1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мингта тилни билсангиз-у, аммо Аллоҳни танимасангиз...

05:30 / 27.02.2022 2729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инглиз, француз, рус ва бошқа тилларни билиб, ўрганиш яхши ҳолат. Айниқса бугунги кунда. Бироқ бу тиллар шу миллат кишилари билан мулоқот воситаси бўлади холос. У тиллар маданиятлилик, зиёлилик ўлчови бўла олмайди. Баъзилар ўзбек бўла туриб хорижий тилларда гаплашишади, шуни маданият, замонавийлик белгиси деб ўйлашади. Агар сиз дунёнинг барча тилида гаплаша олсангиз-у, аммо Аллоҳ таолони танимасангиз, Унга иймон келтирмасангиз, Унга ибодат қилмасангиз, қиёмат куни кўп тилларни билишингиз сизга асло фойда бермайди.

Пицца, бургер, лаваш кабилар худди бошқа таомлар каби ошқозонни тинчлантириш учун ейиладиган таомлардир. Уларни истеъмол қилиш кишининг бой эканлигига далолат қилмайди. Худди ош, манти, шўрва, мастава истеъмол қилиш кишининг фақир эканлигига далолат қилмаганидек.

Қаҳва уйқунинг қочишига сабаб бўлувчи ичимлик бўлиб, унинг маданиятга, китоб ўқишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сиз чой ичиб ҳам кўп китоб ўқиб, илмингизни оширишингиз мумкин.

Насабимиз, оиламиз, ватанимиз, теримизнинг ранги Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳишидир. У Зот сизни миллиардлаб инсонлар орасидан шу насабда бўлишингизни, шу оилада туғилишингизни, шу ватанда униб-ўсишингизни, шундай рангда бўлишингизни ирода қилган. Шундай экан, олий насаб бўлсангиз, намунали оила фарзанди бўлсангиз, алломалар юртида туғилган бўлсангиз, терингизнинг ранги бошқалар ҳавас қиладиган ҳолатда бўлса, бу неъматлар учун Аллоҳ таолога шукр қилинг ва насабингизга, оилангизга, ўтган юртдош боболарга муносиб ворис бўлишга интилинг.

Наҳотки, бу дунёда пул ўта муҳим бўлса?!

Камбағал, тақволи йигит совчи қўйса, «Камбағал экан» деб қизларини беришмайди.

Аммо пули кўп, фосиқ йигит совчи қўйса, «Аллоҳ ҳидоят бериб қолар» деб қизларини беришади.

Ўша ота-оналар Ҳидоят берувчи (Ҳодий) Аллоҳ Ризқ берувчи (Раззоқ) ҳам эканини билишмасмикин?!

Ижтимоий зулмнинг энг ёмон тури – ота ўзининг ёмон ўғилларига солиҳа қиз излашидир.

Ҳаё, ҳаё, ва яна ҳаё

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«الْإِيمَانُ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً، وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الْإِيمَانِ».

«Иймон олтмиш неча шўъбадир. Ҳаё иймоннинг бир шўъбасидир», деганлар».

Фозил қори раҳимаҳуллоҳ мавъизаларидан бирида бундай дегандилар:

«Этаклар тиззадан тепага кўтарилиб кетган. Ҳа, десангиз, маданиятлимиз дейишади. Ҳаё маданият эмасми?! Ор-номус, иффат маданият эмасми?!»

Аллоҳ таоло барчамизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши уйига келса аёли йиғлаётган экан. Сабабини сўраса, у .Уйимиздаги дарахт устида турган қушлар кийимларимни ечганимда менга қараётган экан. Шунга Аллоҳга давоми...

4739 06:06 / 24.06.2022
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

7306 21:53 / 20.04.2017
Аллоҳ азза ва жалла расулларни халққа ибрат қилиб юборган. Бизга ривоят қилинган хабарда айтилишича Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганНуҳ алайҳиссалом дурадгор давоми...

4593 14:49 / 27.09.2017
Қул эмас ул ким ndash зарб остида инграган,Ғарибу нотавон эмас ул ким ndash яккамахов яшаган,Маҳрум эмас ул ким ndash бир бурда нон сўраган.Аммо ул ким қул, маҳрум, давоми...

6206 12:44 / 11.09.2017
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021