1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Вақтингиз етмаяптими?

09:39 / 13.10.2021 2696 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг биз бандаларига ато қилган улкан неъматларидан бири вақтдир. Вақт кетса қайтиб келмайдиган неъматдир. Ҳикматларда шундай дейилган: “Вақт қилич кабидир. Агар сен уни кесмасанг, у сени кесади”. Яъни вақтдан фойдаланиб қолмасанг, у қайтиб келмайди.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси, умрини нима билан ўтказгани; 

иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани;

учинчиси, мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани;

тўртинчиси, ўрганган илмига қандай амал қилганидир»

Баззор ва Табароний ривоят қилган.

Эътибор берсак, ҳадисдаги тўрт нарсанинг иккитаси вақт ҳақида бўляпти. Умумий тарзда умрдан сўралса, алоҳида тарзда ёшликдан сўралар экан. Ёшлик куч-қувват, ғайрат даври. Мўмин-мусулмон ёшлар бу даврни ғанимат билиб, ибодатга, ҳалол меҳнатга ғайрат билан киришиб, ибодатни ҳам, меҳнатни ҳам пухта бажаришга интилишлари лозим.

Афсуски, қўл телефонларимиз бизни кўп муҳим ишлардан чалғитмоқда. Тилимизга “вақт йўқ, вақт етишмаяпти” деган гаплар ўрнашиб қолди. Аслида вақтимиз бор, фақат уни тўғри тақсимлай олмаймиз. Бекорчи нарсаларга кўп вақтимизни сарфлаб, муҳим ишларни шошилиб бажарамиз. Улуғ уламоларимиз, кўп асарлар ёзган олимлар яшаган даврда ҳам бир кун 24 соатдан иборат эди. Аммо улар кўп нарсага улгуришган. Ҳали ўқиб охирига етилмаган асарлар ёзишган. Биз эса вақтимизнинг кўп қисмини беҳуда нарсаларга ишлатиб қўйяпмиз.

Сериал 60 дақиқа

Футбол 90 дақиқа

Кино 90 дақиқа

Фейсбукда кезиш 30 дақиқа

Ошхонада улфатлар билан ўтириш 120 дақиқа

Намоз 15 дақиқа

Субҳаналлоҳ дейиш 1 сония

15 дақиқада ўқийдиган Намозимизга хушуъ-хузуъга қараб 10 баробардан 700 баробаргача савоб оламиз.

Аллоҳ таолонинг фазли билан 5 вақт Намозини ўз вақтида ўқиган банда 50 вақт Намоз ўқиганнинг савобини олади.

Субҳаналлоҳ деб бир марта айтсак, осмону ер ораси савобга тўлади.

Аллоҳ таолонинг фазли ила 1 дақиқада 60 та, 5 дақиқада 300 та савоб топамиз.

Тан олайлик, баъзиларимиз кўп вақтимизни зикрсиз ўтказамиз. Фейсбукни 1 соатга ёпиб, шу вақтни Аллоҳ таолонинг зикрига сарфласак, Лаа илааҳа иллаллоҳ, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ, Астағфируллоҳ десак, қанча савоб топамиз, Роббимизга ҳамд айтамиз, истиғфор айтамиз, жаннат хазинасини тилга олган бўламиз.

Аллоҳ таоло тилларимиз доим Ўзининг зикри билан, қалбларимиз доим Ўзининг ёди билан, муҳаббати билан банд бўлишини насиб этсин! Вақт деган улуғ неъматдан оқилона фойдаланиб боришимизни ҳаммамизга насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари .Саҳобалар замонидан қолган киши, дейишар эди. Биласизми нега Салоҳ давоми...

3936 16:00 / 28.06.2023
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадилар. Ким давоми...

3289 11:04 / 20.02.2020
1. Аллоҳ Маликдир.Аллоҳ таолонинг Малик экани очиқойдин далиллар билан собитдир. Малик бўлганнинг бериш ва бермасликга ҳаққи бор. Шундай экан, эътироз қилишга давоми...

3697 10:00 / 15.11.2021
Мўминмусулмон банда садақа қилса, садақа қилинаётган нарсани бир муҳтожга, мискинга узатяпман, деб ўйламаслиги керак. Унинг берган садақаси тиланчининг ёки давоми...

3266 19:00 / 18.12.2021