1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илм ва дин

09:00 / 08.03.2022 3076 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм дин бўлмаса илҳод(атеизм)га айланиши мумкин. Дин илмсиз хурофотга айланиши мумкин. Илм билан дин ўртасидаги алоқалар жуда кўп бор бузилган. Турлича кўринишлар олган. Бу кўринишларнинг энг қабиҳи, улар сенинг олдингда олимликни танлаш ёки диндор бўлиш, ё дин сафида туриш ёки илм сафида туриш ихтиёрини қўйишларидир. Улар наздида илм ва дин гўё бир-бирига зид нарсалардир.

Баъзиларнинг миясига чизилган бу қабиҳ сурат илмнинг ҳам диннинг ҳам натижаси эмас. Балки дин билан илмнинг ўзаро алоқасини яхши англамаслик натижасидир. Баъзи муаллимларни кўрамиз. Улар илм фақатгина диндан қутилсагина, унинг ҳукмронлигидан халос бўлсагина  илм бўлади деб эътиқод қилишади.

Баъзи диндорларни кўрамиз. Улар илмни шайтоний ишлардан деб билади. Улар масалан даволанишни Аллоҳнинг қадари ва қазосига зид деб ўйлашади. Демак, бизда икки тоифа бор:

1. Илмни «муқаддас бузоқ» қилиб олиб унга ибодат қиладиганлар.

2. Исломнинг илмга бўлган қарашларини Лот, Ҳубал ва Манотга бўлган даъват қараши деб ўйлайдиганлар.

Биласизми, нега Европада илм билан дин бир-бирига қарши бўлиб қолган?

Черков ўша пайтлар жуда кўп бидъат ва хурофотларга иймон келтирган бўлиб, уларни диний ҳақиқатлар деб эълон қилган эди. Кишиларни бу хурофотларни қабул қилишга мажбурлашар эди. Уларга қарши чиққанларни турли усуллар билан жазолашар эди. Галилиео Галилейнинг ерни айланмайди дейишга мажбурлашгани буни тушуниш учун етарли деб ўйлайман. Агар у ўз фикрида қаттиқ туриб олганида уни оловда куйдиришар эди. Чунки бу жазо, бидъатчиларга бериладиган жазо эди.

Европада илм қуёши чиқиб черков дин қилиб олган кўпгина хурофотларни ёлғон эканлигини фош қилгач инсонлар «модомики дин бор экан илм ривожланмайди. Уни ҳаётдан чеккага суриб қўйиш лозим!» , деган эътиқодга келишди.

Бизда қачон дин билан илм бир-бирига қарши келганки, кишиларни улардан бирини танлашга мажбурлашса?!

Қачон соғлом дин соғлом илмга қарши чиққан?

Илм дин келтирган илмий ҳақиқатларни хурофотлигини қачон исботлай олди?

Воқеликда эса бунинг тамоман акси бўлган. Дин ўзи айтган қатъий масалалар ҳақидаги фикрини ҳеч қачон ўзгартирмади. Илм эса ўзи айтган фикрларни бир неча бор ўзгартириб келди. Ундаги бугунги ҳақиқатлар  эртага хурофот бўлмоқда. Илм аввалда ерни текис деган эди. Замон ривожланиши билан ўзининг хато қилгани тан олди. Энг қизиғи, илм ривожлангани сари 1400 йил аввал дин айтган ҳақиқатларни англай бошлаяпти.

   Ислом қачон олимларга қарши уруш қилган? Илм олишни фарзи айн қилиб қўйган дин олимларга қарши чиқиши мумкин эмас эди. Ғарбликлар ўзларининг динларидан воз кечиб миллатга айланишган бўлса, биз динимизни қаттиқ тутибгина яна етакчи миллат бўла оламиз.

Ибн Холдун, ибн Ҳайсам, ибн Ҳайён, Мақризийлар ва биз зикр қилмаган миллионлаб олимлар дин соясида етишиб чиққан.

Биз динсиз илмни хоҳламаймиз. Чунки бу борлиқда Аллоҳнинг ҳукмронлигини тан олмайдиган илм охир-оқибат ўзига-ўзи ибодат қилади.

Биз илмсиз динни ҳам хоҳламаймиз. Чунки «Ўқи!» калимаси билан бошланган Ислом ўз тобеларининг жоҳиллар бўлишини истамайди!

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом шариатида буюрилган маълум бир амал ўрнига мол сарфлаш .фидя, дейилади. Бунинг учун шариатда кўрсатилган узрли сабаблар мавжуд бўлиши лозим. Масалан, давоми...

4541 05:10 / 29.05.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар .Ким оила аҳлига Ашуро кунида озиқовқат, кийимкечак ва давоми...

2308 06:56 / 27.07.2023
ndash Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир..Рибо, луғатда .зиёда, маъносини англатади. Шариатда эса молни молга давоми...

3023 12:23 / 15.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси давоми...

2733 01:00 / 27.05.2023
Аудиолар

232102 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150612 09:35 / 11.08.2021