1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Сафдан ташқарида ёлғиз намоз ўқиш масаласи

17:00 / 26.12.2021 3205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вобиса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг орқасида ёлғиз ўзи намоз ўқиётган одамни кўрдилар ва уни намозни қайтадан ўқишга амр қилдилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳадисда киши жамоат намозидаги барча сафлардан кейинги, охирги қаторда ёлғиз ўзи қолиши яхши эмаслиги таъкидланмоқда. Агар бир киши сафга сиғмай қолса, яна бошқа одам келиши эҳтимоли узоқ бўлса, бундай ҳолда охирги сафдан бир кишини  секин тортиб, икковлари саф бўлишлари маъқул.

Жумҳур уламолар «Бу ҳадисдан агар бир одам сафдан ташқарида ёлғиз ўзи намоз ўқиса, намози қабул бўлмайди, деган гап келиб чиқмайди. Бу ердаги намозни қайта ўқиш ҳақидаги амр мажбурий эмас, намознинг нуқсонли бўлишини таъкидлаш учун айтилган, холос», деганлар.

Бу ҳукмни қуйида келадиган ҳадис ҳам қувватлайди.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжидга кирсам, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилиб турган эканлар, сафга етмасдан, мен ҳам рукуъ қилдим. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ ҳирсингни зиёда қилсин, қайта бундай қилма», дедилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Абу Бакра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир ракат намозни топиб қолай, сафга тургунимча у зот рукудан бошларини кўтариб қолишлари мумкин, деб, савобга ҳирс қўйиб, сафга турмасданоқ намозни ният қилган эканлар.

Аллоҳ таоло ортларидаги нарсани ҳам кўриш хусусиятини берган зот – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда туриб, бу ҳолни билдилар. Сўнг намоздан кейин Абу Бакра розияллоҳу анҳуга Аллоҳ савобга ҳарислигингни зиёда қилсин, аммо сафга етмай туриб, намозга ният қилишни иккинчи бор такрорлама, дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Бакра розияллоҳу анҳуга «намозни қайта ўқи» демаганлари сафдан ташқарида ёлғиз намоз ўқиган одамнинг намози нуқсонли бўлса-да, қабул қилинишини кўрсатади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сотганда, сотиб олганда ва ҳаққини талаб қилганда карамли бўлган давоми...

5434 16:10 / 15.01.2019
Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади.Оиша давоми...

3851 08:00 / 05.02.2020
r . . Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим давоми...

1350 15:17 / 13.06.2025
Мажлисдавраларда икки киши бирбирининг қулоғига шивирлаб, пинҳона гаплашмайди, мажлис аҳлининг баъзилари билиб, бошқалари билмайдиган тилда сўзлашилмайди. Икки давоми...

8030 12:31 / 29.01.2019
Аудиолар

227922 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146642 14:35 / 11.08.2021