1447 йил 18 шаъбон | 2026 йил 06 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Излаганимни топдим

13:00 / 29.11.2021 4292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отатурк инқилобидан сўнг Усмонийлар оиласини уй кийимлари билан Европага сургун қилишди.

Султоннинг фарзандлари, хотини ёлворишди:

- Бизга Шом, Иордания ёки Мисрга кетишга изн беринг. Бизни Европага жўнатманг!

Аммо Ғарбнинг таълимоти очиқ-ойдин улардан интиқом олиш, уларни хорлаш эди. Уларнинг баъзисини яҳудийлар макони бўлмиш Салоникига, баъзисини Европага сургун қилишди. Усмонийларнинг охирги султони султон Ваҳидуддинни (Халифа Абдулҳамиддан сўнг Абдулмажид-2 ва Ваҳидуддинлар озгина вақт тахтда ўтиришган) хотини билан кечаси Францияга сургун қилишди. Бутун моли ва эгалик қилган нарсаларини мусодара қилишди. Уларни бир чақасиз уй кийимлари билан чиқариб юборишди. Султон Ваҳидуддиннинг ўғиллари Парижда юзларини беркитиб тиланчилик қилиб юришар эди.

Султон Ваҳидуддин вафот этгач Франция черкови унинг жасадини бермади. Сабаби, унинг дўконлардан, бозорлардан қарзи кўпайиб кетган эди. Мусулмонлар пул йиғишиб унинг қарзларини тўлашди ва черковдан жасадни олишди ва Шомга жўнатиб ўша ерда дафн қилишди.

Улар ҳақида биринчи бўлиб Туркия бош вазири Аднон Мандарас суриштирди ва Францияга борди. У: «Менинг оталарим-оналарим қаерда?», деб суриштирар эди. Охири Париждаги бир кичкина қишлоққа борди. У ерда бир корхонада халифа Абдулҳамиднинг завжаси Шафиқа хоним (85 ёш) ва қизи Оиша хоним(60 ёш) лар арзимаган пул эвазига идиш-товоқ ювишар эди. Мандарас йиғлаб уларнинг қўлларини ўпа бошлади. Оиша хоним уни танимай: «Сен кимсан?»-дея сўради. Мандарас Туркия бош вазири эканини айтгач унинг қўлларидаги идишлари ерга тушиб кетди ва: «Қаерда эдинг, жуда кечикдинг», деди ва ҳушидан кетиб йиқилди.

Аднон Мандарас ҳукуматни уларни Туркияга олиб келишга минг азоб билан кўндирди. Ҳукумат фақат аёлларни олиб келишга рухсат берди. Абдулҳамид ва Ваҳидуддиннинг ўғилларини Нажмиддин Эрбакан ўзининг даврида авф ҳақида қарор чиқариб Туркияга олиб келди.

Мандарасни маҳкамага тортган масалалар ичида унга давлат мулкини ўғирлаб Усмонийлар оиласига сарфлаганлик айби ҳам бор эди.

Чунки Мандарас ҳайит байрамларида уларни зиёрат қилиб ўзининг маоши, шахсий мулкидан уларни таъминотини қилиб турар эди.

1961 йил июль ойида Мандарасни дорга осишди. Айни шу ойда Абдулҳамиднинг аёли ва қизини жойнамоз устида жасадини топишди. Мана шу — ғарбнинг башараси...

Интернет манбалари асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
ҳижратдан аввалги 13 йил Рамазон ойи, душанбага ўтар кечаси милодий 610 йил, августОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давоми...

3023 10:30 / 26.11.2019
Бу галги қаҳрамонимиз Рим марказини истило қилган Муҳаммад Фотиҳ ҳақида бўлади.Тахминан, бундан саккиз аср муқаддам, мусулмон армиясининг қўмондони Язид ибн давоми...

3478 16:12 / 05.04.2021
Жангчи давлат арбоби бўлиши шарт эмас. Сиёсатнинг ўз ҳисоби бор. Жангни моҳирлик билан бошқарадиганлар ҳамма вақт ҳам давлатни моҳирлик билан бошқара олишмайди. давоми...

2287 13:00 / 16.12.2021
Солиҳ алайҳиссаломнинг оталарининг исми Убайд бўлиб, насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. У зот боида араблардан бўлмиш Самуд қабиласига давоми...

4557 17:10 / 31.05.2019
Аудиолар

228310 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147001 14:35 / 11.08.2021