1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Фиръавн ва унинг лашкарлари бошига тушган офатлар

05:00 / 07.03.2017 3564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиръавн ва унинг атрофидагилар ўзларининг ширк эътиқодларида шу қадар ўжарлик билан қаттиқ туриб олдиларки, ҳатто уларга ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) пайғамбар қилиб юборилиб, кўплаб мўъжизалар кўрсатганларида ҳам бузуқ ақидаларидан қайтмадилар.

Улар пайғамбарни очиқдан-очиқ мазах қилишиб, ёлғончига чиқардилар, жонларига қасд қилдилар, Аллоҳ Таолонинг биру борлигига куфр келтирдилар. Ояти карималарда Аллоҳ Таоло бу золим қавмни инсофга чақириш учун турли хил бало-офатларга гирифтор қилганлиги хабар қилинган.
Басбиз уларнинг устиларига тўфон (сел), чигирткабитбақа ва қон (балоларини бизнинг қудратимизга далолат қиладиганочиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекинулар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи – осий қавмбўлдилар. Аъроф сураси, 133-оят

Ўн тўққизинчи асрнинг бошларида археологлар қадимги Миср салтанатининг ўрта даврларига мансуб бўлган Ипувера папирусини топиб олдилар. Папирусдаги иероглифларнинг мазмуни аниқлангач, улардаги маълумотлар Қуръони Каримда келган тарихий маълумотларнинг айни ҳақиқат эканлигини тўлиқ тасдиқлади. қадимги Мисрда бутпараст қавм бошига ёғилган бало-офатлар Қуръони Каримда қандай тавсифланган бўлса, Ипувера папирусида ҳам айнан шундай баён қилинган эди.

Офатлар бутун мамлакатни ўз домига тортди. Ҳаммаёқ қонга тўла эди. Дарё қон бўлиб қолди, кечагина ўз кўзларим билан нимаики кўрган бўлсам, барчаси ер билан яксон бўлди. Ерлар бўм-бўш бўлиб қолиб, худди ҳайдаб ташлангандек турарди... Мисрнинг қуйи салтанатининг кули кўкка совурилди... Бутун сарой ҳувиллаб қолди... қўл остимиздаги барча нарса ҳалок бўлди: буғдой ҳам, арпа ҳам, ғоз ва балиқлар ҳам. Мисрнинг юқори салнатани қурғоқчиликдан ҳалок бўлди. Одамлар яшайдиган жойлар бир зумда харобаларга айланди.

(Ипувер папируси)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақолани кўчириб олиш

3650 05:00 / 07.03.2017
90йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлибтошди. Археологик давоми...

4182 05:00 / 07.03.2017
Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг давоми...

4836 05:00 / 07.03.2017
Зайд ибн Холид р.а. ривоят қилади Набий с.а.в. Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр этар эдимrdquo. давоми...

4132 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

231259 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149786 14:35 / 11.08.2021