1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қалб саломатлиги жаннатга олиб борувчи энг қисқа йўл

14:00 / 06.06.2022 3285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келиб деди:

- Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан имло қиляпти!

Умар розияллоҳу анҳу ғазабга минди. У кишига деди:

- Ҳой нима деяётганингни биляпсанми?

- Мен ҳақ гапни айтяпман!

- Ким экан ўша кимса?

- Абдуллоҳ ибн Масъуд!

Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди:

- Бунга ундан кўра ҳақлироқ кишини билмайман. Бу ҳақида сенга айтиб бераман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ишлари билан Абу Бакрнинг уйида тунаб қолдик. Сўнгра у ердан чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан Абу Бакрнинг ўртамизда эдилар. Масжидга етиб борганимизда бир киши Қуръон ўқиётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб унга қулоқ солиб турдилар. Мен у кишига:

- Эй Аллоҳнинг Расули! Кеч бўлди, юрайлик!,-дедим.

Аллоҳнинг Расули менга «жим бўл» дегандек ишора қилдилар. Қуръон ўқиётган киши рукуъ қилди, сажда қилди. Сўнг ўтириб дуо қилиб истиғфор айта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сўра, сенга берилади!», деб турдилар. Кейин бизга дедилар:

- Ким Қуръонни янги нозил бўлганидек ўқимоқчи бўлса, Ибн Умми Абднинг қироати каби ўқисин!

Мен ва Абу Бакр ана шунда унинг Абдуллоҳ ибн Масъуд эканлигини билдик! Эртаси куни тонг отгач, Ибн Масъудга кечаги хушхабарни етказиш учун шошилдим. Унинг олдига бориб бўлиб ўтган воқеани айтсам у менга: «Сендан олдин Абу Бакр келиб менга айтган эди!», деди. Бирор бир яхшиликда Абу Бакрдан ўза олмадим!

Бу ҳикоя саҳобалар бир-бирларига яхшиликни қанчалар исташганига далолат қилади. Улардан бири бирор-бир соҳада барчадан ўзиб кетса буни уларнинг ҳар бири ўзининг бойлиги деб билиб шодланар эди. Улар бир-бири билан рақобат қилмас, аксинча бир-бирини тўлдирар эди. Бирлари бошқаларидан ўзиб кетса унга ҳасад ва рашк қилишмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бирини мақтасалар бошқаларининг қалби сиқилмас эди. Яхшиликни ўзларига исташгани каби бошқаларга ҳам исташар эди. Уларнинг кўксилари саломат, қалблари покиза эди. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга яхши хабарни етказишда шошилишяпти!

Бошқаларнинг муваффақиятга эришиши сизнинг муваффақиятни қўлдан чиқаришингиз эмас. Бошқаларнинг бой бўлиши сизнинг фақирлигингиз эмас. Бошқаларнинг саодатли бўлиши сиз учун бахтсизлик эмас. Қалбингизни тозаланг. Уни яхшилик ва кишиларга муҳаббат қилишга ўргатинг. Кишиларнинг хурсандчилигидан шодланишга уни одатлантиринг. Уларнинг хафалигидан маҳзун бўлишга уни одатлантиринг. Жаннатга олиб борадиган энг қисқа йўл қалб саломатлигидир!

Яхшилик элчиси бўлинг. Сулаймон алайҳиссаломнинг Ҳудҳуди каби саҳиҳ хабарни етказувчи бўлинг. Нуҳ алайҳиссаломнинг кабутари каби тўфоннинг тугагани ҳақидаги хурсандчилик хабарини беринг!

Инсонлар орасида яхшилик билан юринг. Бир инсоннинг орқасидан айтилган у ҳақидаги ширин сўзларни бошқаларга етказинг. Ёмон гапларни эса яширинг. Инсонлар орасида чақимчилик қилманг. Акс ҳолда Иблиснинг элчиси бўлиб қоласиз.

Бир киши Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

-Фалончи сизни сўкиб ҳақоратлади!

Ваҳб деди:

- Шайтон сендан бошқа элчи топмадими?!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариат ҳукми бўйича, йўқолган нарсани топиб олган киши уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар топиб олинган давоми...

1935 09:09 / 12.06.2025
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

1988 16:00 / 01.05.2023
Ўрта ёш юртдошларимиз ва ёши улуғларимиз жуда яхши эслашса керак бундан 25ndash30 йил аввал кундалик эҳтиёжларимиз учун фойдаланадиган буюмларимизнинг асосий давоми...

2918 16:00 / 20.02.2023
Африка қитъаси шимолиғарбида жойлашган Марокаш давлатини араблар ndash Мағриб, турклар ndash Фас, французлар эса Марок Марокко деб атайдилар. Мазкур қироллик ҳудудида давоми...

1876 14:02 / 17.12.2024