1447 йил 20 жумадис сони | 2025 йил 11 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намоз ўқийдиган жойларингизни кўпайтиринг!

17:00 / 02.01.2022 3100 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қобийса ибн Ҳалиб розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имомлик қилар, бурилганларида эса ҳар икки томонлари: гоҳида ўнг, гоҳида чап томонлари билан бурилар эдилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ:. Намозни ўқиб бўлиб, ортга қайрилишда гоҳ ўнг, гоҳ чап томон билан қайрилиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари бўлган экан. Имомларимиз ҳам шундай қилмоқлари марғубдир.

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлсалар, биз томон юзланар эдилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Намозни ўқиб бўлгандан кейин имомнинг қавмга юзланиб ўтириши мана шу ҳадисдан олинган. Олдинги ҳадислардаги ўнг ёки чап томонлар билан бурилиш ҳам мана шу пайт учун айтилган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Имом намоз ўқиган жойидан бошқа жойга ўтмай туриб, намоз ўқимайди», дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

Шарҳ: Яъни, имом суннат намозни фарз намозни ўқиган жойидан бошқа жойга ўтиб ўқийди. Шунингдек, бошқа намозхонлар ҳам жойларини ўзгартириб ўқиганлари афзал. Чунки ҳар бир намоз ўқилган жой, унинг тепасидаги осмон қиёмат куни намозхон фойдасига гувоҳлик беради. Киши қанча кўп жойда намоз ўқиса, гувоҳлари шунча кўпаяди. У ўлган куни ўша ер ва осмонлар йиғлайдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Муҳожирлар .Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди. .Йўқ, ундай давоми...

3834 10:11 / 25.12.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тасбеҳ эркаклар учун, қарсак хотинлар учун,, дедилар,.Бешовлари ривоят давоми...

3131 16:00 / 21.03.2021
. . . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага бир чийдухоба, бир меш ва ичига изхир солинган болишни давоми...

1841 13:56 / 05 январь
. .Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

3537 20:00 / 20.02.2022
Видеолар

581 14:42 / 08 декабрь
Аудиолар

212615 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131834 14:35 / 11.08.2021