1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қуёш чиққанда айтиладиган зикр

14:06 / 25.01.2023 2910 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса: 

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي جَلَّلَنا اليَوْمَ عافِيَتَهُ، وَجاءَ بالشَمْسِ مِنْ مَطْلَعِها، اللَّهُمَّ أصْبَحْتُ أَشْهَدُ لَكَ بِما شَهِدْتَ بِهِ لِنَفْسِكَ، وَشَهِدَتْ بِهِ مَلائِكَتُكَ وحَمَلَةُ عَرْشِكَ وَجَمِيعُ خَلْقِكَ أنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ القائِمُ بالقِسْطِ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ العَزِيزُ الحَكِيمُ، اكْتُبْ شَهادَتي بَعْدَ شَهادَةِ مَلائِكَتِكَ وأُولِي العِلْمِ، اللَّهُمَّ أنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ وَإِلَيْكَ السَّلامُ، أسألُكَ يا ذَا الجَلالِ والإِكْرَامِ أنْ تَسْتَجِيبَ لَنا دَعْوَتَنَا، وأنْ تُعْطِيَنَا رَغْبَتَنا، وأنْ تُغْنِينَا عَمَّنْ أغْنَيْتَهُ عَنَّا مِنْ خَلْقِكَ، اللَّهُمَّ أصْلحْ لي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أمْرِي، وأصْلِحْ لي دنياي التي فِيها مَعِيشَتِي، وأصْلِحْ لي آخِرَتِي الَّتِي إلَيْها مُنْقَلَبِي.


«Алҳамду лиллаҳиллазий жаллаланал йавма ъафийатаҳу ва жаа биш шамси мин матлаъиҳа. Аллоҳумма асбаҳту ашҳаду лака бимаа шаҳидта биҳи линафсика ва шаҳидат биҳи малаикатука ва ҳамалату ъаршика ва жамийъу холқика аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла антал қоиму билқист, лаа илаҳа илла анта ъазийзул ҳакийм. Уктуб шаҳаадатий баъда шаҳадати малаикатика ва улил ъилм. Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ва илайкас саламу ас`алука йаа зал жалали вал икроми ан тастажийба ланаа даъватана ва ан ту`тийана роғбатана ва ан туғнийана ъамман ағнайтаҳу ъанна мин холқик. Аллоҳумма аслиҳ лий дийнийаллазий ҳува ъисмату амрий ва аслиҳ лий дунйайаллатий фийҳа маъийшатий ва аслиҳ лий ахиротийаллатий илайҳа мунқолабий», деб айтар эдилар.
Маъноси: Бугун бизга офиятини буюк этган ва қуёшни чиқадиган тарафидан келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, тонг оттирдим ва ўзингга гувоҳлик берган нарсангга, фаришталаринг, аршингни кўтариб турувчилар ва бутун махлуқотлар гувоҳлик берган нарсаларга гувоҳлик бераман. Албатта, Сен Аллоҳсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен одиллик билан турувчи Зотсан. ал Азиз ва ал Ҳаким сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ. Фаришталаринг ва илм эгалари шаҳодатларидан кейин менинг шаҳодатимни ҳам ёз. Эй Раббим, Сен ас Салом сифатли Зотсан. Салом Сендандир. Салом Сенга қайтажакдир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сендан дуоларимизнинг ижобат бўлишини, раҳбатларимизнинг ҳосил бўлишини ва махлуқларингнинг беҳожатлари қатори бизларни ҳам беҳожат қилишингни сўрайман. Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ қил, яшашим унда бўлган дунёимни ислоҳ қил ва қайтишим унга бўладиган охиратимни ҳам ислоҳ қил.)


Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак ёки давоми...

3907 11:40 / 16.05.2019
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, давоми...

1170 11:32 / 22 ноябрь
Мавлаая , солли васаллим дааиман абадан аъла Ҳабийбика хойрил холқи куллиҳими. Maъноси Эй Мавлом Нигоҳбон Эгам Яралмишларнинг энг яхшиси бўлмиш Ўз ҳабибинг давоми...

1170 04:36 / 06 сентябрь
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши намозга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошлаган эдилар. У киши сафга давоми...

1912 09:15 / 18 февраль
Аудиолар

211236 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130496 14:35 / 11.08.2021