1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Баракали ҳаёт кечиришнинг сабаблари

16:00 / 11.12.2021 2291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Тақволи бўлиш керак. Роббимиз Аъроф сурасининг 96- оятида: «Агар қишлоқлар ахиллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик» деб, осмону ердан бериладиган бараканинг шарти қилиб иймон ва тақвони кўрсатган.

2. Қуръон аҳлидан бўлиш керак. Қуръон ҳақиқий баракадир, шифодир.

3. Дуо бараканинг энг буюк омилларидандир. Севимли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳланганларга, таом улашганларга ва бошқа кўплаб хайирли иш қилган кишиларга барака тилаб дуо қилганлар. Бу бизга ўрнак бўлиши керак.

4. Саҳар вақтида барака бордир.

Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим, умматимнинг тонгини баракали қилгин», деганлар.

(Абу Довуд ривояти).

5. Ейиш, ичиш ва муомилаларда суннатда кўрсатилган одобларга мувофиқ яшамоқлик. Чунки Суннатга мувофиқ ҳаёт кечириш, Аллоҳ ва Расулининг розилигига кўра яшаш бўлгани учун баракали ҳаёт бўлади.

6. Том маънода Аллоҳга таваккул қилган мусулмон бўлиш керак.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилганингизда, (эрталаб) оч кетиб, (кечқурун) тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлур эдингиз», дедилар».

(Термизий ривояти).

7. Ҳар бир ишни истиҳора билан қилиш.

8. Садақа бериш.

9. Барча ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқлашиш.

10. Кўп-кўп шукр қилиш.

«Қасамки, агар шукр қилсангиз албатта, сизга зиёда қилурман», (Иброҳим сураси, 7- оят).

11. Фарз намозларни тарк қилмаслик.

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир», (Тоҳа сураси, 132- оят).

12. Давомли истиғфор айтиш.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир тангликдан нажот, ҳар бир ғамдан кушойиш насиб қилади ҳамда уни ўзи ўйламаган жойидан ризқлантиради», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

13. Силаи-раҳмни унутмаслик. Силаи раҳм умрингиз ва ҳаётингизнинг баракаси таъминотидир.

14. Никоҳ бараканинг тамалидир.

«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир» (Нур сураси, 32- оят).

15. Уй ва ишхонага киришда, транспортларга минишда ва  хайирли бўлган ҳар бир ишни "бисмиллаҳ" билан бошлаш. Бисмиллаҳсиз бошланган ишнинг баракаси кесикдир.

16. Таомни кўпчилик бўлиб ейиш. Жамоатда ҳар доим барака бор.

17. Зам-зам суви баракалидир.

18. Саҳарлик қилиш баракалидир.

19. Рамазон ва бошқа муборак кунларда аҳли оилага саҳийлик қилиш бараканинг сабабидир.

20. Таом едириш, етимни боқиш, мушкули борга ёрдам бериш, мўминни ҳурсанд қилиш, ёмонлардан узоқ бўлиш.

21. Поклик-тозаликка риоя қилиш.

22. Кўп ухламаслик.

23. Савдо сотиқда ростгўй бўлиш.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ cоллaллoҳy алайҳи васаллам: « Агар (сотувчи ва олувчи) рост сўзласалар ва (молнинг айбини) очиқ айтсалар, савдоларида уларга барака берилади. Агар яширсалар ва ёлғон сўзласалар, савдоларининг баракаси ўчирилади», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

24. Мол-дунёга очкўзлик қилмаслик, залолатга ботмасдан мол-дунё тўплаш.

Урва ибн Зубайр ва Саъид ибн Мусайябдан ривоят қилинади:

«Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, бердилар. Яна сўраган эдим, яна бердилар. Сўнгра яна сўраган эдим, яна бердилар. Кейин: «Эй Ҳаким! Албатта, бу мол-дунё баррадир, тотлидир. Ким уни нафс тўқлиги билан олса, унга бунда барака берилади. Ким уни нафс очлиги билан олса, унга бунда барака берилмайди. Худди ебтўймасга ўхшайди. Юқори қўл қуйи қўлдан яхшидир», дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайҳ Нуриддин Ҳилмий Йилдизнинг «Одоб ва амал» китобидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳорун арРашиднинг ўғли Маъмун кичкиналигида устози уни таёқ билан сабабсиз урди. Маъмун ундан .Мени нега урдингиз, деб сўради. Устози .Жим, деди. Маъмун ҳар сафар давоми...

3541 15:00 / 30.01.2022
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

1676 15:36 / 26.12.2022
Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд давоми...

3865 17:00 / 27.04.2022
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

1194 17:23 / 08 апрель