1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сабр

08:00 / 24.02.2022 2395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр қилмайдиган мўминдан яхшидир», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Кўпчиликка аралашиб, уларни яхшиликка чақириб, амри маъруф, наҳий мункар қилиб, қўлидан келганича инсофга чақириб, шу туфайли уларнинг даккиларини, сўкишларини эшитиб, озорларини кўриб, сабр қилиб борган мўмин ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали киши ҳисобланади. Одамларга аралашмасдан, уйига кириб, ўтириб олган, бировдан бир гап эшитса, аччиғи келиб, уриш-жанжал қиладиган одамда хайр-барака йўқ. Бундай одам жуда борса, ўзи учунгина бирор иш қила олади, холос. Лекин бундай одамнинг жамият учун, одамлар учун, мўмин-мусулмонлар учун, дин-диёнат учун бирор хизмат қилиши қийин бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўминни афзал деб айтганлар.

Манба: @arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат қилмоқчи эканлигини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар Ҳолингга вой давоми...

3672 06:30 / 18.03.2022
Бишр Ҳофийнинг синглиси Имом Аҳмаднинг олдига бориб, шундай дедиndash Биз кечаси билан тўқувчилик қилиб, тирикчилик қиламиз. Баъзан Бағдод волийларининг Бану давоми...

3449 03:11 / 23.03.2021
Абу Бакранинг ўлими яқинлашгач, .Васиятимни ёзинглар,, деди. Котиб келиб, унинг айтганларини ёза бошлади .Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси давоми...

3104 03:00 / 16.09.2020
Савол қасддан бир неча рўзасини очиб юборган кишига неча марта каффорат лозим бўладиЖавоб бир Рамазон ойининг бир неча кунлик рўзасини қасддан очган кишига битта давоми...

2415 14:00 / 10.05.2020
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021