1446 йил 14 зулқаъда | 2025 йил 11 май, якшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Изҳорул ҳақ: Муҳаммад Раҳматуллоҳ ва Пандер роҳиб ўртасида баҳс

15:30 / 30.10.2021 3189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1818 йилда Ҳинд диёрида Муҳаммад Раҳматуллоҳ ибнул Халил дунёга келди. Инглизлар Ҳинд диёрини эгаллашгач қўзғолонларнинг олдини олиш учун бу диёрдан исломни йўқотмоқчи бўлишди. Чунки ҳиндуларга хилоф ўлароқ фақатгина мусулмонларгина хорликка сабр қила олмас эдилар.

Инглизлар Ҳинд диёрини насронийлаштириш учун бир қанча роҳибларни жалб қилди. Уларга Пандер исмли роҳиб бош эди. У ўзининг чуқур билими ва сўзга усталиги билан ажралиб турар эди.

Пандер ўзининг ҳамтовоқлари билан мусулмонларни динидан чиқаришни бошлади. У мусулмонлар ўртасида ҳар-хил шубҳалар ташлар, исломни айблар, мусулмонлар эса унга қарши чиқишга ожиз эдилар.

Шу пайтда Муҳаммад Раҳматуллоҳ исломнинг ҳимоясига отланди. У Пандерни халқнинг кўз ўнгида мунозарага таклиф қилди.

Ҳинд диёри пойтахти бўлмиш Деҳлида ўн минглаб ҳиндулар ва мусулмонлар мунозарани томоша қилиш учун жамланишди. Пандер ниҳоятда шод эди. Чунки ўн минглаб ҳиндулар ва мусулмонларни насронийлаштириш имконияти пайдо бўлган эди. Аммо иш тескари бўлди.

Роҳиб гапни исломни айблаш ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таъна қилиш билан бошлади. У гапини тугатгач шайх Муҳаммад Раҳмутуллоҳ унинг ботил туҳматларни бирма-бир рад қила бошлади. У гапининг охирида «муқаддас китоб»дан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари берилган жойларини бир неча соат мобайнида тутилмасдан бирма-бир келтирди.

Атрофни ўн минглаб кишилар айтган такбир садолари қоплади. Юзлаб ҳиндулар исломга кирганларини эълон қилишди. Пандер мағлуб бўлди. Бу мунозаранинг хабари бутун дунёга тарқалди.

Шундан сўнг шайх Муҳаммад Раҳматуллоҳ Маккага ҳижрат қилди. Чунки инглизлар уни тутиб келган кишига жудда катта пул ваъда қилишди. Маккадаги мусулмонлар уни ниҳоятда хурсандлик билан кутиб олишди. Уни икром қилишди.

Сўнгра Усмоний халифа Абдулазизхон у билан учрашув ташкил қилди. Ундан мунозарани ўзи эшитишни ҳоҳлади. Эшитгач халифа ниҳоятда хурсанд бўлди ва бу мунозарани китоб ҳолида чоп қилишни таклиф қилди ҳамда нафақасини ўз гарданига олди.

Шайх Муҳаммад Раҳматуллоҳ бу мунозарани китоб ҳолига келтириб уни «Изҳорул ҳақ» дея номлади.

Бир ярим аср ўтиб бу китоб Аҳмад Дийдотнинг қўлига тушди. Ана шу китоб сабаб бўлиб бутун дунё насронийлари Аҳмад Дийдотнинг номини эшитишса тиззалари титрайдиган бўлишди.

Шайх Аҳмад Дийдотнинг сабабидан юз минглаб инсонлар исломга кирган, қанча-қанча роҳиблар мусулмон бўлган!

Иккала шайхни ҳам Роббим Ўз раҳматига ноил қилсин!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одам Атога ўғиллари Шис алайҳиссаломни ато қилди. Шис алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. У зотга Аллоҳ таоло кўплаб ўғиллар ва қизлар давоми...

11590 15:29 / 12.01.2019
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг мусулмонлар халифаси, уларнинг бош раҳбари сифатида олиб борган фаолиятлари намозга ўтиш, узоқдан туриб шимол тарафда кетаётган давоми...

1220 10:58 / 25.05.2024
Бану Ҳанифа элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди. Уларнинг орасида машҳур бузғунчи Мусайлима Каззоб ҳам бор эди. Бу нобакор давоми...

1987 17:20 / 08.11.2023
Юшаъ ибн Нун алайҳиссаломдан кейин Бану Исроилнинг ишини Ҳизқил алайҳиссалом давом эттирдилар. Аммо у кишининг фаолиятлари узоқ давом этмади. Ҳизқил давоми...

2841 19:45 / 29.03.2019
Аудиолар

156187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

75481 14:35 / 11.08.2021