1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Австралиялик олимларнинг кашфиёти

11:00 / 28.07.2020 6424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга 14 аср аввал маълум бўлган Австралиялик олимларнинг кашфиёти

Кўпларимиз, жазирама ёз кунларида иссиқ таом солинган идишимизга ёки янгигина солинган мураббоимизга, кутилмаганда хонага учиб кирган пашша тушиб қолиши холати билан тўқнашганмиз. Кўплар шунчаки бу тўймас ҳашаротни улоқтириб юборадилар, ўта инжиқ нозик табиатлилар эса, ўзларини наздида «бузилган» таомдан бутунлай воз кечадилар. Ҳақиқатда эса, бу ҳолатда нима қилиш керак деган саволга, ягона жавобни бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берган эдилар ва Австралиялик олимларнинг тадқиқот натижалари эса, «Ҳар қандай янгилик, яхшигина унутилган эскиликдир» деган ҳаммага маълум ҳақиқатни тасдиқлади холос.

Ҳозирда замонавий илм-фан томонидан 50 000 га яқин заҳарли ҳашаротлар борлиги аниқланган. Бундан ташқари уларнинг кўпчилиги хавфли кассаллик ва вирус ташувчи ҳисобланади. Сиднейдаги Макуэри номли Австралия университети олим-мутахассислари оддий хона пашшаларини текшириб, улардаги фанга аввал маълум бўлмаган, ўзлари ташийдиган касал қилувчи бактерияларга қарши, шартли «зидди заҳар»ни ишлаб чиқариш ҳусусияти борлигини аниқладилар. Шундай бўлса ҳам бу ҳақдаги маълумот мусулмонларга бундан деярли 1400 йил аввал маълум эди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Агар пашша сизлардан бирортангизнинг ичимлигига тушиб қолса, уни дарҳол (шу ичимликка) ботирсин, кейин олиб ташласин, албатта, унинг бир қанотида касаллик, иккинчисида шифо бордир», дедилар.

Ибн Можа ва Насаийларнинг ҳадис тўпламларида ҳам шу маънодаги ҳадислар бор.

Худди шундай хулосага келиш учун Австралиялик олимлар бизнинг давримизда кенг қамровли тадқиқотлар олиб боришди. Тадқиқот объекти сифатида улар томонидан тўрт турдаги ҳашарот ўрганилди: оддий чивин, уй пашшаси, хона пашшаси, папата москити. Ҳашарот оламининг бу вакилларининг ҳар бири турли касал қилувчи микроорганизмлар ташувчиси ҳисобланади. Бироқ у микроорганизмларнинг энг кўп миқдори уй ва хона пашшасида борлиги аниқланди.

Тадқиқот натижаларига кўра, турли хилдаги ижобий (яъни, инсонга ижобий таъсир этувчи) ҳамда салбий (турли касалликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган) замбуруғ ва бактериялар ажратилди. Бундан ташқари икки штамм (микробиологияда: вакцина ва сиворотка ишлаб чиқаришда қўлланиладиган микроорганизм) ва Empusa muscae номли, антибиотиклар ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган паразит замбуруғлар борлиги аниқланди.

Маълум бўлган ижобий бактериялардан бири B. circulans юқори ва паст ҳароратларга, кимёвий моддалар таъсирига ҳаттоки нурланишга чидамли эканлиги аниқланди. У эса пашшанинг ўнг қанотида жойлашган экан. Шундай қилиб, гарчи пашша иссиқ ёки совуқ таомга тушсада, фойдали бактериялар ўзларини ижобий хислатларини йўқотишмайди ва инсон учун зарарли барча микроорганизмларни йўқ қилиш хусусиятига эга.

Бу инсон саломатлиги «соқчиси» учун энг «осон ўлжа», ҳар бир мактаб ўқувчисига биология курсларидан маълум бўлган B. subtilis (сенная палочка) ва S. aureus (стафилококк золотистый) микроблари экан. Бу микроблар эса маълумки, турли хил касалликлар келтириб чиқаради. Жумладан, кўз ва тери яғлиғланиши, марказий нерв системаси цистити ва ҳоказо.

Бундан ташқари истеъмол молларини тез айнишига сабаб бўлади.

Шу сабабли, мусулмонларга кўплаб фойдали маслаҳатлар берган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дастурхонимизга «бехосдан келган» пашшани таом ёки ичимликка тўлиқ ботириш кераклигини таъкидлашларини ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Аниқланишича, ҳашарот танасида яшовчи микроорганизмларни шартли зидди заҳарни ишлаб чиқариши учун маълум озуқавий муҳит бўлиши зарур. Бу ҳолатда, шундай муҳит вазифасини айнан пашша тушган таом ўйнайди.

Тажриба вақтида шу нарса қайд этилдики, касаллик келтирувчи бактерияларни йўқ қилувчи энг фаол моддалар, фақатгина суюқлик сўрилгандан кейин замбуруғ ҳужайралари тамонидан ишлаб чиқарилар экан. Шундан сўнг ҳужайра шишади ва ёрилади. Натижада унинг ичидаги моддалар чиқиб, зарарли микроорганизмлар йўқ бўлади. Ҳамда, аввалроқ ўтказилган тадқиқотларда олимлар томонидан пашшанинг асосан қорни ва панжаларида мавжуд бўлган кўплаб патологик бактериялар аниқланган эди. Бу бактериялар кўз, нафас йўллари, ошқозон ва таносил, тиф ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шунга қарамасдан, ўшанда ҳам пашшани моддага тўлиқ ботиришдан кейин ижобий бактериялар замбуруғ микроорганизмлари билан бирга юқоридаги касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган микробларни, йўқ қила оладиган антибиотиклар ишлаб чиқариши қайд этилган эди.

Бу тадқиқот натижалари олимлар олдида мутлақо янги турдаги антибиотиклар ишлаб чиқариш истиқболларини очиб берди. Ахир олдинги антибиотиклар инсон организми уларга кўникиб қолиши оқибатида ўзларига қўйилган вазифани уддалай олмаяптилар. Биз оддий инсонларга эса кундалик ҳаётимизда, ҳадислар тўпламларига тез-тез қараб туришимиз зарурлиги таъкидланади. Балки, шунда сизни қийнаётган саволга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фойдали маслаҳатларини топиб оларсиз.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япониялик олимлар Исломни қабул қилиб мусулмон бўлишди. Бу ҳақда en.shafaqna.com манбаси хабар берди.Олимлар давоми...

9585 19:00 / 17.01.2020
Фан ва техника тараққиёти каби умумий мавзуларга тўхталмасдан, унинг бир қисми ҳақида маълумот бериб қўя қоламан. Бионика юнонча .яшовчи, ndash бу табиатдаги тирик давоми...

2349 09:00 / 14.07.2022
Аллоҳ таоло оловни Ўзига маъллум бўлган ҳикматга кўра яратган. Роббимиз оловни биз бандаларининг баъзи эҳтиёжлари учун ҳам ато қилган. Оловда таом пиширамиз, сув давоми...

5532 16:30 / 19.05.2021
Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.Поклик mdash исломнинг асосий қисми бўлиб, унга давоми...

3334 16:30 / 19.12.2021