1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўн учинчи мақола)

19:54 / 31.01.2023 1830 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13-савол: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга эҳтиёжи бормиди?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга эҳтиёжи бормиди?».

Азизлар, ушбу сўров кўп бериладиган ва ўртага ташланадиган саволлар туркумига киради. Бу саволни берувчилар

Аллоҳ талонинг: 

 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ



«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди. Улар: «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди» (Бақара сураси, 30-оят) деб марҳамат қилган оятидан келиб чиқиб, саволларини уч қисмга бўладилар.

Биринчи қисм

«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратишда фаришталар билан маслаҳатлашишга, улардан изн сўрашга эҳтиёжи бормиди?» 

Биз ҳам ўз ўрнида ушбу саволга тўхталиб ўтамиз:

Аллоҳ таоло барча айбу нуқсонлардан покдир, Роббимиз азза ва жалла Сомаддир, яъни бандаларнинг ҳожатлари унга кўтарилади, эҳтиёжлар фақат Ундан сўралади, бандаларнинг ҳаммалари Унга муҳтождирлар, У эса ҳеч кимга муҳтож эмас. У хоҳлаган нарсасини қилувчи Зотдир. 

 

 

ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

 

«У Зот қилган нарсасидан сўралмас. Улар эса сўралурлар» (Анбиё сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 30-оятидаги фаришталарга айтган гапи хабар бериш маъносида айтилгандир, улардан маслаҳат сўраш ёки изн сўраш маъносида эмас. Араб тилини биладиган азизларимиз бу маънони жуда яхши тушунадилар. 

Аллоҳ таоло: «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди...» (Бақара сураси, 30-оят).

Демак, Аллоҳ таоло бу оятда фаришталарга Ер юзида Одам алайҳиссалом ва унинг зурриётларини яратмоқчи эканининг хабарини бермоқда. Аллоҳ таоло бирор нарсани яратишда ёки бирор иш қилишда бировдан рухсат, изн, маслаҳат сўраш каби нарсалардан покдир. Аллоҳ таоло ҳақида нотўғри хаёлга боришдан Ўзи барчамизни сақласин.
Бироқ уламолар бандалар бир-бирлари билан маслаҳатлашиб иш қилишлари лозимлигини баён қилишган ва бу борада Қуръони Каримда оятлар борлигини айтиб ўтишган: 

 

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ

 

«Роббларига ижобат қилган, намозни тўкис адо этган, ишлари ўзаро шууро ила бўлган ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қиладиганлар учундир» (Шууро сураси, 38-оят).

«Шууро» луғатда «маслаҳат», «машварат қилиш» деган маъноларни англатади. Исломда мўмин-мусулмонларнинг шўро билан иш юритишларига катта эътибор берилганини биз ўрганаётган ушбу сураи кариманинг «Шууро» («Шўро») номи билан аталишидан ҳам билиб олсак бўлади. Мусулмон инсон Аллоҳ таолонинг чақириқларига ҳар доим «лаббай» деб жавоб бериши, намозни ўз вақтида тўкис адо қилиши қандай лозим бўлса, шўро билан иш тутиши ҳам шунчалик лозим эканини тушуниб оламиз.

Иккинчи қисм

«Фаришталарга Одам болалари Ер юзида бузғунчилик қилиб, қон тўкишларининг хабарини ким берган?»

Бу саволга ҳам тўхталиб ўтсак:

Азиз биродарлар, фаришталар бу маънони Аллоҳ таолонинг 

 

ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ

 

 «Эсла, ўшанда Роббинг фаришталарга деди: «Албатта, Мен лойдан башар яратувчидирман» (Сод сураси, 71-оят) оятидан англаганлар.

Улар Аллоҳ таолонинг лойдан башар яратмоқчилиги ҳақидаги ушбу хабаридан Одам болаларининг  бузғунчилик қилиб, қон тўкишини  англаганлар. Бу англашларига Одамнинг тупроқ ва руҳдан ташкил топиши ҳам сабаб бўлган. Чунки тупроқнинг табиати инсонни пастга, тубанликка гирифтор қилишдир.

Аллоҳ таоло:«Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман...» (Бақара сураси, 30-оят), деб марҳамат қилганда фаришталар «халифа» сўзидан ҳақни жойига қўядиган инсонни тушунишган. Демак, ҳақни жойига қўядиган инсон бўлганидан кейин ҳақни жойига қўймайдиган, балки ботилга шўнғийдиган кимсалар ҳам бўлишини билиб олишган. Баъзилар ҳаққа, баъзилар ботилга шўнғийдиган бўлса, икки хусусиятли инсонни, яъни покликка интилиб, яхшилик қилувчи, шаҳватлар кетидан қувиб, Ер юзида бузғунчилик қилиб, қон тўкувчи жонзотни яратар экан-да, деган хулосага келишган.

Бир қанча муфассир уламоларнинг айтишларича, фаришталар бу маънони (яъни, Одам болаларининг Ер юзида бузғунчилик қилиб, қон тўкишини) жинларга қиёс қилиб ҳам англашган экан.

Маълумки, Аллоҳ таоло башариятдан олдин жинларни яратган. Жинлар қон тўкишган, сўнгра ундан кейин Ер юзида бузғунчилик қилишган. Фаришталар жинларнинг мана шу бузғунчиликларини башариятнинг бузғунчилик қилишига қиёс қилиб, тушуниб олишган. 

Учинчи қисм

«Нега фаришталар Одам алайҳиссаломнинг яратилишларига эътироз билдирдилар?»

Энди сўнги қисмга тўхталиб ўтсак:

Фаришталар Аллоҳ таолонинг ишига ҳеч қачон эътироз билдирмайдилар. Улар пок бандалардир. Улар маъсум, яъни гуноҳдан сақланган Аллоҳнинг қулларидир. Аллоҳ таоло: 

 

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ

 

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар» (Таҳрим сураси, 6-оят) деб марҳамат қилган. 

Аллоҳ таоло бу оятда фаришталарни: «Улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар», деб васф қилган.

Фаришталарнинг:

 

ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

 

«...Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз...» (Бақара сураси, 30-оят) дейишлари савол тариқасидаги гапдир, эътироз маъносидаги гап эмас! 

Араб тилида савол беришнинг бир неча турлари бор. Масалан, Истифсорий (тафсилотини билиш учун берилган савол), инкорий (бир маънони инкор қилиш учун бериладиган савол), тақририй (тасдиқлаш, иқрор бўлиш маъносида бериладиган савол) каби турларга бўлинади. Фаришталарнинг оятдаги гаплари савол бериш маъносидаги, яъни маълумотни сўраб билиш бобидаги гапдир. Фаришталарнинг бу саволларига илоҳий жавоб келмоқда.

Аллоҳ таоло: 

 

ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

 

(У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди» (Бақара сураси, 30-оят), деб марҳамат қилган. 
Яъни, Ўзим яратмоқчи бўлган башариятнинг қандайлигини сиздан кўра Ўзим яхшироқ биламан. Мен ўша башарият орасидан ўзларига Пайғамбарлар, Расуллар, Набийлар юбораман. Уларга Китоблар нозил қиламан. Уларнинг орасида Пайғамбарлар, уламолар, солиҳлар, даъватчилар, тақводорлар, пок бандаларим яшаб, Менга ибодат қилишади. Улар бандаларимни Менинг йўлимга чақириб, Мени поклаб ёд этишади, Мени бандаларимга танитишади. Бузғунчиликка, ёмонликка, фасодга ва фасодчиларга қарши курашишади. Фаришталар Аллоҳ таолога ҳеч қандай эътироз билдирмадилар. Улар фақат савол бердилар холос. Ахир биз ҳам бир-биримиздан турли нарсаларни сўраймизку.

Мана шулар юқоридаги оятдан келиб чиқиб билдирилган мулоҳазаларга ечим бўлади. Аллоҳ таолонинг фазли билан буларни сиз азизларга тақдим этдик.

Буюк Аллоҳдан сизу бизни Китобини англатиб, икром қилишини, Унинг сирларидан воқиф этишини, барчамизга Каломининг маъноларини теран тушунтириб, нуридан баҳраманд этишини сўраймиз.

Зеро, У Карийм — биров сўрамаса ҳам, бирор нарсанинг эвазига бўлмаса ҳам нарсаларни кўплаб ато қилувчи, лутф билан итоб қилувчи, қарама-қаршиликлардан пок бўлган карамли ишлар ва хислатлар соҳибидир.

Валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн.

Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Истиғфорлар саййиди матнидаги .қўлимдан кeлганча сeни аҳдинг ва ваъдангдаман, дeган жумлани тушунтириб бeрсангизлар.ЖавобquotЗикр аҳлидан давоми...

3772 09:05 / 02.05.2018
Ҳозир кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, маҳрамсиз мусофир давоми...

3028 15:33 / 24.04.2016
CАВОЛ .Нур, сурасининг учинчи оятида .Зинокор эркак зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур, деган оят бор. Агар шундай бўлса, зинокор эр покиза аёлга уйланса, ёхуд акси давоми...

4886 21:19 / 27.04.2016
Қизларнинг оталари, акалари ва маҳрамлари билан кўришишлари қандай бўлади Турмушга чиққанларидан кейинчиquotКўришишquot деганда қўл олиб сўрашиш маъноси бўлса, давоми...

3134 15:47 / 26.04.2016