1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди

10:54 / 17.01.2023 2661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо  қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ


 «Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Маша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.


Ибн Сунний ривоятлари.

 

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга давоми...

1352 06:01 / 14.10.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар .Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил давоми...

1794 09:02 / 26.01.2025
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга .Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин давоми...

1654 09:43 / 15.06.2025
Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда уч мартадан ўқиса, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга ўттиз минг жами 60.000 caлaвот йўллаган бўлади давоми...

3320 08:10 / 15.08.2025
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021