1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Дин ва дунё бирлашса нақадар гўзал!

19:56 / 10.11.2022 1832 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради», деганлар. 

Бухорий «Адабул муфрад» да ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилишган. Ҳоким «Мустадрак» да саҳиҳ деган, Заҳабий бунга қўшилган.

Кўпчилик инсонлар бу ҳақиқатни яхши англаб етмай, ҳамма нарсага мол-дунёни тарози қилиб олишади. Ҳатто Аллоҳга итоат қилиб юрган фақир киши билан Аллоҳга осий бўлиб юрган бойни кўришса, «Аллоҳ бойни яхши кўргани учун унга берган-да», дейишади. Аслида Аллоҳ биринчи одамни, яъни Ўзига итоат қилган фақирни осий бандадан афзал қилиб қўйганини, кўнглига рушду ҳидоят солиб, Ўзига тоат қилиш бахтига мушарраф қилганини билишмайди. Аллоҳ кофир ёки осий одамга мол-дунё берса, уларни яхши кўриб, рози бўлгани учун эмас, балки уларни ҳалокат сари етаклаш учун берган бўлади.

Аллоҳ таоло: 

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ
ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ



«Уларга мол-дунё ва фарзандлар билан мадад бераётганимизни уларга яхшиликларни тезлатиш деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар», деган. (Муъминун сураси, 55-56-оятлар).

Ва яна:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ
ﮪﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

 

 «Робби инсонни синаш учун икром қилса ва неъматлантирса, «Роббим мени икром қилди», дейди. Робби уни синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, «Роббим мени хорлади», дейди. Йўқ!...» деган. (Фажр сураси, 15-17-оятлар).

Аллоҳ таоло:

 

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ

 

 «Роббимиз, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», деганларни Ўзининг улуғ Китобида мадҳ этган. (Бақара сураси, 201- оят).

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.
Имом ибн Касир: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар.

Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар.
Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.

Абу Атоҳия айтади: 

Дин ва дунё бирлашса, нақадар гўзал!
Куфр ва касод эса нақадар хунук!
Аллоҳим! Бизга ҳаром ўрнига ҳалол насиб қилиб, маъсият ўрнига тоат насиб қилиб кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила Ўзингдан бошқаларга муҳтож қилмагин. Дунёни энг катта қайғумиз қилмагин, илмимизнинг етган жойи қилмагин. Дунё қалбимизда эмас, қўлимизда бўлсин, чунки қалбни дунё муҳаббати эгаллаб олса, асир қилиб олади. Дунёга муҳаббат эса ҳар бир хато ва гуноҳ йўлнинг бошидир.

Фойдаланилган манбалар:
«Тафсири Ҳилол» китоби
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфнинг телеграм канали


Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди .Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. давоми...

3148 14:00 / 11.08.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ давоми...

3823 11:00 / 05.01.2021
Ҳеч кимга қўл ва тил билан озор бермаслик. Мусулмон ўз номига муносиб равишда ҳар қандай озор беришдан сақланмоғи лозим. Унинг на тилидан ва на қўлидан кўнгилни давоми...

943 13:36 / 17.09.2025
Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумдан келган хабарлар асосида қабр азобига ndash ким шунга лойиқ бўлса ndash ва унда Мункар ва давоми...

4668 14:00 / 21.03.2021