1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (ўнинчи мақола)

13:40 / 21.01.2023 2388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

10-савол: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламда гуноҳ ва хатолар бўлганми?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва барока ъала Расулиллаҳ ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман ваалаҳ.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Қуръони Карим борасида ва Унинг оятлари ҳақида шубҳага борадиганлар Аллоҳ таолонинг:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

«Сен учун кўксингни кенг қилиб қўймадикми? Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… Елкангни босиб турганни?» (Шарҳ сураси, 1-2-3-оятлар) оятлари ҳақида шундай савол берадилар: 

«Пайғамбарингизга қандай ишонасизлар. Ваҳоланки, ушбу оятларга кўра, у хатолари кўп инсон эканку. Қандай қилиб уни маъсум, гуноҳ ва хатолардан холи пайғамбар, Расул деб эътиқод қиласизлар. Ахир у хатолари кўп инсон эканку.

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Сен учун кўксингни кенг қилиб қўймадикми?» (Шарҳ сураси, 1-оят) Мана бу оятда кўкси очиб қўйилгани айтиляпти. Демак, дилида маҳзунлик, ғашлик, касаллик бўлган экан-да. Юқоридаги оятларнинг маъноси қандай?».

Қаранг, бу ҳам етмагандек, улар бу каби саволларни ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатадилар.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаккоклар ўйлаган бу каби нарсалардан покдирлар. 
 
Бу икки нуқтага қуйидагича тўхталиб ўтамиз:

Биринчи нуқта

Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини қандай очиб қўйди?

- Роббимиз у зотнинг дилларини очиб қўйишининг илк кўриниши у зотни танлаб олиб, вужудларини, ичларини, ҳаётларини нур қилиб қўйишидир. Тўғри, у зот башардирлар, лекин Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик ва рисолатни бериб, мунаввар қилди.

- Аллоҳ таоло у зотнинг дилларини кенг қилиб, даъват, рисолатни етказиш йўлида оғир вазиятларни, озорларни кўтарадиган қилиб қўйишидир.

- Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам қалби қаттиқ, қўпол, тошбағир, жоҳил кимсаларни Ислом динига даъват қилдилар. Бу даъватга ўша кимсалар кескин қарши чиқдилар. Турли таъна-маломат тошларини ёғдирдилар. Шунда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг зулмларига ва азиятларига сабр қилиб, кечирдилар, қилган ёмонликларини унутиб юбордилар. Бу эса Аллоҳ таоло у зотнинг дилларини очиб қўйганининг самарасидир. 

Агар бизнинг бирортамизга кимдир зулм қилса, боламизни ўлдирса, молимизни тортиб олса, уни кечира олмаслигимиз мумкин. Лекин Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дилларини Аллоҳ таоло очиб қўйгани учун у зот золимларнинг, тошбағирларнинг, қўпол кимсаларнинг ёмонликларини, ўзларига ва саҳобаларига берилган азиятларни кўтара олдилар. Пайғамбаримизнинг бошларига келган мусибатлар ва синовларга у зотдан бошқа банда бардош бера олмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

ﭳ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ



«Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз» (Ҳижр сураси, 97-оят) деб марҳамат қилган. 
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу оятга амал қилиб, Аллоҳ таолога тасбеҳ айтиб, Унга сажда қилиб, даъват ишида ёрдам сўрадилар. Аллоҳ таоло у зотнинг кўксиларини очди ва Ўзи ёрдам берди. Аллоҳ таолонинг фазли ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалимликлари, собирликлари, юмшоқ қалб соҳиби бўлганликлари сабабли инсонлар Аллоҳнинг динига жамоа-жамоа бўлиб кирдилар. 

Иккинчи нуқта

Аллоҳ таоло:

 

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

 

«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… Елкангни босиб турганни?» (Шарҳ сураси, 2-3-оятлар) деб марҳамат қилган.
 
Қуръони оятлари борасида шак-шубҳага бораётган бечоралар, араб тилининг сир-асроридан, калималарнинг турланишию тусланишидан бехабар бўлгани боис оятда келган лафзларни тўғри талқин қилмаяптилар.
 
وِزْرٌ (визрун) сўзи баъзи ўринларда «хато» маъносида, баъзи ҳолларда эса «оғир юк» маъносида келади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устиларидаги юклари жуда оғир юк эди. Аллоҳ таоло у зотни жаҳолат ботқоғида ботиб ётган, бут-санамларга ибодат қилаётган, залолатда юрган инсонларга пайғамбар этиб юборганда, устиларига оғир юкни ташлаган эди. Бу юк рисолат, даъват юки эди. Ўша пайтда даъват иши енгил бўлмаган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: 

 

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

 

«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… Елкангни босиб турганни?» (Шарҳ сураси, 2-3-оятлар) деб марҳамат қилган.

Устингиздаги даъват юкини осонлаштириб қўйдик. Ўз  ҳузуримиздан Жаброил, Қуръон мўъжизалари ва фаришталар ила қўллаб-қувватлаб сизга ёрдам бердик.

Набий соллалоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг ҳидоят топишига жуда ҳарис эдилар. Ҳидоятга юрмаган инсонларни кўрганларида қаттиқ сиқилар эдилар. Ҳатто, Аллоҳ таоло: 

 

ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

 

«Ахир қилган ёмон амали ўзига чиройли кўрсатилиб, уни яхши деб билган киши(дан яхшилик чиқармиди) ?! Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кимсани залолатга кетказур, хоҳлаган кишини ҳидоятга солур. Бас, уларга жонинг ҳасрат-ла ачинмасин. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларини яхши билувчидир» (Фотир сураси, 8-оят) ва

 

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

 

«Улар бу сўз(Қуръон)га иймон келтирмасалар, эҳтимол, уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!» (Каҳф сураси, 6-оят) деб марҳамат қилди.

Шунинг учун азизлар, оятдаги وِزْرٌ (визрун) калимасини гуноҳ, хато деб ўйлашдан эҳтиёт бўлайлик. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам гуноҳ ва хатолардан маъсум зотдирлар. Аллоҳ таолонинг Ўзи у зотни пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам, нубувват келганидан кейин ҳам гуноҳ ва хатолардан сақлагандир. У зот Оламлар РоббисинингҲабибидирлар. Аллоҳ таоло у зотни Ўз паноҳида асраб, Ўзи муҳофаза қилгандир. Роббимиз у зотни гуноҳлардан ҳам, кофиру мушрикларнинг зулмидан ҳам, фитналардан ҳам асрагандир.

Набий соллалоҳу алайҳи васаллам кофиру мушриклар, инсонлару жинларни даъват қилиш масъулияти билан вазифалантирилган эдилар. Табиийки, бу масъулият шарафли бўлиши билан бир қаторда жуда оғир эди. Тоифга қилган сафарларини бир эслаб кўринглар. Тоифликлар у зотга қандай зулм-ситамларни ўтказдилар. Муборак оёқлари қонга беланди. Шунинг ўзиёқ даъватнинг қанчалик оғир вазифа эканлигини кўрсатмоқда. Аллоҳ таоло Ўзининг лутфи, раҳмати ила

 

ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

 

«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми… Елкангни босиб турганни?» (Шарҳ сураси, 2-3-оятлар) деб марҳамат қилди ва у зотнинг зиммаларидаги даъват деб аталган оғир юкларини енгил ва осон  қилиб қўйди.

Мана шулар юқоридаги таъначиларнинг саволига берилган мулоҳазалар эди. 

Аллоҳ таолодан барчамизни динини теран ва чуқур англовчилардан қилишини, Китобининг ҳикматларини бизга таълим беришини сўраймиз.


Доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг видеосуҳбатларидан.

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволБилишимча, шом намозининг суннатида .Каафирун, ва .Ихлос, сураларини ўқиш суннат экан. Шу тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфТўғри.

4698 08:05 / 27.01.2018
Ассалому Алайкум Ҳурматли устозлар, билишимча агар одам бир яқин инсони билан уришиб қолса, то улар ярашмагунларича улар қилган савобларию дуолари ўтмайди давоми...

2572 09:26 / 17.02.2019
Ассалому алайкум Қайнотам жуда кўп ичади, ичганда қайнонамга сен менга ҳаромсан дейди. Бу гапи талоққа ўтадимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом давоми...

3981 06:10 / 23.09.2018
Савол Ассалому алайкум Шайх Хазратлари Рамазон рўзасида узрли сабабларга кўра 8 кун рўза тутолмадим. Рамазондан кейин 3 кун қазо деб тутдим, кейин тобим бўлмагани давоми...

3671 15:23 / 10.06.2017