1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йил Европада исломофобия кучайган

09:26 / 05.01.2022 2617 pdf Ўқиш режими + -

Халқаро ташкилотлар томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, 2020 йилда бутун Европада исломофобия ва мусулмонларга қарши ҳаракатлар кучайгани аниқланди.

Туркия-Германия университети ўқитувчиси доктор Энес Байракли ва Жоржтаун университети профессори Фарид Ҳофизнинг Европада исломофобия бўйича 2020 йилги ҳисоботида ўтган йил давомида минтақадаги Исломга қарши воқеалар ва нутқлар муҳокама қилинди.

Турли мамлакатлардан 37 нафар олим томонидан тайёрланган ҳисоботда, асосан Европада бўлган 31 давлатда исломофобиянинг йўналиши ўрганилган.

Ҳисобот турли халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ ва Европа Кенгаши томонидан Европада исломофобия бўйича олиб борилган тадқиқотларни ўз ичига олади.

2020 йил июнь ойида Европа Иттифоқининг Асосий ҳуқуқлар агентлиги томонидан эълон қилинган сўров натижаларига кўра, Европа Иттифоқи фуқароларининг 22 фоизи мусулмонлар билан қўшни бўлишдан ўзларини ноқулай ҳис қилади, 21 фоизи эса рўмол ўраган мусулмон аёлни ишга олишни истамайди.

Европа Кенгаши Бош котиби Мария Пежчинович Буриc ирқчилик ва муросасизликка қарши Европа комиссияси баёнотида «Европа даҳшатли ҳақиқатга дуч келмоқда: антисемитизм, мусулмонларга қарши ва бошқа ирқий сабабларга кўра жиноятлар тобора ўсиб бормоқда», дея таъкидлаган.

Ғарбий Европада исломофобия жамият ҳаётида кенг тарқалди. БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши ўтган йили эълон қилган ҳисоботда мусулмонларга қарши нафрат жиноятлари, айниқса, ижтимоий тармоқларда сезиларли даражада ошгани таъкидланган. Бу ўсиш асосан Европа давлатларида кузатилаётгани, Австрия, Бельгия, Дания, Германия, Финляндия, Франция, Греция, Нидерландия ва Англиядаги мусулмон жамоалари ҳар куни нафрат сўзларига кўпроқ дучор бўлаётгани маълум қилинган.

Кенгаш ҳисоботида айтилишича, facebоок ижтимоий тармоғи мусулмонларга қарши нафрат уйғотиш учун асосий восита сифатида фойдаланилган.

Шунингдек, Ғарбий Европа давлатларида ҳам интернет муҳитида бўлгани каби ижтимоий ҳаётда ҳам исломофобик хатти-ҳаракатлар кенг тарқалганлиги таъкидланиб, аёлларнинг диний эътиқоди талаби сифатида кийган кийимида машғулотлар ўтказиш тақиқлангани мисол тариқасида келтирилади.

Ўсиб бораётган исломофобия мусулмон жамоаларини хавотирга солмоқда

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан тайёрланган «Мусулмонларга қарши нафрат жиноятларини тушуниш: Мусулмон жамиятлари хавфсизлиги зарурияти» номли ҳисоботда исломофобиянинг жисмоний, ҳиссий ва руҳий оқибатлари ўрганилди.

Кундалик ҳаётда исломофоб ҳужумларга учраган одамларнинг қўрқув ва хавотирлари ортиб бораётгани ва хавфсизликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Европада исломга қарши ҳаракатларнинг кучайиши мусулмон жамоаларининг масжидларга боришидан қўрқиши ва мусулмон аёлларнинг диний кийим кийишни истамаслиги каби оқибатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

2020 йил ноябрь ойида Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, исломга қарши кураш Европадаги ўнг гуруҳ кампанияларининг асосий элементига айланган.

Ижтимоий тармоқларда мусулмонларга нисбатан нафрат ва жисмоний ҳужумларнинг энг кўпи Европада бўлгани қайд этилган бўлса-да, Европа исломофобиянинг энг фаол жойи бўлиб қолаётгани аниқланди.

Оммавий ахборот воситалари ва таҳлил марказлари исломофобияни доимий ҳолга айлантирди.

Европада исломофобия бўйича 2020 йилги ҳисоботда халқаро ташкилотлар томонидан уюштирилган тадбирлар ва исломофобияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилган.

Швецияда диний мактаблар қуриш тақиқланган. Италияда Милан апелляция суди 2020 йил октабрь ойидаги қарори билан тиббиёт муассасаларида аёлларга рўмол кийишни тақиқловчи визуал огоҳлантиришларни жойлаштиришга рухсат берган.

Нидерландиядаги «Озодлик» партияси раҳбари Геерт Вилдерс ўтган йили ҳижобдан фойдаланиш ва қурбонларни ўлдиришни тақиқлашга бир неча бор қонуний уринишлар қилган.

Таълим вазири Анна Экстрём Швецияда миллий матбуотга берган интервьюсида мамлакатда мусулмон мактабларни ташкил этиш ҳақидаги муҳокамалардан сўнг ҳукумат янги диний мактаблар қурилишини тақиқлашга қарор қилганини маълум қилди.

Аслида эса Ислом қандай дин? Ислом тинчлик ва омонлик дини. Қуръони Карим ва ҳадисларда кўп бора инсонлар ер юзида бузғунчилик қилмай, ўзаро аҳил ва иноқ яшашлари кераклиги таъкидланган. Жумладан, Бақара сурасининг 60-оятида шундай дейилади: «Аллоҳ берган ризқдан еб-ичинглар ва Ер юзида бузғунчилик устига бузғунчилик қилманглар». Ёки шу суранинг 208-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Тинчликка тўлиғича киринглар», деб марҳамат қилинган.

Исломда тинчлик инсон қалбининг тинчлигидан бошланади. Банда ўз Парвардигори, борлиқ ва Охират ҳақидаги соф ва соғлом Ислом эътиқоди билангина қалб тинчлигига эриша олади. Сўнгра бу тинчлик оилага, сўнг қўни-қўшнилар, юрт орасига кўчиб, ниҳоят Ислом кўзлаган тинчликда бутун дунё тинчлигига эришилади.

Хулоса шуки, биз агар бутун Ер курраси узра тинчлик бўлишини истасак, аввало ўзимизнинг Ислом борасидаги тушунчаларимиз, эътиқодимизни поклашимиз, ботил ғояларга эргашмаслигимиз лозим. Ана шунда Исломофобия каби мантиқсиз ва зарарли тушунчалар тарқалишига тўсқинлик қилган бўламиз.

Хуршид Маъруф

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Ушбу байрам куни муносабати билан Эрон Ислом Республикасида ҳам она тилимизни давоми...

1171 22:40 / 21.10.2021
Зaрaрли одатидан қутулишни истамаган кашандаларга Саудия Арабистонига зиёрат учун боришни ман этиш лозим. Туркия дин ишлар қўмитаси раҳбари Али Эрбош шундай давоми...

1915 09:28 / 01.02.2019
2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 20212022 ўқув йили учун .Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис, ва .Араб тили, фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан давоми...

1513 12:30 / 23.07.2021
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва зўравонликларни тўхтатишга чақиради. ИҲТ котибияти Қозоғистон Республикасидаги давоми...

1744 16:24 / 08.01.2022
Видеолар
Аудиолар

137635 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57701 14:35 / 11.08.2021