1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нодон жоҳилдан нодон олим ёмонроқдир

15:00 / 20.12.2021 2264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди: «Илмга мувофиқ бўладиган ақл билан тургин. Нассга мувофиқ бўладиган илм билан тургин. Ақлингга тўла устунликни бермагин. Қанчалар кенг ақл бўлсада бирон тиқин, қопқоғи бўлсин. Агар насс, шаръий хукм ва қоидаларда ақлинг чалкашадиган бўлса, у ҳолда саҳиҳ илм аҳли ва солиҳларга мурожаат қилгин, улардан сўраб ўргангин.

– Илм хулқдир, ақл одобдир, шариат нурдир. Ва ишларнинг бари Аллоҳга қайтувчидир.

– Нафс энг улкан санам, бутдир. Унга мойил бўлиш, эргашиш билан қулчилик қилиб қўймагин.

– Агар ёмон хулқли дўст билан синалиб балолансанг, сабр қилгин. У нафсига душмандир.

– Нодон жоҳилдан кўра, нодон олим ёмонроқдир. Чунки билимсиз жоҳилнинг нодонлиги илм ўрганиш билан барҳам топади. Нодон олимники эса эса илм билан янада жаҳолати қаттиқлашади, ортади. Бу ўринда олим киши тўғрисига қайтмасдан ўз фикрида маҳкам туриб олиши нотўғри экани назарда тутилади.

– Хулқи торнинг сир сақлайдиган тор омбори бўлиши керак.

– Гўзаллик бу муҳлат, буюклик огоҳлантиришдир. Уларнинг ўртасида калондимоғлик, менсимаслик йўқдир.

– Тақдирга қарши бўлиш – ғазаб, жаҳлнинг бир кўриниши, ўзига жалб этувчи фитналаридандир.

Муҳаммад Абулҳуда Соййадий раҳимаҳуллоҳнинг

«Қалбни рақиқ-юмшатувчи асосий нарсалар» китобидан.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиманБиринчи саволим, қабристон ва қабрлар хусусида.Баъзи китобларда қабристон давоми...

4344 17:50 / 22.12.2018
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат қилмоқчи эканлигини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар Ҳолингга вой давоми...

3617 11:30 / 18.03.2022
Интернетдан ҳаддан ортиқ фойдаланиш ва виртуал тобелик оилавий ҳаётга зарба бериши, ҳатто ажримларга сабаб бўлиши ҳам мумкинrdquo, дейди руҳшунос олимлар. давоми...

3788 12:00 / 25.04.2019
Баъзи ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейишади уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, давоми...

4438 13:30 / 01.12.2019