1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Гўзал овоз соҳиби Муҳаммад Шариф қори домла

14:00 / 22.05.2022 3693 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мақолада 20 асрда яшаб, фаолият юритган, қорилар султони халқ орасида «қўнғироқ қори», «булбул қори» дея машҳур бўлган зот, ҳофизи Каломуллоҳ Муҳаммад Шариф қори тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда беришга ҳаракат киламиз.

Муҳаммад Шариф қори Раҳматуллоҳ махдум ўғли 1906 йили Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси (ҳозирги Марғилон кўчаси)да зиёли оилада дунёга келди. Отаси Раҳматуллоҳ (1875-1938) махдум аҳли илм ва аҳли уламоларни ўзига дўст тутган, ибодатгўй ва тақводор киши бўлган. У киши асосан савдо-сотиқ, яъни дўппи тиктириб, турли шаҳарларга олиб бориб сотиш билан шуғулланган. Бобоси мулла Ортиқ қори эса замонасининг машҳур мударриси ва ҳофизи Қуръони бўлган.

Муҳаммад Шариф қори домла ҳалқ орасида Шариф қори исмлари билан танилганликлари боис, шу исм билан таништиришни лозим топдик.

Шариф қори дастлабки диний таълимни оила муҳитида олади, сўнгра маҳалласидаги Понсурхон тўрада арабий-туркий хат-саводни ўзлаштиради. Ривоят қилишларича, Шариф қори домла Шаҳрихонлик қори дея танилган ҳофизи Қуръон Зайнидин қори (1900-1987) Абдураҳмон ота ўғилларида Қуръони Каримни тўла хатм қилиб, ёд олади ва ўспиринлик пайтидаёқ ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб етишади.

Маълумотларга кўра, Шариф қори домла ҳаётлари давомида ўша даврнинг бир неча машҳур олим, фозиллари билан учрашиб, у зотлардан таълим-тарбия олади. Натижада, етук ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб маълум ва машҳур бўлади.

Тахминан, 1923 йил Рамазон ойининг бошларида Шариф қорининг отаси Раҳматуллоҳ махдум дўппи сотгани Косонсой шаҳри бозорига борибдилар. Ногаҳон Раҳматуллоҳ махдум бозорда Косонсойлик дўстларини учратиб қолиб, анча вақт дўстона суҳбатлашиб ўтирибдилар. Шу орада ўғиллари Шариф қорини ҳофизи Каломуллоҳ бўлганини ўзлари билмаган ҳолда дўстларига айтиб қўйибдилар. Дўстлари қўярга-қўймай, ўғли Шариф қорини олиб келиб, отасидан хатми Қуръонга ўтиб беришини сўрабди. Раҳматуллоҳ махдум эса рози бўлибдилар. Ўша вақтларда, масжидда хатмонага ўтаётган киши ўз даврнинг машҳур қорию мураттаби экан. Баногоҳ қори домланинг ҳаёлидан Шарифжон қори, ёшгина бир ўспирин йигит бўлса, хатми Қуръонга қандай қилиб ўтаркин, деган ёмон гумон ўтказибди. Бироқ, бунинг акси бўлиб, Шарифжон қори домла ҳатмонанинг тўрт ракатигагина ўтиб, шундай бир гўзал совутда, тажвид ва тартил қоидаларига риоя қилиб, луқмасиз чиройли ҳолатда ўқибдиларки, у кишининг чиройли қироатларидан хато-камчилик топа олмай, тасанно айтиб, қойил қолибди. Ўша кунлик хатмонага эса Шариф қорининг ўзлари ўтишларига ҳалиги ёмон гумон қилган қори киши рухсат берган эканлар. Ушбу воқеадан сўнг Шариф қори халқ орасида «қўнғироқ» қори, «булбулқори» исмлари билан машҳур бўлиб кетган эканлар.

Шариф қори домла умрларининг охиригача Рамазон ойларида «Махдум эшон» масжидларида ва халқимизнинг хонадоларида хатмоналарга ўтиб, ўзларининг ёқимли ва жарангдор овозлари билан ҳаммани хушнуд қилиб, азизларимизнинг дуоларини олиб келганлар.

Шариф қори домланинг чиройли бир одатлари бор эди. У киши ўтган азизларимизнинг тез-тез қабрларини зиёрат қилгани борардилар. Тахминан, 1975-1978 йиллар орасида Туркистонга «Султони Орифийн» зиёратгоҳини марҳум Фозил қори домла билан зиёрат қилиб қайтишади. Зиёратгоҳда Шариф қори домла гўзал тиловату Қуръонлари билан Фозил қори домлани ҳам лол қолдирган эканлар. Фозил қори домла Қуръон билан хулқланган оғир, босиқ Шариф қори домланинг хулқлари ва у зотнинг Аллоҳ берган жарангдор ва ширали овозларига маҳлиё бўлиб, хақларига дуойи хайр қилган эканлар.

Шариф қори домла 1985 йил, 8 февраль, Рамазон ойида оламдан ўтдилар. Жанозаларига йиғилган у зотнинг мурид ва мухлислари ҳақларига дуолар қилиб, жанозаларини адо этишди ва шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига сўнги манзилга кузатишди.

Шу ўринда Шариф қори домланинг оилалари ва фарзандлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтишни лозим топдик.

Ҳазрат қори домла Убайдахон (1922-2000) ойим билан турмуш қуриб, улардан 4 нафар  ўғил ва 4 нафар қиз фарзанд кўрганлар.

Фарзандлари Абдурашид (1943), Абдулҳафиз (1946-2017), Абдулазиз (1968) ва Убайдулло (Авазхон 1968)лар.

Ҳозирги кунда Шариф қори домланинг набира ва абиралари боболарига ўхшаб, ҳофизи Каломуллоҳ бўлишга саъй-ҳаракат қилмоқдалар. Аллоҳ ўтганларимизни Ўз раҳматига олсин.

Мустақил тадқиқотчи, Акрам Шарипов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қоралансада, Европада эътироф этилган жадид ndash Мунаввар қорининг қисқагина умр давоми...

5904 11:41 / 07.01.2024
2021 йилнинг 18 май... Бу кун халқимиз яна бир оғир жудоликка учради. Ҳассос адибимиз, жонкуяр устозимиз ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун етмиш беш ёшларида вафот этдилар. давоми...

2075 09:00 / 24.06.2021
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

3162 09:45 / 02.03.2024
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамдавайҳ ибн Муҳаммад ибн Наъийм азЗобий анНисобурий ҳижратнинг 321 йилида, Робиулаввал ойининг учинчи куни таваллуд давоми...

4605 21:58 / 27.04.2017
Аудиолар

213175 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10457 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132394 14:35 / 11.08.2021