1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ҳаёт менга баъзи нарсаларни ўргатди

11:00 / 22.05.2022 2447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақирлар билан яшаш роҳатбахш ҳаётдир. Чунки фақирлар чин муҳаббат ва замонлар ўтса ҳам ўзгармайдиган пойдевор соҳиблари бўлишади. Мусибат ўзи катта ҳажмли ҳолда тушади. Сиз уни сабр ва ризо билан кутиб олсангиз, у ўзининг табиий ҳажмига қайтади. Шунда сиз ушбу мусибатга бардошли ва чидамли бўласиз. Синов сизнинг ичингиздаги яширин нарсаларингизни фош этади. Одатда ўзингиз ошкор қилмаган нарсаларни, синов ва мусибат юзага чиқаради. Сиз билмаган, эшитмаган сирлар фош бўлади. Сизга кимлар дўст, кимлар дўст эмаслиги маълум бўлади. Бошингизга синов келганда Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлинг, қуллик одобларига риоя қилинг!

Шунингдек, барча ишда донишмандлар билан маслаҳатлашиш, тажриба соҳибларининг айтган маълумотларига амал қилиш ҳам муваффақиятнинг энг катта сабабларидан биридир. Ҳаётингизда шундай шахслар борки, қалбингиз уларнинг муҳаббатига асирлигича қолиши керак. Улар эса ота-онангиздир. Улар ёшлигингизда тарбия қилган, сиз учун ҳеч қачон чарчамайдиган чин дўстларингиздир.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Қуръондаги бир оят золимнинг қалбига ўқ бўлиб санчилса, мазлумнинг қалбига малҳам бўлади».

Шунда у кишидан: «Бу қайси оят», деб сўралди.

У зот: «Аллоҳ таолонинг: «Роббинг унутувчи бўлмаган» деган оятидир».

Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Зиёратга борганда уйнинг ҳамма жойига қарашдан, уйдаги аёлларга боқишдан кўзни тийиш ташриф буюрувчининг одобларидан биридир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кимда-ким бировнинг уй ҳовлисига қараса, фосиқлик қилган бўлади».

Уламолар: «Бировнинг уйига кирганингда кўр бўлиб киргин, чиққанингдан сўнг соқов бўл!», дейишган.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
21. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин,, дедилар..Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4143 13:03 / 12.11.2018
67. Абу Бакрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло бу дунёда уқубатини тезлатиб, охиратга ҳам олиб қўйишига лойиқ гуноҳ давоми...

2801 17:00 / 28.03.2019
. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади .Аллоҳ таолонинг .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат,, деган қавли ҳақида .Иккови ирода давоми...

2017 14:50 / 15.09.2024
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Кимга бир маъруф қилинса, у жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга давоми...

2401 17:32 / 27.04.2021