1446 йил 28 Рамазон | 2025 йил 28 март, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир тишлам бақлажоннинг мукофоти

13:00 / 04.11.2021 2789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан тахминан 700 йил олдин, шайх Суютий Дамашқда яшаб, «Тавба» масжидида дарс берар эдилар. Илгари бу масжиднинг ўрнида фоҳишахона бўлган, бироқ ҳижрий 700 йилда халифалардан бири уни бузиб, ўрнига масжид қурдирган экан.

Шайхнинг жуда камбағал талабаси бор эди. У шунчалик камбағал эдики, баъзан бир неча кунлаб ҳеч нарса емас эди. Кунлардан бир куни у ҳозир бирор нарса емаса ўлиб қолишини сезади.

Кейин у: «Ўлимтик ейишга ёки ҳатто ўғирлашга ҳам ҳаққим бордир, бўлмаса очликдан ўлиб қоламан-ку!», деган фикрлар кела бошлади. Шу ўйлар билан ҳеч бўлмаганда бирор емиш топиш умидида кўҳна Дамашқнинг тор кўчаларида дайдиб юрарди.

Ўша пайтда кўчалар тор ва эгри эди, уйларнинг балконлари деярли тегиб турар, томга осонгина чиқиб, кимнингдир уйига кириш мумкин эди. Бечора талаба бир уйнинг томига чиқиб, ҳовлида юрган аёлларни кўриб қолади ва Аллоҳдан қўрқиб юзини ўгиради. Аммо шундан кейин унинг нигоҳи бўш ҳовлига тушади. У ердаги қозонда ажойиб ҳид таратиб таом пишаётган эди.

Талаба беихтиёр ҳовлига сакраб тушди, ўша томонга югуриб, қозоннинг қопқоғини кўтарди. Қозонда тўла бақлажонлар пишаётган эди. Оч қолган талаба уларнинг иссиқлигини ҳам унутиб, битта бақлажонни тутиб бир тишлади. Бирдан унга ақли қайтиб: «Нималар қиляпман?! Мен, ахир шариат илмларини ўқиётган талаба бўлиб, бошқа бировнинг уйига овқатни ўғирлаш учун кирсам-а?!», деди-ю, тишлаган бақлажонни жойига ташлаб, масжидга қайтиб кетди.

У орқа томондан деворга суяниб, очликдан деярли ҳушидан кетар даражада шайхнинг дарсини тинглашни давом эттирди. Ҳамма тарқалганда, фақат бир юзини ёпган аёл қолди. У шайхнинг олдига келиб, ундан ниманидир секин овоз билан сўрашни бошлади.

Шайх атрофга қараб, ҳалиги талабадан бошқа ҳеч кимни кўрмай унга яқинлашди ва: «Уйланишни хоҳлайсанми?», деб сўради. Талаба табассум билан пичирлади: «Эй шайхим, очликдан ўлаяпман, ҳеч нарсам йўқ! Қандай қилиб уйланаман?».

Шайх жавоб берди: «Хавотир олма! Бир турмушга чиқмоқчи бўлган бева аёл бор экан. У ёлғиз кампир холаси билан яшайди», деб масжид бурчагида ўранган аёлга ишора қилди.

– Улар бу шаҳарда бегона, ёлғиз қолмаслик, қароқчилар ва зўравонларнинг нишонига айланмаслик учун турмушга чиқмоқчи. Сен ўша аёлга уйланишга рози бўласанми?, деб сўради шайх.

Талаба: «Розиман, устоз!», деди.

Кейин шайх унинг ўрнига маҳр бериб, уларни никоҳлаб қўйди. Талаба ўша аёлнинг уйига кетди. Уйда аёл ёпинчиғини ечганида талаба унинг гўзал эканини кўрди.

Аёл ундан:

–  Овқат ейсизми? – деб савол берди.

– Ҳа, – жавоб берди талаба. Кейин у қозоннинг қопқоғини кўтариб, таажжуб билан: «Ё Аллоҳ! Бақлажонни ким тишлади?» – деди. Талаба йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.

Аёл Аллоҳга ҳамд айтиб хитоб қилди: «Булар Аллоҳга бўлган содиқликнинг самарасидир! Қайтиб ташланган битта бақлажон туфайли катта уй ва хотин билан сийлаган Зотга ҳамдлар бўлсин!»

Ушбу ҳикояни шайх Тантовий ривоят қилганлар

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёмғир ёғмай қўйса, одамлар шайх Зарирнинг олдига бориб, дуо сўрашар эди. Бир йили яна шайхнинг олдига келиб, дуо сўрашди. Шайх қўлини осмонга кўтариб, узоқ дуо давоми...

1423 08:00 / 05.08.2020
38. Рамазонда унутишнинг ҳам фазилати бор. Ибодатларда унутишга йўл қўйиш аслида яхши саналмайди. Аммо рўзадорнинг унутиши ҳам унга Аллоҳ таолонинг икроми, инояти давоми...

1437 17:00 / 15.05.2020
Зоҳид тобеъинлардан бўлган Омир ибн Абду Қайсдан нақл қилинади .Бир киши унга .Мен билан гаплашинг,, дебди. Омир ибн Абду Қайс унга .Қуёшни тўхтатиб тур, яъни мен давоми...

4029 18:20 / 28.01.2019
Бир аёл ҳар бир қилган ишини, ҳар бир айтган сўзини .бисмиллаҳ, билан бошлар эди. Бу эса аёлнинг мунофиқ эрининг ғашига тегарди. Бир куни эри уни хижолат қилишни давоми...

1503 08:08 / 14.08.2020