1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи инстаграмдаги фикрлари учун ҳақоратланди

11:51 / 27.01.2022 4312 pdf Ўқиш режими + -

Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини ўчиришга мажбур бўлди.

Якшанба куни 28 ёшли футболчи Каъба олдида намоз ўқиётгани суратини эълон қилди ва унга «Ё Аллоҳ! Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил! Аллоҳим, солиҳ амалларимизни ўзинг қабул қил! Ё Аллоҳим, Ўзинг кечиргувчисан, бизларни кечиргин. Омин!», дея дуо ёзиб қолдирган эди.

Аммо бир неча дақиқадан сўнг у тажовузкор фойдаланувчилар томонидан унинг изоҳли саҳифаси исломофобларнинг унга қарши баёнотлари билан тўлиб тошди. Орадан 2 соат ўтгач эса ушбу пост Погбанинг аккаунтидан ўчириб ташланган.

Унинг четлатилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига етиб боргач, мухлислар твиттер саҳифасида ҳам кераксиз норозиликларни билдиришди.

«Мана, мен Погба ёки Юнайтед мухлиси эмасман, лекин нега у ўз эътиқодларини баҳам кўргани учун ҳақоратланганини ҳалигача тушунмадим. Гўё одамларда нимадир нотўғри?, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Бошқалар эса футболчига яхши сўзлар билан қўллаб-қувватлашларини ёзишган: «@paulpogba, ҳақиқий мухлислар сиз билан, сизни қўллаб-қувватлайди», дея далда беришган.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Тарихдан маълумки, қадимги Мовароуннаҳр мадрасаларида, хусусан Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Шош мадрасаларида Қуръони каримни ёд олиш билан бирга, тафсир, ҳадис, давоми...

4097 19:42 / 13.06.2019
Лойиҳамизнинг бу галги меҳмони шайх ҳазратларининг шогирдлари, .Grand talim, ўқув марказининг узоқ йиллик устози, араб тили мутахассиси, .Олтин силсила, таржимонлар давоми...

2473 09:31 / 21.06.2022
Сиднейлик муслима ўқитувчи ёш китобхонлар учун роман ёзган. Китоб Австралиянинг энг нуфузли адабий мукофотларидан бирига номзод бўлган..Мен ўғил болалар ва давоми...

1829 14:00 / 23.11.2021
Нима сабабдан Шимолий Кавказда чекувчилар сони камРосстат мутахассислари Россиянинг энг кўп чекувчи ва кам чекувчи ҳудудлар рейтингини тузиб чиқишди, деб хабар давоми...

2282 12:30 / 23.04.2019