1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Закот энг гўзал ибодатдир

09:00 / 27.02.2023 3299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб шундай дедилар:

«Сен аҳли китобнинг олдига бораяпсан. Аввал уларни Аллоҳнинг ибодатига чақир. Агар улар Аллоҳни танишса уларга бир кеча кундузда Аллоҳ беш вақт намозни фарз қилганини айт. Агар улар буни ҳам бажаришса Аллоҳ уларга бойларидан олиниб фақирларига бериладиган закотни фарз қилганини айт. Агар итоат қилишса улардан закотни ол. Уларнинг яхши молидан сақлан!».

«Уларнинг яхши молидан сақлан!». Бунинг маъноси шуки, улардан бири бой бўлса, отлари кўп бўлса, закотга унинг яхши кўрган отини олма. У ўзининг отлари ичидан сен танлаганни миниш учун танлаган бўлиши мумкин. У маҳзун бўлмаслиги учун бошқа отини ол. Закотнинг мақсади одамлар яхши кўрган нарсаларни тортиб олиш эмас, уларнинг молини тозалашдир.

Закот тарих давомида ижтимоий елкадошлик маъносида жорий қилинган энг гўзал ибодатдир.

Бу ҳадис бизнинг олдимизда бошқа бир ижтимоий масалани кўндаланг қўяди. Ҳар бир жамиятнинг урф-одатлари, уларга суюкли бўлган нарсалари бор. Булар юз йиллаб давом этган ижтимоий ҳаётнинг натижаларидир. Бир жамиятнинг одатларига енгил қараманг. Чунки сиз ўша одатларга кўра ўсмагансиз, сизнинг жамиятингиз бу одатларни билмайди.

Баъзи жамиятлар туя мусобақасини яхши кўришади. Улар яхши кўрган нарсани яхши кўришга мажбур эмассиз. У мусобақани кўришга, унда иштирок қилишга мажбур эмассиз. Аммо бошқа жамиятда ўсганингиз учун, бошқа жуғрофий маконда яшаганингиз учун у одатларни масхара қилишингиз жоиз эмас. Қаердан биласиз, сиз ҳам ўшаларнинг жамиятида туғилганингизда эҳтимол туя мусобақасига қизиқиб, унга ашаддий ишқибоз бўлармидингиз?!

Баъзи диёрларда инсонлар саҳроларни кезиб Зобб исмли калтакесакни қидириб юришади. Уни тутиб олиб ейишади. Эҳтимол уларнинг бу иши сизга эриш туюлиши мумкин, калтакесакдан жирканишингиз мумкин. Бу сизнинг ҳаққингиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дастурхонларида Зобб пиширилиб қўйилди. У зот уни емадилар ва шундай дедилар:

«Бу менинг қавмимнинг ерида учрамайди. Мен уни хуш кўрмайман!».

Аммо Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу ундан едилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қайтармадилар. Модомики, ҳалол экан, бошқаларнинг овқатини эҳтиром қилишимиз лозим.

Инсонларнинг табиати, истаклари турлича. Ҳаёт хилма-хиллиги билан гўзал. Ибн Холдун роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агар инсонлардаги таъм билиш турлича бўлмаганида моллар зое бўлар эди!»

Биз ана шу хилма-хилликни эҳтиром қилишимиз керак. Ўзимиздан инсонларни ўлчайдиган тарозу ясаб олмаслигимиз лозим. Бизга ёққани тўғри-ю, ёқмагани нотўғри бўлмаслиги керак. Кўп нарсаларни тўғри ёки нотўғри деган қолипга солиб бўлмайди. Улар мубоҳ бўлади. Истаган инсон уни қилади, истамаган қилмайди. Бошқалар билан машғул бўлишдан кўра инсон ўзи билан машғул бўлгани яхшироқдир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг зикри ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло давоми...

1698 14:34 / 07.11.2025
Доимо ҳақ йўлда бўлинг, бу йўлда юргувчиларнинг озлиги сизни ташвишлантирмасин. Ботил йўлдан сақланинг, у йўлда ҳалок бўлгувчиларнинг кўплиги сизни алдаб давоми...

9210 11:00 / 01.07.2022
Илмларнинг энг зарурийси банданинг Робби билан муомаласини йўлга қўювчи илмдир. Мазкур муомала учга тақсимланади1. Эътиқод2. Амал3. Тарк қилиш.Ёш бола балоғатга давоми...

3497 10:30 / 07.06.2021
Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар .Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчиликка йўл қўйганим ва вафот давоми...

1679 12:40 / 19.05.2025