1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қуръон тиловатининг беш самараси

09:00 / 16.06.2022 4347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни бешта ютуққа эришишимизни ҳисоблаб эшитишади. Қуръони Каримни ўқишимизнинг бешта самараси бор:

1. Қуръони Каримни тиловат қилиб савобга эришамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу хақда: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бунинг учун бир савоб бўлади. Ҳар бир савоб эса ўн баравари(га кўпайтирилади). «Алиф. Лаам. Мийм – бир ҳарф» демайман. Балки «Алиф» бир ҳарф, «Лаам» бир ҳарф, «Мийм» бир ҳарфдир», дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Агар биз آلم десак 30 та савобга эришган бўламиз. Қуръонни охиригача ўқиганимиздаги эришган савобимиз эса қанча бўлишини бир тасаввур қилинг-а. Қиёмат куни Аллоҳ таоло амалларимизни амал тарозисида тортганида, жаннатга кириш учун битта савобга эҳтиёжимиз бўлганида «Алиф, Лаам, Мийм» учун ўттизта савоб олибман, кошки Қуръонни охиригача ўқиганимда эди, кошки ҳар куни, ҳар қадамимда Қуръон ўқиганимда эди деб пушаймон бўлишимиз аниқ.

2. Қуръон орқали банда Аллоҳга муножот қилади, У билан мулоқот қилган бўлади. Қуръондан бошқа Аллоҳ билан мулоқот қиладиган тил йўқ. Мўмин Қуръон ўқиганида Аллоҳнинг каломини эшитади, Унинг сўзлари деб ўқийди ёки мен У Зот билан муножот қиляпман, У эшитяпди деб мулоқот қурган бўлади. Иккисида ҳам ажр-савоб қозонади.

3. Қуръон шифо манбаидир. Дунё шаҳватларини енгиш учун Қуръон ўқиш, Қуръон ила Аллоҳни эслаш керак. Қалбимизга шайтоннинг солган ва соладиган васвасаларидан қутулиш учун Қуръон ўқишимиз керак. Баданимиздаги хасталикларнинг тузалиб кетиши учун ва у хасталиклар бизни еб-битирмаслиги учун Қуръон ўқишимиз лозим.

4. Қуръони Карим илм манбаидир. Қуръон бизга илм беради. Биз араб тилини билмасак ҳам бизга Аллоҳни эслатади, жаннатни эслатади, жаҳаннамдан қутилишимиз кераклигини эслатади. Чунки тиловат асносида «Аллоҳ», «жаннат», «жаҳаннам» каби араб тилини билмайдиган мусулмон одам ҳам англаб етадиган сўзлар такрор-такрор учрайди.

5. Қуръон амал китобидир, бизга нималар қилишимиз кераклигини ўргатади. Бу юқоридаги тўртта ютуқларнинг бирикмасидир: савоб, Аллоҳ билан мулоқот, шифо топиш ва илм ўрганиш. Мўмин бу тўрт нарсани ўзида жамлаганидан кейин амал қилишни бошлайди. Шунда Қуръони Карим биз учун Аллоҳ нозил қилган «Раҳмат» китобига айланади.

Қуръон олийдир, олийлигининг чеки йўқдир. Айниқса, фаришталар гувоҳ бўладиган саҳар вақтида Қуръон ўқишнинг савоби буюкдир. Қуръон чиройли овозда, тажвид билан ва юқоридаги ютуқларни кўзлаб ўқилса жуда гўзал бўлади. Агар бу кечадан бошлаб саҳар вақтида Қуръон ўқишни бошласак, илк бошда мудроқ босиб қийналиб ўқишимиз мумкин, лекин бу иш икки ой давом этса, албатта юксак мақомларга эришамиз. Кунига бир оят, уч оят, ярим бет, кейин бир бет ўқиш билан бошласак, ойлар ўтиб бир пора, уч пора ва ундан ҳам кўп ўқийдиган юксак даражага етишамиз инша Аллоҳ.

Шайх Нуриддин Йилдиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1800 йилда Наполеон Бонапарт ўз қўшини билан Алп тоғлари оша Италияга юриш қилмоқчи бўлди. Қўшиндаги генераллари унга ҳозир Алпдан ўтадиган пайт эмаслигини, бироз давоми...

2609 09:00 / 14.11.2023
Бир гуруҳ қурбақалар кетаётган эди. Кутилмаганда улардан иккитаси чуқурликка тушиб кетди. Қолган қурбақалар бу чуқурдан чиқиш амримаҳол деб ўйлаб, чуқурдаги давоми...

2691 23:11 / 24.11.2022
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Аззуҳд, номли китобида Абил Жуъддан қуйидаги воқеани келтиради.Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми ичида бир киши бор эди. У давоми...

2755 14:00 / 16.02.2023
Бир қиролнинг жазо усули ndash айб қилганларни оч итларга талатиш эди. Бунинг учун саройида махсус итлар боқиларди. Бир куни қирол саройда ўн йил ишлаган бир давоми...

4867 14:22 / 27.02.2024