1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сийрат суҳбатларига марҳабо!

15:12 / 09.10.2021 1875 pdf Ўқиш режими + -

Рабиъул аввал ойи ҳар мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга қадам қўйганлар. Шу боис, Ислом уммати севикли набийлари таваллуд топган бу ойни ўзгача эътибор билан кутиб олиб, шодиёналикда ўтказадилар.

Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили рабиъул аввал ойида мавлид анжуманларини ташкил қилиб, ўзлари бош бўлиб, уни кўтаринки руҳда, байрамона кайфиятда ўтказар эдилар. Мавлид анжуманларида юртимизда кўзга кўринган аҳли илмлар, имом-хатиблар, қори домлалар, узоқ-яқиндан келган сиз каби азиз меҳмонларнинг иштирок этиши, маърузалар, хатми Қуръонлар қилиниши, салавотлар, нашидалар айтилиши ўша бахтиёр кунларимиздан буён гўзал анъанага айланиб қолди.

Бу йилги сийрат йиғинида кўпчилик мусулмонлар иштирок этиши учун «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратларининг номлари берилган мажмуада «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида сийрат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган. Мақсадимиз ‒ ушбу масжидни бино қилишда бош-қош бўлган азизларимизнинг амал дафтарларига ҳам қилинадиган тиловату зикрлардан мўл-кўл савоблар ёзилса, бу савоблардан уларнинг ўтган ота-оналарига, устозларига савоблар етса, эл-юртга баракага сабаб бўлса, кўпчилик баҳраманд бўлиб, илм-маърифатимиз юксалса...

Сийрат сабоқлари ҳижрий 1443 сана 4 рабиъул аввал, милодий 2021 йил 10 октябрдан ҳафтанинг якшанба ва пайшанба кунлари шом намозидан сўнг бошланиши режалаштирилган. Унда асосий маърузалар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалблар табиби» шиори остида бўлиб ўтади. Маърузалар юртимиздаги таниқли аҳли илмлар тарафидан илмий‑оммабоп услубда тақдим этилади.

Тадбирда араб ва ўзбек тилидаги нашидалар ҳам ўрин олган. Шунингдек, эркаклар учун хонақоҳ ва пастки қаватда, аёллар учун махсус жой ҳозирланади. Ушбу сийрат анжумани барча учун очиқ. Суҳбатлар ижтимоий тармоқлар орқали жонли тақдим этиб борилади.

Марҳамат сийрат сабоқларидан баҳра олинг!

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 13 март, чоршанба куни Тошкент ислом институтида АтТанал аларабийrdquo халқаро тил сертификати учун илк имтиҳонлар бўлиб ўтади. Мазкур имтиҳонда иштирок давоми...

2367 20:25 / 06.03.2024
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик давоми...

1687 18:34 / 09.02.2023
Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёддан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга янги авиарейс йўлга қўйилди. Бу ҳақда кun.uz сайти хабар берди. 5 август куни илк рейс кутиб давоми...

1824 19:00 / 05.08.2021
Al Hilalrdquo исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотекани йўлга қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлар идораси маълум қилди.Исломий молиялаштириш тамойилларига давоми...

2719 18:49 / 05.10.2018