1446 йил 9 зулқаъда | 2025 йил 06 май, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қуръонни энг катта нусхасини ёзган яманлик хаттот

09:10 / 23.12.2021 1767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2007 йилда Сурияда Қуръони Каримнинг энг катта нусхасини ёзган яманлик хаттот Заки ал-Ҳошимий Ислом маданияти ва санъати марказларининг нуфузли мукофотларига сазовор бўлди.

Хаттот Заки ал-Ҳошимий 1982 йилда Яманнинг Радфан туманидаги Ҳалабин шаҳрида туғилган.

У Яманда бакалавр даражасида араб тилини ўрганган ва илк таълимни яманлик хаттотлар Абдул Рақиб ал-Авдий ва Носир ан-Насарийдан олган. Кейин у Иордания пойтахтига борди. 2006 йилда «Ипак йўли» фестивалида қатнашиш ва дунёдаги энг катта Қуръонни ёзиш учун Дамашққа келди, сўнгра Мадинада ўқишни давом эттирди.

Заки ал-Ҳошимий тахминан 10 йил аввал Истанбулга келган ва шу давлат фуқаролигини олган. Метрополитенларда хаттотлик санъатини давом эттирган Ҳошимий Ҳасан Элеби, Мумтаз Дерд, Ферҳад Курлу, Давут Бектош ва турк хаттотлик профессорлари розилиги билан IRCICA марказининг фахрий дипломини олди.

Ал Ҳошимий айни дамда Истанбулдаги Фотиҳ Султон Муҳаммад университетида «Тасвирий санъат» магистр даражасида таҳсил олмоқда. У 2017 йилда Буюк Британиядаги Халқаро Сўфий уламолар академиясининг фахрий доктори унвонига сазовор бўлган ва ҳозирда Туркиядаги Аё София Ислом санъати маркази раҳбари.

Хаттот Туркияда яшайди ва бу мамлакатда қизиқарли хаттотлик санъатида асарлар яратиб келмоқда. Шунингдек, у ҳамма учун ўқув курсларини таклиф қилади. Бу иқтидорли шахс ҳозирда Неш хаттотлиги билан Қуръон ёзиш лойиҳаси устида ишламоқда.

39 ёшли Ҳошимий Анадолу ахборот агентлигига: «Мен бу лойиҳа устида ишлаяпман ва эҳтимол уни бир йил ичида тугатаман», деб айтган.

Ҳошимийнинг фикрича, хаттотлик ўзига хос хусусиятга эга бўлган Ислом санъатидан биридир. У хаттотлик санъатинини ҳаёт қийинчиликларига дуч келганда мурожаат қиладиган тасалли манбаи деб билади.

Яманлик хаттот тўртта халқаро мукофотга сазовор бўлган. Шулардан иккитаси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази (IRCICA) томонидан берилган.

Ҳошимий Истанбулда кўплаб машҳур хаттотлар билан учрашиб уларнинг бой тажрибасини ўрганиш имконига эга бўлди.

Ҳозирда Истанбулда хаттотлик санъати ўқитувчиси, баъзи давлат ва хусусий муассасаларда эксперт ва техник маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

Неш хаттотлик санъати Макка ва Мадинанинг муқаддас шаҳарларидан келади. Тулут эса ўрта асрларда ишлатилган ва сақланиб қолган энг қадимги хаттотлик насллардан бири сифатида танилган. Бу хаттотлик санъати ўзининг гўзаллиги туфайли масжидларда ва Қуръон матнларида қўлланилган.

Ҳошимий араб бўлмаганларга хаттотликни ўргатиш бўйича дарсликлар тўплами ҳамда нешнинг тури ва тузилишига оид китобини нашр эттирган.

Хаттотлик машҳур санъат тури эмас, балки Ислом меросини сақлаш учун зарурий санъат, деб ҳисоблайди яманлик рассом.

У Доҳада Қатар маданият қишлоғида Сажая кўргазмасида неш хаттотлиги намуналарини тақдим этган. Кўргазмада хаттотлик йўналишидаги тадқиқот ва ўқитиш доирасида мумтоз адабиётдан шеър, қисқа жумлаларни ўз ичига олган асарлар намойиш этилган. Ҳошимий тадбирда берган интервьюсида хаттотликни араб дунёсининг монополияси сифатида кўриб бўлмаслигини айтади. Бундан ташқари у Туркия, Саудия Арабистони, Яман ва Суриядаги кўплаб кўргазмаларда иштирок этган.

Наш чизиғи Ҳошимийнинг асосий мутахассислиги бўлиб, у Қуръоннинг тўлиқ нусхасини шу қаторда ёзган.

Ҳошимийнинг фикрича, хаттотлик энг осон санъат, чунки у Қуръон каби содда ва тушунарли. Баъзи санъаткорлар буни мураккаблаштиради, баъзилари эса тақлид қилишда бўрттиради. Кўпчилик бу санъат фақат маълум бир гуруҳнинг ваколати деб ўйлайди.

Ҳошимий Қуръон ёзишда катта тажрибага эга. Қуръонни ёзиш хаттотлар учун алоҳида ҳолатдир, чунки хаттот матндан таъсирланади. Қуръонни ёзишдан мақсад, одамларга Қуръонни тўғри ўқишлари учун уни тушунишларига имкон беришдир. Шунинг учун уламолар Қуръон қандай ёзилиши кераклиги, айниқса, нима учун наш ёзувида ёзилганлиги борасида ихтилоф қилганлар.

Ҳошимий Нешнинг хаттотлигини ўзлаштирмоқчи бўлганларга Қуръонни тўлиқ ёзишни маслаҳат беради.

«Мен бу ерда фақат Қуръон ҳақида эмас, узун матнлар ҳақида гапиряпман. Аммо Қуръон каби узун ва изчил матн йўқ, чунки Қуръон ҳарфлари, уларнинг шакли ва маъноси ўртасида чамбарчас боғлиқлик мавжуд ва бу Қуръоннинг хаттотлик санъатидаги ажойиботларидан биридир», дейди у.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ сиздан енгиллатмоқни ирода қиладир. Ва инсон заиф яратилгандир.Инсонни Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган. У Зот Ўз бандасининг хусусиятларини яхши билади. Шунинг давоми...

4505 17:52 / 07.11.2017
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридийн эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса давоми...

8944 17:47 / 06.01.2018
Исломга биринчи бўлиб Хадийжа онамиз кирдилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари бўлиш билан бирга, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар давоми...

9405 20:43 / 19.12.2017
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим .Бу қарға оғзида нон давоми...

2980 16:36 / 01 апрель