1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Диннинг қуёши бўлган Шамсиддин (иккинчи мақола)

13:30 / 30.10.2021 2166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мулла Шамсиддин қори домла ўзидан мерос қилиб кўплаб шогирд ва уламоларни қолдирди. Ўрта Осиёлик кўплаб машҳур уламолар у кишининг илмий суҳбатларида бўлиб, таълим олишга муяссар бўлишган. Қори домланинг укаси Жамолхон қори ва синглиси Марямхон ойимлар ҳам акасининг қўлларида таълим олиб, мураттаб қори ва амалли олимлардан бўлишди. Ҳазрат қори домла узоқ йиллар «Шайх эшон» жоме масжидида имомлик қилдилар. Рамазон ойида 30 кун таровеҳ намозида хатми Қуръонга ўтиб, чарчоқ ва ҳориш нималигини билмай, атрофдаги ёшларга бақувват ва серғайрат эканликлари билан юксак намуна бўлдилар.

Шогирдларидан бири шундай хотирлайди: «Устозимиз Мулла Шамсиддин қори домла ўта ҳалим, Қуръон ва суннатни маҳкам ушлаган, зуҳд ва тақвода пешқадам ва очиқ кўнгил инсон эдилар. У киши фарз ибодатлардан ташқари нафл ибодатларни ҳам кўп қилар эдилар. Аллоҳга бўлган чин эътиқодларининг ёрқин мисоли, 54 йил кунора рўза тутиб, тунлари ибодат билан ўтказдилар. Куни билан оила тебратиш мақсадида косибчилик қилар, бўш вақтларида эса доимо китоб мутолаа қилардилар».

Мустақилликка эришганимиздан сўнг қори домла мударрислик фаолияти билан шуғулландилар. Ҳазрат 1991 йили Мулла Қирғиз (Ҳозирги Ҳидоя) мадрасаси очилган кундан то умрларининг охиригача ушбу масканда мударрислик қилдилар. Мадрасада талабаларга фиқҳ ва ақоид фанидан сабоқ бердилар. Қолаверса, «Тафсиру Жалолайн», «Мишкотул-масобиҳ», «Ҳидоя», «Мухтасарул-виқоя» каби ҳанафий мазҳабининг мўътабар китобларидан таълим бердилар.

Қори домла 1998 йил Рамазон ойнинг 21 куни оламдан ўтдилар. Шаҳарнинг катта қабристони Мавлавий мозорига дафн этилдилар. Шамсиддин қори домланинг 4 қиз ва 2 ўғиллари бор.

Улар: Бадриддин (1967), Фатҳиддин (1970).

Катта ўғиллари боболарининг касбларини давом эттириб косибдўзлик қиладилар.

Кичик ўғиллари эса «Шайх эшон» масжидида узоқ йиллардан бери имом бўлиб, дин йўлида хизмат қилмоқдалар.

Ушбу маълумотлар Шамсиддин қори домла  авлодларининг шахсий архивидан олинди 

 

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,

Чиноз тумани Олмазор қўрғони.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Очкўзлик ҳам зеҳнни заифлаштиради, руҳ ва ақлни парда билан ўраб ташлайди. Бу ҳол нафсни тарбиялаш ва уни нуқсонлардан халос этишга тўсқинлик қилади. Бу билан давоми...

2136 11:00 / 09.02.2021
Миср мулкининг эгаси Абу Бакр Муҳаммад ибн Туғж ибн Жуф ибн Хоқон Фарғоний Туркий.Амакилари Бадрдан ҳадис ривоят қилганлар.321 йилда Мисрга волий бўлганлар. Сўнг давоми...

2058 17:00 / 02.05.2021
Юртимиз олимлари ҳамиша илмда пешқадам бўлиб келган ва ҳатто икки Ҳарамда ҳам таълим беришга лаёқат топганлар. Ўтган асрда Ҳарами шарифда бир қатор Бухорийлар давоми...

2661 15:19 / 08.11.2021
Шайх аллома Муҳаммад Лутфий Файюмий раҳимаҳуллоҳ бомдоддан бир ярим соат олдин уйғонар эди. Нафл намозлар, улардан тасбеҳ намозини адо этарди. Сўнгра, қиблага давоми...

3694 11:00 / 28.01.2023