1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Шартнома тузишда Набий алайҳиссаломдан ўрнак олинг!

11:34 / 21.12.2021 3145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳатто мусулмон бўлмаганлар билан ҳам тузилган шартномага амал килиш. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари билан танишиб чиққан киши, ушбу саҳоба Бадр ғазотидан ташқари, барча ҳарбий юришларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб иштирок этганини фаҳмлайди. Нима сабабдан Ҳузайфа ибн Ямон Бадр ғазотининг буюк армияси жангчилари жумласига кирмай қолди? Ушбу саволга жавобни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳузайфа ибн Ямонга бериб қўймоқчи бўлган муҳим бир таълимларидан билиб оламиз. Бу сабоқ муқаддам имзоланган шартнома ёки келишилган битимга амал қилиш шартлиги ҳақидадир, гарчи бу шартнома мусулмон бўлмаганлар ва ҳатто мусулмонларга қарши кураш олиб бораётган душман билан тузилган бўлсада!

Буюк Бадр ғазоти арафасида қурайш мушриклари Ҳузайфа билан унинг отаси Ямонни асир олиб, улардан: «Бориб Муҳаммадга қўшилгани кетяпсизми?», деб сўрашади. Иккаласи шунчаки, Мадинага йўл олишганини маълум қилишади. Шунда қурайш мушриклари, ота-боладан ушбу ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонида туриб жанг қилмасликлари борасида сўз беришларини талаб қилишади, сўз олишгач эса асирларни қўйиб юборишади. Иккаласи буюк ғазотга ҳозирлик кўраётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб, бўлган воқеани у зотга айтиб беришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккаласидан душман билан келишилган битимга амал қилишни талаб қилиб, узил-кесил ҳал қилувчи ғазотда иштирок этишни ман этадилар. Аҳамиятлиси ўша шартнома мусулмон бўлмаганлар билан тузилган бўлсада. Бу билан Расулуллоҳ соллалаоҳу алайҳи васаллам тузилган шартномага, биров уни бузишга баҳона сифатида қўллаши мумкин бўлган ҳар қандай омилга қарамай, амал қилиш Исломда муқаддас эканлигини бизга ўргатиб кетдилар.

Ана энди ушбу ривоятни бугунги кунда жамиятнинг барча аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга қўядиган жамоатчиилик шартномалари тузилганига қарамай, мусулмон ва мусулмон бўлмаган тинч аҳолини ўлдириб бораётган айрим қуролланган тўдаларнинг фаолияти билан таққослаб кўринг. Уларнинг Исломий давлатга ташриф буюрган, хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланган чет элликларга ҳамла қилишларини қаранг.

Ушбу ривоятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаларнинг тутган йўлидан бехабар, ўзлари яшаётган, балким ўзлари туғилиб ўсган хорижий давлатда қотиллик содир этиб, ҳар хил объектларни портлатаётган айрим мутаассибларнинг қилган ишлари билан қиёслаб кўринг. Қанийди, улар ва уларга ўхшаганлар Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақидаги ривоятни ўқишса ва бундай ишлари Исломга дахли йўқлигидан хабар топиб, ўз фикрларини саркашлик қилмай, кибр-ҳавосиз ўзгартиришга уриниб кўришса!

Аллоҳ таоло барча мусулмонларни тўғри йўлдан адаштирмасин!

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишВафодорлик Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотга эргашган давоми...

5693 05:00 / 07.03.2017
Фиръавнлар тамаддуниМиср Африка қитъасининг энг серҳосил минтақаларидан бири эди. Шунинг учун унинг аҳолиси жуда ҳам кўп бўлиб, унда фиръавнлар давлатига асос давоми...

4120 17:10 / 10.05.2019
халифалик даври ҳижрий 132136 милодий 750754 Тўлиқ исми ndash Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббос. У Бану Аббоснинг биринчи халифасидир. Отаси давоми...

912 12:44 / 18.11.2025
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, давоми...

3696 11:17 / 24.11.2024
Аудиолар

230213 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148792 14:35 / 11.08.2021