1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бахтли бўлишни хоҳлайсизми?

13:00 / 26.02.2022 1954 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга: «Мен сизнинг олий роббингизман!», деган эди. Муҳими шуки, ана шу «мен сизнинг роббингизман» деган одамчани бизнинг олий Роббимиз денгизнинг шўр сувига бўктирди. Сўнгра уни инсонларга ибрат бўлиши учун ўчиб қолган жасад ҳолида қирғоққа улоқтирди. Аллоҳнинг биз бандаларига ибрати кўп. Аммо ундан ибратланадиган бандалари оз. Ҳали ҳам баъзилар ўзларини борлиқнинг маркази деб ўйлашади. Ҳамма гўё уларнинг атрофидан айланиши шарт.

Улардан бўлиб қолмаслик учун доимо қуйидагиларни кўз ўнгимизда қўйишимиз лозим:

1. Муҳаббатга эришмоқчи бўлсак уни аввало ўзимиз бошқаларга тақдим қилишимиз керак. Муҳаббатни ҳис қилишимиз учун уни аввало ўзимиз бошқаларга ҳис қилдиришимиз лозим. Ўроғинг ва бошқа асбобларингни кўтариб бир дона дон ташламаган, ўзинг экмаган далага бориб уйингга кўп ҳосил билан қайтиш учун уни йиғиштиргани боришинг аҳмоқликдир. Ҳосилни йиғиштириш учун аввало уни экиш керак.

2. Инсонлар доимий ўзгариб турадилар. Олдинги ўлчовларинг ўзингники, уларники эмас. Тикувчининг олдига кийим тиктириш учун келганингда у сенга бир кийим ҳақида батафсил гапириб берса ва сенинг ўлчовингни олса, сен тиктириш ёки тиктирмаслигингни айтмасдан кетсанг, сўнгра бир ойдан сўнг яна келсанг ўлчовингни бошқатдан олади. Ваҳоланки, олдинги ўлчовинг унда бор эди.

Сен моҳир тикувчи бўлгин. Сен бугун олдинги йилдаги каби эмассан. Бошқаларни ҳам олдингидек деб ўйлама!

3. Осмондан тушган ваҳийга ер юзидаги кўпчилик унамади. Ваҳоланки, у ваҳий эди. Шундай экан, улардан сен ҳар-бир гапингга қарсак чалишларини кутма. Фикрларинг қанчалар тўғри бўлмасин, бошқаларнинг фикрини қабул қилмаганингни эсла. Аслида уларнинг фикри тўғри бўлиши мумкин эди. Ўзинг воз кеча олмайдиган ҳақларни бошқалардан ҳам ўзлаштирма.

4. Сен юриш учун танлаган йўлинг бу сенинг йўлингдир. Бу сайёрадаги ҳеч бир инсон сен юрган йўлдан юриши талаб қилинмайди. Тўғри, инсон бошқалар ҳақида чиройли гумон қилиши керак. Аммо чиройли гумон қилиш бошқа нарса, инсонларни чиройли гумонинг остига киришга мажбурлаш бошқа нарса. Одамларни ўз қолипингга солишга уринма. Ер юзида худди ёлғиздек юр.

5. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агар таъм билиш турлича бўлмаганида эди мол бузилар эди!».

Сен учун муҳим бўлган нарсалар бошқа шахслар учун аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Улар учун муҳим бўлган нарсалар эса сен учун аҳамиятсиз бўлиши ҳам мумкин.

Ўзгалар ҳаёти уларнинг шахсий мулкидир. Уларни қўй, ўзлари билгандек яшашсин. Турлича бўлиш бу ҳаётнинг асосий қисмидир. Бунга ўзингни мослаштир. Ҳеч нарса ҳаётга четдан келган эмас.

6. Инсонлар гоҳида ўзларини тушунишмайди. Сени қаердан ҳам тушунишсин?!

7. Сен суратнинг бир томонини кўра оласан. Ҳолбуки, суратнинг бошқа томони ҳам бор. Уларни сен аниқ кўра олмайсан. Худди ҳамма нарсани кўрадигандек қарор чиқарма. Ёшлигимда ота-онамга ҳавас қилиб: «Уларга мазза! Ҳеч ким уларга иш буюрмайди!», деб ўйлар эдим. Ота бўлганимдан сўнг фарзанд бўлиб қолавериш қанчалар осон эканлигини англадим. Ота бўлиш қийин экан.

Ўқувчилик пайтимда: «Муаллимларга мазза. Дарс қилмайди, ёдламайди. Дарсини шарҳлаб чиқиб кетаверади!», дер эдим. Катта бўлиб ўқувчи бўлиш мазза эканлигини англадим.

8. Одамларнинг ақли турлича. Сен осонгина тушунадиган нарсани бошқалар қийинчилик билан тушунишади. Бошқалар осонлик билан тушунган нарсани сен уриниб ҳам тушуна олмаслигинг мумкин. Шунинг учун «Ал-кимёгар» асарининг муаллифи Пауло Коэльодир, сен эмассан.

Шунинг учун ҳам Майкрософтнинг эгаси Билл Гейтсдир, сен эмассан!

9. Агар сен бир ишга қодир бўлсанг, бу дегани бошқалар ҳам бунга қодир дегани эмас. Футболчилар тўқсон дақиқа майдонда югуришади. Сен билан мен эса ярим соатда бўларимиз бўлади. Бордию сен бунга қодир бўлсанг аниқки, ер юзининг юздан тўқсони бунга қодир эмас.

10. Суҳбатимиз бошида сенга айтдимки, бахтли бўлмоқчи бўлсанг энг аввало бахтни бошқаларга тақдим қил.

Яхши, энди эшит:

«Ҳамма вақт ҳам бошқалардан ўзинг қилган муомаланг каби муомалани кутма!».

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш давоми...

1560 18:00 / 30.04.2020
Жаъфар ибн Сулаймон айтади .Бир кучук Молик ибн Динорга эргашиб кетаётганини кўриб, .Эй Абу Яҳё, нега у сизга эргашиб юрибди, дедим. У .Ёмон дўстдан шу яхши,, давоми...

1583 08:00 / 14.02.2021
11. Рамазон тақво ойидир. Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси давоми...

1759 15:00 / 27.04.2020
5. Рамазонда шайтонлар кишанланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда .Унда бебош шайтонлар кишанланади,, дейилган.6. Рамазонда жаннат эшиклари очилади ва дўзах давоми...

1983 10:04 / 24.04.2020
Аудиолар

135076 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55353 14:35 / 11.08.2021