1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ҳаж қилишга сабаб бўлган дрон

17:00 / 19.07.2022 3919 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гана давлатида яшовчи фақир отахоннинг уйи ёнига National Geographic каналига тегишли тасвирга оладиган дрон келиб тушди. Орадан бироз вақт ўтгач каналга тегишли туркиялик журналистлар гуруҳи дронни излаб фақир кишининг олдига келдилар. Қарашса, дрон отахоннинг қўлида экан. Отахон уни эгаларига кулган ҳолда топширди ва соддаларча самимият билан: «Сизларда мени ҳаж қилиш учун Маккага олиб бора оладиган бундан каттароқ ҳажмда самолёт борми?», деб сўради. У бу гапларни юмшоқ табассум ила айтдида, сўнг дронни эгаларига топширди. ОАВ вакиллари дронни олиб ортларига қайтиб кетдилар. Журналистлардан бири бўлиб ўтган воқеани нашр этди. Мақолада кекса, фақир отахоннинг суратини жойлади. Ушбу расм канал идорасига етиб борди. Канал маъмурияти отахон билан боғланиб, у кишининг ҳаж қилиши учун керакли барча сарф-ҳаражатларини ўз зиммасига олди.

Субҳаналлоҳ!

Аллоҳ таоло фақир бир бандасининг ҳаж қилиш орзусини рўёбга чиқариш учун дронни ўша отахоннинг уйи ёнига тушишини ирода қилди. Аллоҳ бўл дедими, тамом, ўша иш албатта бўлади.   

Агар Аллоҳ  таоло сизга яхшиликни ирода қилса, У Зот сиз учун ёзган ишларни амалга ошириш, орзуларингизни рўёбга чиқариш учун дунёнинг ҳаммасини сизга бўйсундириб, хизматингизга қоим қилиб қўяди. Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг! Бутун дунё сизни хўрласа ҳам Аллоҳдан умидингизни узманг!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَنْ يَقُولَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ
 

«Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл!» демоғи, холос. Бас, у нарса бўлур» (Ёсин сураси, 82-оят).

Ирода қилинган нарса нималигининг фарқи йўқ. У хоҳ бепоён осмон бўлсин, хоҳ ер бўлсин, хоҳ бошқа махлуқлар бўлсин, уни яратиш Аллоҳ учун иш эмас. Унинг иши фақат «Бўл!» дейиш, холос, у бўлаверади. Шунингдек, ўликларни тирилтириши ҳам «бўл» дейиш билан бўлади. Бунга ҳеч шубҳа қилмаслик керак. Ким шуб­ҳа қилса, хато қилади. Ўзига жабр қилади.

Аллоҳ таоло барчамизни фақат Ўзидан умид қиладиган бандалардан айлаб, умидсизликдан, тушукунликдан асрасин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмларнинг энг зарурийси банданинг Робби билан муомаласини йўлга қўювчи илмдир. Мазкур муомала учга тақсимланади1. Эътиқод2. Амал3. Тарк қилиш.Ёш бола балоғатга давоми...

3503 10:30 / 07.06.2021
Набий соллаллоху алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг қўлида тилла узук кўриб қолдилар. Уни ечиб олиб ерга ташладилар ва .Сизлардан бирингиз дўзахдан бир давоми...

2097 11:16 / 16.10.2024
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра .Ашҳаду давоми...

6042 15:40 / 05.11.2024
Бугун ижтимоий саҳифалар ёки биров билан қилган шахсий ёзишмалардаги битикларимиздан кимлардир нусха олиб, ўрни келганда уни бизга қарши ишлатадиган бўлса, давоми...

1516 16:07 / 10.09.2025