1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Шундоқ ёнимиздан ўтди мангулик

09:02 / 19.07.2022 2283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни ёд этиб.

Бир муддат фазилатли шайх ҳазратлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом Университети (ҳозирги Марказий Осиёда ягона Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси) талабаларига сабоқ бердилар.

Ҳазрат дарс ўтадиган кунлари коридорда қарийб юз метргача турнақатор талабалар тизилиб турардик. Мақсад битта, араб тилини арабдан, форс тилини эронликдан, рус тилини руслардан кўра мукаммал биладиган ҳазратнинг табассуми ёки муборак қўлларини олиш бахти насиб этармикан???

Агар иккаласи ҳам насиб этмаса ўзимизни овутардик. Сир бой бермасдик. Зато ман кеча баскетбол тўпини олиб келиб бердим...

Баскетбол ўйини

Ҳазрат баскетбол мухлиси эдилар. Ҳар ҳафта душанба, чоршанба, жума кунлари университет спорт залида одам тумонат.

Ётоқхона талабалари имкон қадар шу кунлари навбатчиликдан қочарди. Шу куни овқат қилинмас, ошқозонга дам берилар, ҳамма бир-бирини тушунарди.

Қочади-да, ётоҳхона ёнидаги спорт залда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф баскетбол майдонида учталик бросокни амалга ошираётгандан кейин...

Ишонинг, баскетбол ўйини бир ён, ҳазратнинг Майкл Жордонга дам берадиган финтлари, кроссовкани қайириб саватчага тўп отишлари, сўнг орқага қараб жилмайишлари бир ён эди...

Ишонинг, баскетбол майдони атрофида қачон тўп чиқиб кетаркан-у, чопиб бориб уни шайх ҳазратларининг қўлларига топшириш, у зотдан «Жаноб отинг тўпни»- деган сўзни эшитиб худди улкан ишни қилгандек фахрланиб юриш орзуси бир ён эди....

Ишонинг, ўша пайтлари «футбол ҳаром, кофирлар мусулмонни бошини кесиб тўп тепган, спорт ҳаром, Nike кроссовкаси, умуман спорт кийимлари ҳаром» -деган лўттивозларга ҳазратнинг шахсий намунаси, жонли тарғиботини ҳис этиш, тафаккур қилиш бир ён эди...

Ишонинг, ҳазрат билан баскетбол ўйнаган, у зотга копток узатиб, шерик бўлган, саватчага копток тушгач, шодон ҳазратни қучоқлаган талабалар кайфияти, руҳияти (шундай бахтга хатирчилик курсдош дўстим Эркин Ҳасанов сазовор бўлган, ҳазратнинг севимли шогирди, ҳатто ҳазрат дўстимнинг фарзандларига исм қўйиб, қулоғига азон айтганлар) шижоати бир ён эди...

Ишонинг, бироз ҳордиқ учун timeout олиб майдон четидаги скамейкада ўтириб сув ичаётганларида ўша идишдан бир қултум сув ичишдек иштиёқ,  юзларини артганда ўша сочиқни табаррук санаб олиб қўйишдек мухлислик нияти Алекс Фергюссон чайнаган охирги сақич, Месси Барсадан кетар чоғи бурнини артган салфеткани асраб юришдек мухлисликдан минг чандон маънолироқ эди...

Ҳазрат ва дунё тинчлиги

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари дунё уламолари тан олган беш буюк шайхлардан иккинчиси эдилар. Ҳазратнинг Ислом олами ва дунё тинчлигига қўшган ҳиссаси беқиёс.

Россия Президенти бўлган Путиннинг илк хорижий сафарини эсланг?

АҚШми, Германиями, Франция, Хитой, Бразилия  ё Япониями?

Нега айнан Ўзбекистон?

Улкан Россиянинг сарҳадлари нотинч, Чеченистон, Ингушетияда вазият издан чиққан, бу муаммони фақат бошидан ўтказган табиб Ўзбекистонгина Россияга малҳам бўла оларди.

Биринчи президентимиз Ислом Каримов маслаҳати билан Татаристонда Қозон Ислом Университети очилди,  талабаларни жаҳолатга қарши маърифат билан курашга ўргатиш учун шайх ҳазратлари жўнатилди.

Чеченистоннинг илк президенти Аҳмад ҳожи Қодиров Мир Араб мадрасида таҳсил олган курсдошига қучоқ очди. Грозний бугун фаровон ва шодон.

Рамзан Қодировнинг Кўкча қабристонидаги зиёрати бежиз эмас. Грозний кўчаларига шайх Муҳаммад Содиқ номи берилгани бекорга эмас.

Ўғлим сиздек бўлмаяпти

Шайх ҳазратлари ёнига келган бир ота арз қилибди.

-Ҳазрат, узр сизга ҳавас қилиб ўғлимга Муҳаммад Содиқ исмини бердим. Аммо илми, зукколиги сизчалик эмас. Нима қилсам ўғлим сиздек олим бўлади?

Ҳазрат қуюқ қошларини чимириб, оҳиста жавоб берган эканлар:

-Ҳеч нарса қилманг, ўғлингиз Муҳаммад Содиқ бўлиши учун унинг онаси чақалоқни бетаҳорат эмизмаган Собирахон бўлиши, отаси эса ўғли ҳақида Ўзбекистондаги олим, устозлардан дуо олиб, туни билан юз ракат намоз ўқийдиган Муҳаммад Юсуф бўлиши керак.

Шунда у Муҳаммад Содиққа айланади...

Беҳисоб шукр, ўнта ўғилга тенг Исмоил Муҳаммад Содиқ Ҳазратга издош...

Беҳисоб шукр, давлат раҳбари ташаббуси сабаб шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжидидан азон янграйди.

Беҳисоб шукр, ҳазратнинг китоблари турли тилларда таржима қилиняпти. Шукр, юртдошларимиз ҳамда хорижлик диндошларимиз муслима қизларининг сепини шу китоблар билан бойитяпти.

Беҳисоб шукр, ҳазратнинг янги китоблари кетма-кет нашрда, худдики у зот тирик, қаердадир ўтириб китоб ёзяпти.

Ваҳоланки, у зотнинг тириклик пайтлари нашрга тайёрлаб қўйган китоблари қанча...

Биз Бухорий, Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбандлар ҳақида ўйласак уларнинг замондошларига ҳавас қиламиз.

Бешак, биз ҳам шундай даҳо, буюк олим билан ҳамнафас, замондош бўлдик.

Муаммо шундаки, кимдир билди, кимдир билмади.

Орадан йиллар ўтади.

Авлодларимиз 1441-1501  йилларини қандай ёдласа 1952-2015 йилни ҳам шундай ёдлайди.

Биздек ҳазратнинг замондошларига ҳавас қилади. Шуниси ёмон, азоб беради.

Кўз ўнгимизда ўсган, дунё тан олган бешта энг улуғ шайхлардан бири юртдошимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби  абадиятнинг бой меросини ўрганиб мангуликка муҳрлаяпмизми?

Ҳазрат ҳозир ҳам инсониятга илм ва тафаккур улашяпти.

Қабрни қандай безатишдек тавсияни Рамзан Қодиров баҳона барчамизга қабрдан туриб эслатяпти.

Илмли одам минг йил яшайди дегани шу бўлса керак-да.

Жонибек Шуҳратовнинг фейсбук саҳифасидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳеч бир кимса ёки ҳеч бир нарса Аллоҳ азза ва жаллачалик ўзи эшитган озорларга сабр қила олмайди. давоми...

3007 05:00 / 03.03.2017
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

8339 14:30 / 08.07.2022
Али розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Зубайр ибн Аввом билан бирга юбордилар. Иккимиз ҳам отлиқ эдик. .Тезлаб юриб давоми...

3131 05:00 / 03.03.2017
Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи давоми...

4653 05:00 / 02.03.2017