1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

«Мен» лик касалига дучор бўлиб қолманг!

18:30 / 22.03.2022 2077 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаръий илм дегани — бу Ислом шариатига тааллуқли бўлган ибодатлар ва муомалатлар фиқҳи, Қуръони Карим тафсири илми, Ислом ақидаси илми, Набавий ҳадиси шариф илми, шунингдек, қироатлар ва тажвид аҳкомлари илмлари демакдир.

«Ёзаётган китобларингизда олдин ўтган уламолардан ўзингизни юқори олишдан эҳтиёт бўлинг. «Олдинги уламолар қолдириб кетган, кейингилар қила олмайдиган ишни қилдим», дейишдан сақланинг! Тилингиз, қаламингиз, зеҳнингиздан «камина», «ходимингиз», каби сўзлар тушмасин, «Биз», «мен» лик касалига дучор бўлиб қолманг! Чунки бу – бетайин, сурбет, ўзини юқори оладиган кишиларнинг ишидир!

Шайх, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ 

Бутун умрини ўз жамоати эмас балки, Исломга хизмат қилиш билан яшаб ўтди. Ўз манҳажига эмас балки, Исломга чақириб яшаб ўтди. Мусулмонларни ўз фикри, ғоясига эмас балки, Исломнинг ягона калимасига жамлаш учун уриниб, ҳаракат қилиб яшаб ўтди... Ер юзида унга қабул битилди! Чунки бу инсон — кибор Ислом мутафаккири, даъватчи, аллома Абул Ҳасан Надавийдир.

Фақиҳ ибн Ҳажар васвасанинг муолажаси ҳақида «Фатавои фиқҳиййатил кубро» асарида шундай баён қилади:

«Васваса хасталигига даво борми?» деб сўралди. Жавоб бериб: «Унга фойдали даво бордир. Унинг аломатлари ҳақида сўз юритилса, агар кишида тараддудланиш, иккиланиш каби ҳолат кузатилса, у бироз вақт ўтиши билан кетади. Бу нарса ушбу ҳолатга тушганлар тажрибасида кўрилган.

Энди унга қулоқ тутиб эргашган бўлса, у зиёдалашиб бориб, мажнунлик, жинниликлар доирасига туширади. Ҳатто унданда қабиҳроқ ҳолга тушади. Ушбу ҳолатларга тушганларда бу давом этиб, у васвасага эргашиш ва шайтонга эргашиб кетиш ҳолатларига гувоҳ бўлганмиз.

Саҳиҳ манбаларда келтирилишича, кимки юқорида зикри келган васвасага дучор бўлса, Аллоҳ таолодан шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўрасин.

Ушбу фойдали даво ҳақида тааммул қилгин. Зеро, ушбу ўз нафси -ҳавосидан эмас балки, ваҳий қилинганни нутқ этувчи зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганлар. Билгинки, кимки ундан маҳрум бўлса, барча хайрдан маҳрум бўлибди. Чунки васваса шайтон томонидан бўлишига иттифоқ қилинган. Лаънатланган шайтоннинг муроди мақсади, фақатгина мўминни залолат, адашишга тушириш, қисилиб - қимтиниш, машаққатли ҳаёт, нафс зулмати ва маънисиз, зерикарли ҳаётда қолдириш билан кишини ўзи сезмаган ҳолда Исломдан чиқаришдир. «Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг». (Фотир сураси, 6-оят).

«Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар». (Аъроф сураси, 201-оят).

Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир. Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган мақолага кўзим тушиб қолди. Ушбу мақолага .Либос танани яширишгами ёки кўзкўз қилишга, деб сарлавҳа қўйилган давоми...

4574 11:11 / 25.09.2020
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга қуйидагиларни айтишни ўргатар эдилар.Аллоҳим Албатта, мен Сендан давоми...

980 13:46 / 10 сентябрь
Солиҳ ва муслиҳ фарзанд қандай камолга етади Унинг онаси фақат овқат тайёрлаш, уй ишлари ҳамда интернету бозор билан овораю машғул бўлса Руҳан соғлом, баркамол давоми...

3548 11:00 / 19.08.2021
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

1653 13:04 / 15.04.2023