1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Чигирткалар ҳомийси воқеаси

14:38 / 12.01.2023 4417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, жоҳилият даврида бир аъробий чодири ташқарисидан бақир-чақир эшитиб қолади. Вазиятни билиш учун ташқарига чиқади. Ташқарида бир қанча кишилар қўлларида асо билан туришган экан. Улардан нима бўлганини сўрайди. Улар шундай дейишади:

- Биз чигирткалар тўдасини қувиб юрган эдик. Улар учиб келиб сенинг чодиринг соясидан жой олишди. Биз уларни хоҳлаймиз!

Аъробий чодирига кириб кетиб қиличини яланғочлаб чиқди-да, уларга деди:

- Мендан ҳимоя истаб келган чигирткаларни сизга ҳеч қачон бермайман!

У шундай деб чигирткаларни қўриқлаб турди. Чигирткалар турган жойга қуёш нури тушгач улар учиб кетишди.

Аъробий шунда келган кишиларга қараб деди:

- Энди истаган ишингизни қилинг!

У шундай деб чодирига кириб кетди. Ана шу кундан бошлаб араблар бирор-бир кишини ҳамийятини мақташмоқчи бўлса: “Фалончи чигиртка ҳимоячисидан ҳам ҳамийятлироқ”, дейдиган бўлди.

Жоҳилият бу замонга оид маълум бир вақтга ишлатиладиган атамадир. Пайғамбарликдан олдин араблар бу даврни яшаб ўтишган. Бундан мақсад диний жоҳилиятдир. Ўша пайтда қавмнинг асосийси бут ва санамларга ибодат қилар эди. “Васан” дегани Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган нарсалардир. Бу нарсалар бир нарса кўринишида бўлиши ҳам мумкин, бўлмаслиги ҳам мумкин. “Санам” эса бир нарса кўринишида бўлади. Демак, “васан” “санам”га қараганда умумийроқдир. Улар олиҳаларини тошлардан, ёғочлардан ясаб олиб сўнгра унга ибодат қилишар эди. Эрталаб уни хурмодан ясаб олиб кечқурун оч қолишганда еб қўйишар эди. Аммо уларда бошқа халқлар сингари бузуқ ахлоқлар бўлсада буюк ахлоқлар ҳам бор эди. Улар жуда сахий эдилар. Меҳмонга бор нарсаларини сарф қилишар эди. Уни оилаларидан ҳам устун кўришар эди. Улар хиёнатни ёмон кўришар, вафони улуғлашар эди. Ёлғонни мурувватга путур етказади деб билишар эди. Улар жуда шижоатли эдилар. Қабиладаги битта инсон учун бутун қабила оёққа тура олар эди. Қасосдан ҳеч қачон воз кечишмас эди. Улар буюк ахлоқларни тараннум этишар эди. Инсонларни ўрнини билишар эди. Ҳақни қўлларидан кеганича ўз эгасига қайтаришар эди. Зулмга қарши курашиш учун “фазилатли иттифоқ” ташкил қилишган эди. Инсонларнинг саййиди саллоллоҳу алайҳи ва саллам у иттифоқ ҳақида: “Агар исломда ҳам унга ўхшаган нарсага даъват қилинганимда ижобат қилган бўлар эдим”, деган эдилар.

Агар бошқалар яхшиликка аҳл бўлишмаса сен унга аҳлсан! Инсонларга улар мустаҳиқ бўлган хулқ билан муомала қилма, балки ахлоқсиз кишининг олдида ҳам, сен ахлоқингдан воз кечишдан юқори тура оладиган киши бўлиб муомала қил!

Чигирткалар тўдаси эҳтимол қилич билан ҳимоя қилишга арзимас. Аммо эътибор берсак чигирткалар ҳимоячиси аслида чигирткаларни эмас, ўз хулқий пойдеворини ҳимоя қиляпти.

Ҳаётда асослар бор. Сен ўз асосингни топиб олгин. Ана шунда ҳаётингни топасан. Ҳар-бир ҳодисани асос қилиб олаверма. Бу нифоқнинг рангларидан бир рангдир. Аммо сенда шундай асослар миқдори бўлсинки, у билан турли ҳолатларни ўлчай бил. Агар зулмни ёмон кўрсанг уни яқин инсонинг қилсада ёмон кўр. Агар адолатни севсанг гарчи уни душманинг қилсада яхши кўр.

Бир бурда нонни ўғирлайдиган киши бутун бир шаҳарни ўғирлаши мумкин. Омонат бу ўғирланган нарсанинг қанчалигидан қатъи назар асосдир. Ёлғон ҳам ёлғоннинг ҳажми ёки алданган кишининг кимлигидан қатъи назар бир асосдир. Саййидимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазиллашсалар ҳам рост ҳазиллашар эдилар. Шунинг учун имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадис эшитиш учун бир қанча вақт йўл юриб бир кишининг олдига борадилар ва унинг қочиб кетган ҳайвонини чақириш учун ёлғондан этагини унга тутиб “маҳ-маҳ” деб чақираётганини кўрадилар, натижада ундан ҳадис эшитмасдан қайтиб кетадилар. Чунки имом, ҳайвонни алдайдиган киши инсонни ҳам алдайди деб ўйлайдилар. 

Ўйлаймизки, энди биз чигирткалар ҳимоячисидан агар бир инсон паноҳ сўраганида уни ҳимоя қилишига ишонадиган ҳолга келдик. Чунки бир ҳашаротни ҳимоя қилишни билган киши инсонни ҳимоя қилиш турган гап.
Катта ишларнинг кичкина ишоралари бўлади. Ишхонадаги телефонни арзимас бўлса-да, ўз эҳтиёжинг учун ишлатишинг омонатга хиёнатдир. Бу иш сенда имкони бўлса ҳаққинг бўлмаган нарсаларни ўз манфаатинг учун ишлатиб юбориш қобилияти борлигини билдиради.

Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг олдига волийлардан бири келди. Умар ундан раийятнинг аҳволи, инсонларнинг нима ишлар билан машғуллиги ҳақида сўради. Волий саволларга жавоб бериб, Умар ибн Абдулазиздан ҳол сўрай бошлади.

Шунда Умар: «Шошмай тур!», деди-да, ёниб турган чироқни ўчириб бошқасини ёқди.

Волий: «Нега бундай қилдингиз, эй мўъминлар амири?», деб сўради. Шунда Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Биринчи чироқ байтулмолдан. Унинг мойи эса мўъминларнинг ҳаққи. Биз уларнинг иши тўғрисида гаплашганимизда ундан фойдаландик. Ундан бўшаб сен менинг аҳволимни суриштира бошладинг. Мен эса мусулмонларнинг чироғи ёруғида ўзим ҳақида гапиришга ҳақли эмасман! 

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масжидлар намозларни жамоат билан адо этиш жойларидир. Масжидлар Аллоҳнинг тоати ва зикри билан машғул бўлинадиган маконлар бўлгани учун улар .Аллоҳнинг уйлари, давоми...

20177 14:00 / 19.01.2024
Машҳур хусусий кўз клиникаларидан бирида .Пул бермасанг сенга қиё ҳам боқмаймиз, шиори остида халққа .буюк хизмат, қилинган экан. Даставвал, мижоз регистрациядаги давоми...

3722 11:00 / 13.11.2023
Азизлар Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, сиз билан бизни .Ибратли дунё, туркумидаги суҳбатларимизни давом эттиришга муяссар қилмоқда.Бугунги суҳбатимизда сиз давоми...

9517 13:30 / 01.06.2021
Биз тановул қиладиган нозу неъматлар ҳақида ўйлаб кўрайлик. Узум, хурмо, анор, олма, ўрик, нок, шафтоли, беҳи, қовун, тарвуз, бодом, ёнғоқ, буғдой, арпа, гуруч, ананас, давоми...

2893 13:00 / 18.01.2022
Видеолар

993 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216615 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135775 14:35 / 11.08.2021