1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тижоратчининг ажойиб зиёни

18:27 / 02.05.2025 1327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Падари бузрукворим қоддасаллоҳу сирроҳнинг ҳузурларига бир тижоратчи келиб турарди. Унинг жуда катта тижорати бор эди. Бир куни келиб: «Ҳазрат, бирор дуо қилинг. Жуда катта зиён кўрдим», деди. Падари бузрукворим буни эшитиб, қаттиқ ғамгин бўлдилар, у кишини, бу бечора қандай мусибатга гирифтор бўлди экан, деган ўй босди.

«Қандай зиён бўлди?» деб сўрадилар кейин. У: «Ҳазрат! Миллионлаб зиён бўлди», деди. Падари бузрукворим: «Батафсилроқ айтинг, қанақа зиён у? Қай тарзда бўлди?» деб сўрадилар. Шунда у одам зиёнини батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, бир савдодан миллионлаб фойда бўлиши керак экан, ўша бўлмай қолибди. Лекин, шунга қарамасдан, олдиндан бўлиб келаётган юз минглаб фойдалар давом этяпти экан. Фақат кутилган фойда келмай қолган. Савдогар шу фойданинг келмай қолганини жуда катта зиён бўлди, деб айтяпти.

Падари бузрукворим айтадилар: «Бу одам фойда бўлмай қолганини зиён деб биляпти. Яъни, бўлиши керак бўлган фойда бўлмай қолиб, жуда катта зиён бўлди, демоқчи. Аммо бу тужжор кошки шу нарсани дин ҳақида ҳам ўйласа эди. Агар шундай қилганида, дини ва охиратига жуда катта фойда бўларди ва у ҳаммамиздан ўтиб кетган бўларди. Аслида, ана шу нарсани ўйламагани унга катта зиён бўлди. Ҳақиқатда буни жуда катта зиён деса бўлади».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимиз мўминмусулмонларига диний соҳада хизмат қилиб келаётган уламо, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Али жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Салоҳиддин домла давоми...

2825 16:31 / 14.01.2023
2016 йилнинг май ойида MBC телеканалида жаҳонга машҳур жанг санъати устаси ЖанКлод Ван Дамм билан .Соғлом овқатланиш, мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Ван Дамм ушбу давоми...

2141 15:47 / 20.10.2022
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

1980 16:00 / 01.05.2023
Диана Ди Прима ўзининг .Хитой афсоналари, номли китобида келтиради .Қадим замонда бир ўтинчи бор эди. Унинг ҳаётда энг яхши кўрган нарсаси пул эди. У ўрмондан ўтин давоми...

5791 11:00 / 22.08.2022