1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

«Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланиш

06:01 / 14.10.2025 1284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.

Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.

Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг фикрига васваса келса, .Аманна биллаҳи ва биросулиҳ,, деб уч марта айтсин. давоми...

1311 09:40 / 02.06.2025
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман давоми...

1514 03:00 / 13.04.2025
Муҳаммад ибн Иброҳим оталаридан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир сариййага ўзлари иштирок этмаган уруш юбора туриб, тонгда ва кеч давоми...

4413 16:20 / 05.01.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозларини тамомласалар, ўнг қўлларини пешоналарига суртиб сўнгра давоми...

1516 09:01 / 28.03.2025