1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Сажда жаннатга киришнинг омили

13:00 / 01.03.2021 2840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَرَأَ ابْنُ آدَمَ السَّجْدَةَ فَسَجَدَ اعْتَزَلَ الشَّيْطَانُ يَبْكِي يَقُولُ يَا وَيْلَهُ. وَفِي رِوَايَةِ: يَا وَيْلِي! أُمِرَ ابْنُ آدَمَ بِالسُّجُودِ فَسَجَدَ فَلَهُ الْجَنَّةُ، وَأُمِرْتُ بِالسُّجُودِ فَأَبَيْتُ فَلِيَ النَّارُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи сажда оятини қироат қилиб, сажда қилса, шайтон четга чиқиб, йиғлайди: «Вой, шўрим қурсин», дейди» дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Вой, шўрим! Одам боласи саждага амр қилинди ва сажда қилди. Энди унга жаннат берилур. Мен саждага амр қилиндим ва бош тортдим. Менга дўзах берилур», дейди», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Шайтоннинг бадбахт бўлиб, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрашининг асосий сабаби – Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилмаганлигидир.

Одам боласининг бахт-саодати эса Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилишидадир. Ана шу саждалар ичида тиловат саждаси ҳам бор. Чунки ҳар бир тиловат саждасида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақидаги амрга бўйсуниш бор.

Ушбу ҳадиси шарифда баён қилинишича, мусулмон инсон қачон тиловат саждасини қилса, Шайтони лаъиннинг дарди янгиланиб, ҳасади қўзиб, четга чиқиб йиғлар экан. У одам боласининг Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилиб, жаннатга ноил бўлишидан афсус қилиб, ҳасаддан куйиб, ёнар, ўзининг саждага бормаганлиги учун дўзахга тушишига афсус-надомат чекар экан.

Демак, инсон боласи бахт-саодатининг асосий манбаи – унинг ўз Роббига қилган саждаси экан.

Шайтон Аллоҳнинг борлигини инкор қилмайди, аммо Аллоҳнинг  сажда  қилиш  ҳақидаги амрини қилмаганлиги учун лаънатга учраган, дўзахи бўлган.

Энди «Мен ҳам Аллоҳга ишонаман», деб, унга сажда қилмай юрган одам болаларининг шайтондан нима фарқи борлигини ўйлаб кўрайлик.

Эҳтимол, улар шайтондан ҳам баттардирлар? Чунки Аллоҳ шайтонни саждадан бош тортиши билан дарҳол лаънатлаб, даргоҳидан қувган. Одам боласидан бўлган шайтонлар эса ўзлари учун берилган фурсатдан ҳам фойдаланмай юраверадилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Сажда оятини тиловат қилганда сажда қилиш кераклиги.

2. Одам боласи тиловат саждасини қилганда шайтон четга чиқиб, надомат чекиши.

3. Тиловат саждасининг фазли.

4. Сажда жаннатга киришнинг омили эканлиги.

5. Саждадан бош тортиш дўзахга киришнинг омили эканлиги.

“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Умму Салама Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳабашистон ерида Мория деб аталадиган давоми...

3222 18:00 / 15.08.2021
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Оламдан ўтганларни ҳақоратламанглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган давоми...

1477 11:50 / 29.09.2024
. . .Анас розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эскириб қолган хурмо келтирилди. Бас, у зот уни текшириб, ундан қуртни чиқара бошладилар,, давоми...

798 12:20 / 29.10.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб давоми...

1448 14:12 / 06.11.2024
Аудиолар

227783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146515 14:35 / 11.08.2021