1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Чошгоҳ намозини ўқиб юриш

14:00 / 02.08.2022 3500 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ نُعَيْمِ بْنِ هَمَّارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: يَا ابْنَ آدَمَ، لَا تُعْجِزْنِي مِنْ أَرْبَعِ رَكَعَاتٍ فِي أَوَّلِ نَهَارِكَ أَكْفِكَ آخِرَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: ابْنَ آدَمَ، ارْكَعْ لِي مِنْ أَوَّلِ النَّهَارِ أَرْبَعَ رَكَعَاتٍ أَكْفِكَ آخِرَهُ.

Нуъайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳ азза ва жалла «Эй Одам боласи, кунингнинг аввалидаги тўрт ракъат-ла Мени унутма, сен учун у(кун)нинг охирининг кифоясини қилурман», дейди», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизийнинг лафзида:

«Одам боласи! Куннинг аввалида Менга тўрт ракъат рукуъ қил, сенга охирининг кифоясини қилурман», дейилган.

Нуъайм ибн Ҳаммор Ғатафоний аш-Шомий ҳадисларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва Уқба ибн Омир ал-Жуҳанийдан ривоят қилдилар. Бу зотдан Абу Идрис Хувлоний, Қайс ал-Жузомий, Кусайр ибн Мурра ал-Ҳазрамий, Қатодалар ривоят қилдилар. Бу киши ривоят қилган ҳадисларни учта саҳиҳ соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Ушбу ҳадисда зикр қилинаётган намоздан чошгоҳ намози ирода қилинмоқда. Демак, ким эрталабдан тўрт ракъат чошгоҳ намози ўқиб олса, кун давомида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлар экан.

Биз ҳам кун бўйи Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлишни истасак, доимо чошгоҳ намози ўқиб юришга одатланайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Улов минган жанозанинг ортидан юради, пиёда эса ортидан, давоми...

1430 17:22 / 11.10.2024
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз ўз биродарини кафанласа, унинг кафанини яхшиласин,, давоми...

1518 09:02 / 14.09.2024
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2291 15:54 / 20.08.2023
. . . . r . . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу давоми...

600 14:22 / 05.12.2025