1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Интернетдаги қиёфамиз

09:00 / 05.02.2023 2637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернетда эркаклар мардлик ниқобини киядилар. Аёллар эса иффат либосини киядилар.
Интернетда эркакларнинг ҳаммалари, гўё Юсуф алайҳиссаломдек, аёллар эса гўё Марям онамиздек.
Интернетда Азизнинг яна бошқа бир хотини қайсидир бир эркакни йўлдан уришга уринади, ўша «Юсуф»лар эса аёлнинг бу севги изҳорига мойиллик билдиради.


Интернетда ҳамма романтик, ҳамма зиёли, ҳамма маданиятли, ҳамма оппоқ, ҳамма топ-тоза, ҳамма қўрқмас, баҳодир, ҳамма шижоатли, паҳлавон, ҳамма аслзоданинг ўғли, ҳамма шайхларнинг боласи ва барча интернет фойдаланувчилари қасрларда яшайди, ипакдан, шойидан бўлган тўшакларда ухлайди.
Интернетда биринчи суҳбатдаёқ ошиқ бўлиб қолинади. Ўзаро шахсий ёзишмаларда ижобий муносабат билан ёзиладиган ҳар бир мактуб ов учун ташланган қармоқ тўридир. Ҳар бир хушомад тарзида ёзилган сўзлар ҳам қармоқ тўридир.


Интернетда ҳеч кимнинг ёши олдинга юрмайди, у ерда ҳеч қандай кекса инсоннинг ўзи йўқ.
Интернетда хунук аёл топилмайди. Барча аёллар гўзал маликалардир, барча эркаклар эса ўз қабиласининг паҳлавон ўғлонларидир. Роббимиз раҳм қилганларгина бундан мустасно.
Интернетда баъзан, вафо улашиб, хиёнатни қабул қилиб оласан.


Интернетда ҳамманинг кўрган туши ажойиб ва ёқимли, шу билан бирга, у ерда айтилган ҳамма ваъдалар ҳам, ҳамма ҳикоялар ҳам, барча кечалар ҳам ёқимлидир. Ягона ёқимсиз нарса эса бу воқеъликдир.
Юқорида айтганимиздек, ҳамма ҳам бундай эмас, бироқ кўпчилик шундай.
Азизлар, Аллоҳ ҳаққи, интернетга кирганингизда сохта, ниқобни тақиб олманг, мунофиқлик қилманг!


Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, .Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман,, дебди. Ҳазрат .Майли, дуо давоми...

6691 21:35 / 05.12.2017
Ўғирлик гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай марҳамат килади .Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қўлларини кесинглар. Бу Аллоҳдан бездирувчи иқоб давоми...

9084 15:00 / 03.12.2020
Бир одам солиҳ зотларнинг бирлари билан суҳбатлашиб ўтирган эди. Cуҳбат асносида .Ўзи барака деган нарса бормикин,, деб сўраб қолди. Солиҳ зот .Итлар ва қўйларни давоми...

3400 11:15 / 22.06.2022
Тонг саҳар тўрт мучамизнинг соғ, оиламиз тинч, ташқарида ҳеч қандай хавфнинг хатарисиз уйғониш биз ҳар доим ҳам эътибор беравермайдиганимиз, шукрини адо этишни давоми...

1184 12:30 / 19.06.2025
Аудиолар

230158 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148738 14:35 / 11.08.2021