1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Мулла Абдураҳим халфа почча

14:00 / 13.08.2022 2583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз хотирламоқчи бўлган мулла Абдураҳим домла 1900 йил Тўрақўрғоннинг Найманча қишлоғининг маърифатли хонадонларидан бирида дунёга келди. Отаси мулла Абдураҳмон илмли, художўй киши бўлиб, деҳқончилик, боғдорчилик билан касбу камолот қилган.

Мавлоно Абдураҳим бошланғич маълумотни отасидан олади сўнгра қишлоқдаги диний мактабда илм олишни бошлайди.

Шўролар илм-маърифатли бу хонадонни йўқ қилиб юбориш пайига тушади. Аввалига отаси мулла Абдураҳмонни, кейинчалик эса икки укаларини дом дараксиз йўқ қилиб юборади. Эндиги навбат Абдураҳимга етиб келганди. 1932 йили рус ҳарбий зобити бўлаётган воқеалардан уни хабардор этиб, шўролар уни йўқ қилиш пайига тушганини айтади. Мавлоно Абдураҳим домла дарҳол оиласини олиб, бир кечада Наманган шаҳрига кўчиб келади. Шаҳардаги танишларининг ер тўласи, хашакхонаси ва омборхоналарида жон сақлаб, оилалари билан кун кечиради. Вазият юмшагач, уй-жой қилишга ҳаракатга тушиб, Сардоба даҳасидан ҳовли-жой қилади ва Собитхон тўра, Авлиё домладек зотлардан Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва ақоид каби шариат илмларини ўрганишга киришади.

Кейинчалик таҳсилни Сардоба даҳасилик сўфий Мадраҳим домла (халфада домла)да давом эттириб, етук мулла бўлиб етишади. Тез орада ҳалқ орасида суфий Мадраҳим домланинг ёрдамчиси, издоши — «халфа почча» номи билан машҳур бўлиб кетади.

Маълумотларга кўра, мулла Абдураҳим Ахси, Есин, Найманча, Сирдарё бўйлари ва Косонсойнинг Илонқир даштларидан катта ер очиб, боғ барпо қилган эканлар.

Бир йили ҳазрат Абдураҳим домла боғларига картошка экибдилар. Аллоҳ деҳқончиликларини мўл-кўл ва барокатли қилиб берибди. Ҳосил кутганларидан ҳам юқори бўлибди. Бироқ, бошқа жойларда картошка бўлмай, бозорда нарх-наво ошиб кетибди. Хирмон кўтарилиб, келгуси йил учун уруғликни ажратилгандан сўнг қолган картошкани ўғиллари Муҳаммад Солиҳ ака сотишни бошлабдилар. Ўша вақтлар бозорда бир килограмм картошкани нархи бир ярим сўмдан, икки сўмгача бўлаётган экан. Ҳазратнинг ўғиллари бир ярим сўмдан сотибдилар. Картошка чиройли, сифатли бўлганлиги боис, савдолари чаққон бўлиб сотиб турсалар, Абдураҳим (халфа почча) домла: «Ассалому алайкум, хорманг ўғлим», деб келиб қолибдилар. Муҳаммад Солиҳ ака дарров алик олиб, саломат бўлинг отажон деб жавоб қайтарибдилар. Ўғлим картошкани неча сўмдан сотяпсиз? Бир ярим сўмдан Отажон. Ҳазрат халфа почча: «бир сўмга, бир ярим килограммдан сотсак бўлмайдими? Бизни ҳаражатларимизни оқлайдими, дебдилар. Ўғиллари, ҳа оқлайди, дебдилар. Ундай бўлса, мана шу нархдан сотинг деб, кўрсатма берибдилар. Шу куннинг ўзида нақд беш тонна картошкани арзон гаровда ҳалққа сотибдилар. Келган ҳаридорлар, таниган-билганлар, бу зотнинг ҳотамтой-саҳийликларига тасаннолар айтиб, ҳақларига дуойи хайрлар қилишган экан.

Ҳафтанинг ҳар «Сешанба» куни ўша даврнинг олим-у фозили Кароматхон эшон бошчиликларида шаҳарнинг бир қанча пешқадам уламолари мулла Абдулҳафиз (Самарқанд кўчалик), мулла Мадраҳим (халфа домла), Боқихон тўра, Исмоил, Сайдуллоҳ қори домлалар ҳамда Шамсиддин, Жамол қори поччалар ва қолаверса, Фатиҳон махдум сингари уламолар тез-тез кўришиб, баҳс мунозараларга бой бўлган илм мажлиси ўтказиб туришар экан. Бу илмий мажлисда мулла Абдураҳим домла ҳам мунтазам иштирок этиб, ўзларининг билимларини ошириб келган эканлар.

Халфа поччанинг шогирд ва муридлари турли шаҳар ва қишлоқларда бисёр бўлган. Ҳазрат домла керак бўлса ўзлари бориб таълим берар, ёнларида ҳамиша ҳамрохлари муштипар оналари Саодатхон ойим бўлар эканлар. У зотнинг суҳбатларида бўлиб, таълим олиш бахтига муяссар бўлган шогирдлари Аҳмадхон қори (кўзойнак қори) домла, Қуқумбойлик Юсуфхон, Муйдинхон домлалар, хонабодлик Усмонхон ва Аҳмадхон қори домлалар, шунингдек, нурободлик Исмоилхон хожи ота ва бошқалар.

Усмонхон домла «Мулла Абдураҳим домла етук билим ва заковат соҳиби, зуҳд-тақвода пешқадам, кароматлари зоҳир валий зот эдилар. Бир йили устозимизнинг Косонсойдаги боғларига чамаси ўн бештача шогирдлар ҳашарга ёрдамга чиқдик. Шуларнинг ичида мен ҳам бор эдим. Куни билан далада ишлаб, кечга томон қорнимиз бироз очиқди, аксига олиб, кечки нонуштага егулигимиз қолмабди. Яқин атрофда аҳоли ҳам, дўкон ҳам йўқ. Бир пайт ҳаёлимга оч қолмасак бўлдида деган ёмон ҳаёл келди. Орада устозимиз ҳазил-мазоҳ қилиб, товуқ гўштли ош емайсизларми? дея гапириб қўйдилар. Ҳамма жим бўлиб, бир кулди. Бир вақт ўзоқдан бир эшак минган киши кўринди. Қизиғи, қизининг никоҳ валиймасидан халфа поччага насиба деб устига товуқ гўшти бостирилган бир тоғора ош олиб келиб, қўярда қўймай ташлаб кетди. Биз шогирдлар ҳайрон бўлиб бир-биримизга қараб қолдик. Бу воқеадан сўнг устозимни кароматли инсон эканликларини фаҳмладим ва у зотни дуоларини олиб, хизматларини қилишга ва назарларини топишга ошиқардим», дея хотирладилар.

Ҳазрат халфа почча қўллари очиқ, самимий, дилкаш инсон эдилар. Боғларидаги мевалар, қовун-тарвузлар ғарқ бўлиб пишганда боғ сайлига илмли уламоларни чақирар эдилар. Бир куни шаҳардан ва Косонсойдан бир нечта дўст-у биродарларини сайилга чақиртирдилар. Кутилмаганда меҳмонлар кўпайиб, 120 та киши бўлиб кетишди. Келган меҳмонларга бир кичиккина қозончага шўрва ташлаб қўйилганди холос. Мен қозонга ўт ёқиб, чой ташиб, хизматда эдим. Бир пайт таом пишди, қанийди ярим одамга етказа олсак деган ўй билан турсам, ҳазрат халфа почча «Бисмиллаҳ» дея овқатни суза бошладилар. Мен коса олиб беряпман. Домламиз сузяптилар, сузяптилар, овқат емагани ҳам сезмаяпти. Бундан таажжубланиб, устоздан: «бу мўъжизами ёки кароматми», дедим. Халфа почча кўрсатгич бармоқларини лабларига қўйиб, жим деб ишора қилдилар. Ўшанда беадаблик қилиб кароматларини  ошкор қилиб қўйган эканман, дея эслайдилар Аҳмадхон қори.

Хуллас, аҳли фазл ва аҳли зуҳдлардан бири мулла Абдураҳим (халифа почча) ана шундай камтарона умр гузаронлик қилиб ўтдилар. У зот 1974 йили бу ёруғ оламни тарк этдилар. Уларни ҳам шаҳарнинг эски «От бозори» ҳозирги «Мангулик» қабристонига қўйилди.

Ҳазрат мулла Абдураҳим Ҳанифахон ойим (1905-1992) билан оила қурадилар. Бу бахтли хонадонга Аллоҳ 14 нафар фарзанд беради. Бироқ  фарзандларининг 12 нафари ёшлигида қизамиқ касали билан норасида бўлади. Уларга фақат Ойшахон (1930-2016) ва Муҳаммад Солиҳ (1932-2006) фарзанларини роҳатини кўришни насиб қилади.

Муҳаммад Солиҳ ҳазрат ойим Саидахон (1936-2006) Исохон ота қизлари билан турмуш қурадилар. Улардан 5 ўғил, 4 қиз кўради.

Ўғиллари Абдулборий (1961), Абдулбоқий (1967), Абдулҳодий (1969), Абдулвалий (1971), Абдулвосиъ (1974)лар.

Ҳурмат юзасидан Муҳаммад Солиҳ ҳазратнинг қизлари исмини келтиришни жоиз топмадик[1].

Мустақил тадқиқотчи Акрам Шарипов

 

 


[1] Ушбу маълумотлар мулла Абдураҳим домла (халфа почча)нинг набиралари Абдулборий ва Абдулҳодий акалар билан суҳбат чоғида ёзиб олинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оилада уч ўғилнинг тўнғичи бўлган мулла Қодирхон тўра 1896 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Аминжонбой маҳалласи ҳозирги Термиз кўчасида дунёга давоми...

2879 14:00 / 25.05.2022
Эй Ҳорун Эй Ҳорун Эй синовга учраган Сенга қачон ақл киради Ким ақлсиз Менми ёки сен Мен ақллиман, эй Ҳорун Қандай қилиб сен ақлли бўлишинг мумкин Бир кун келиб давоми...

2467 11:30 / 29.05.2021
Ҳофиз ибн Ҳажар зикр қиладиСунан соҳиби Имом Абу Довуд кемага минган эдилар. Сузиб кетаётганларида соҳилдаги бир кишини аксиргани ва .Алҳамдулиллаҳ, дея ҳамд давоми...

1873 14:00 / 02.11.2021
Абдулқодир ибн Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Ҳусайн ибн Ийсо ибн Ҳумайд ибн Ҳарубий ибн Алий ибн Ҳамд ибн Мустафо атТамимий милодий 1971, ҳижрий 1391 йили Сурия Араб давоми...

10947 21:18 / 30.07.2021
Аудиолар

137645 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7544 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57714 14:35 / 11.08.2021