1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари Нукус шаҳридаги марказий жоме масжидга ташриф буюрдилар

10:36 / 21.02.2022 1394 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон заминига сафарлари бошланди.

Муфтий ҳазратлари дастлаб, Нукус шаҳридаги марказий “Имом Эшон Муҳаммад” жомеcига масжид жамоаси билан пешин намозини бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун ташриф буюрдилар. Пешин намозини масжид қавми билан адо этгандан сўнг, муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш фазилатлари ҳақида намозхонларга суҳбат қилиб бердилар.

Йирик жоме масжидга йиғилган мўмин-мусулмонлар муфтий ҳазратларининг ташрифларидан беҳад мамнун бўлиб, гўзал суҳбатларидан руҳий озуқа олдилар.

Маълумот ўрнида, “Имом Эшон Муҳаммад” масжиди маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган. Иккинчи қаватида ахборот-ресурс маркази, кутубхона ташкил этилган. Намоз ўқийдиган катта хонақоҳ қайта таъмирланиб, гумбаз нақшинкор қилиб ишланг

                                                                                 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси узоқ йиллар халқимизга ва динимизга хизмат қилиб келаётган Тошкент шаҳар Олмазор тумани .Имом Термизий, давоми...

2100 16:48 / 10.04.2021
Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, давоми...

7642 09:50 / 16.04.2019
Юртимизда кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги .Иброҳимбой ва Орифжонбой, жомеъ масжиди имомхатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг давоми...

1490 13:00 / 24.12.2024
Сўнгги етти йил мобайнида Диний ишлар вазирлиги МRА мутасаддилари аҳолининг катта қисми жойлашган мамлакатда қанча масжид ва намозхоналар фаолият давоми...

2011 08:55 / 30.03.2021
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021