1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миллион доллар олмаган муҳандис

11:40 / 21.10.2021 3410 pdf Ўқиш режими + -

Ҳеч ўзингизга ушбу саволни берганмисиз? Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган, бу ишга раҳбарлик қилган муҳандис ким?

Масжидул Набавийни баланд оқ миноралари билан ажойиб ва гўзал ҳолатга келишида сабабчи бўлган дизайнер ким?

Ҳа азизлар, бу каби саволларга жавоб кўпчилигимизни қизиқтиради албатта. Ушбу сизга тақдим этадиган маълумотлар юқоридаги саволларга имкон қадар жавоб бўлади деган умиддамиз.

Бу шахс кўпчиликка нотаниш бўлган, машҳурликдан узоқ, мисрлик муҳандис, архитектор, Муҳаммад Камол Исмоилдир.

Доктор Муҳаммад Камол Исмоил 1908 йил 13 сентябр куни Мисрнинг Дақаҳлия вилояти Мит-гамир шаҳрида таваллуд топган. Бу инсон биринчи мисрлик муҳандислардан ҳисобланади. У ҳаёти давомида араб ва дунё кутубхоналарига 4 жилддан иборат бўлган «Миср масжидлари энциклопедиясини»ни тақдим этган. Ушбу энциклопедияда Миср масжидларининг ўзига хос меъморий тузилиши акс этган бўлиб, ҳар бирида Ислом тамаддудининг муайян босқичлари ҳақида ҳикоя қилинади. Кейинчалик «Миср масжидлари энциклопедияси» Европада ҳам нашр этилди. Энциклопедиянинг муаллифи бўлган доктор Муҳаммад Камол Исмоил қилган меҳнатлари учун мисрнинг «Бакавия» (беклик унвони) мукофотига сазовор бўлди. Мукофотни қирол Форуқ топширган. Мақоламиз қаҳрамони Миср тарихида энг ёш қабул қилинган бошланғич мактаб ўқувчиси, қироллик муҳандислик мактабига энг ёш кирган талаба ва ушбу масканни энг ёш тамомлаган талаба, архитектура соҳасида докторлик дипломини олиш учун Европага юборилган энг ёш аспирант ҳамда мисрдаги хорижлик муҳандислар истиқомат қиладиган маҳаллага кўчиб келган биринчи мисрлик муҳандисдир. Бундан ташқари у қирол томонидан «Бакавия» (беклик унвони) ва «Нил» ордени мукофотини қабул қилиб олган энг ёш муҳандис ҳисобланади.

Шунингдек, 14 аср мобайнида Ислом тарихида икки Харами Шарифни кенгайтириш борасидаги энг катта ишларни амалга оширган биринчи муҳандис ҳам ҳамдир. У муҳандислик соҳасида қилган ишлари ва етакчи архитектор хизматларига берилган миллионлаб доллорларни олишдан бош тортган шахсдир. Қирол Фаҳд ва Бен Ладин қурилиш ширкати унга миллион доллорлик чек берганда у ширкатнинг бош муҳандиси Бакир бин Ладинга: «Икки Харами Шарифга қилган хизматим учун ҳақ оламанми? У ҳолда Роббимнинг ҳузурига қай аҳволда бораман» деган.

Доктор Муҳаммад Саудиянинг биринчи қироли Абдулазиздан бошлаб Салмонгача замондош бўлган. У ўз ишида талабчан ва аниқликни яхши кўрадиган шахс эди. У меҳнат жараёнида бировларга ҳатто подшоҳларга ҳам лаганбардорлик қилмас эди. Муҳаммад Камол Исмоил мана шу фазилати билан подшоҳ Фаҳд ва подшоҳ Абдуллоҳнинг ишончига ва муҳаббатига сазовор бўлган.

У 44 ёшида оила қуриб, бир нафар ўғилнинг отаси бўлди. Муҳандис Муҳаммад Камол Исмоил турмуш ўртоғидан ажрагандан сўнг бошқа оила қурмади, қолган умрини Аллоҳнинг тоат ибодатига бағишлади.

Маълумотларга кўра, у 2008 йил 2 август куни 100 ёшида Аллоҳ таолога омонатни топширди. У шундай узоқ умрни икки Харами Шарифнинг хизматига бахшида этди. У ОАВ да бот-бот чиқишга, машҳурликка, молу-дунёга рағбати йўқ инсонлар сирасидан эди. Дунё аҳли бундай ажойиб фазилатлар соҳиби, ўз ишининг моҳир билимдони бўлган муҳандисни таниши ва унинг ҳаққига дуолар қилиши керак.

Аллоҳ таоло икки Харами Шарифга холис хизмат қилган Муҳаммад Камол Исмоилни Ўз раҳматига буркасин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом давоми...

1633 08:32 / 29.08.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган давоми...

1814 07:10 / 06.10.2021
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

2813 12:51 / 07.06.2021
Чеченистон оммавий ахборот воситалари республика меҳмонлари орасида Исломни қабул қилишнинг янги ҳолати ҳақида хабар беришмоқда.Йесентуки шаҳридан бўлган 23 давоми...

2584 08:30 / 08.05.2021
Аудиолар

232037 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150550 09:35 / 11.08.2021