1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳадисдаги гап илмий томондан ҳам исботланди

15:40 / 12.09.2021 2612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йилда «Психология фанлари» (Psychological Science) журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига ўтишини аниқладилар. Улар оналар ва бир ойлик гўдаклар устида тажриба ўтказганларида, она маҳзун ёки безовта бўлса, бу руҳий ҳолат чақалоққа ҳам ўтиб, йиғлай бошлаган ёки хотиржамликни йўқотган. Она хурсанд бўлганда гўдак буни ҳис этиб шодланган. Мутахассислар кўз қорачиғи, унинг кенгайиши ва гўдак миясини ўрганиш орқали мазкур ҳолатни аниқладилар.

Бу ва бунга ўхшаш тадқиқот натижаларидан шундоқ хулоса оламизки, инсон бегона аёлга қараб, унинг чиройи ҳақида ўйлаганда кўз қорачиғи бироз кенгаяди ва аёл беихтиёр буни ҳис қилади. Ҳеч бир гап-сўзсиз, нигоҳлар тўқнашуви орқали ҳиссиётлар алмашинуви рўй беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини фаҳшга, зинога олиб борадиган ишлардан қайтариб, «Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир» деганлар.

Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 

Бу ҳадисдан Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсага қараганлар деган маъно чиқмайди. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат одамларнинг зеҳнида қолиши ва ёдлаб олишлари учун уни мана шу тарзда гапирганларини тушунамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлганлари учун умматларини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга қарашдан 14 аср аввал қайтарганлар. Бунинг илмий моҳиятини олимлар энди аниқлаяптилар.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Йўқ Агар қайтмаса, пешона сочидан шиддатла тутамиз Ёлғончи, хатокор пешона сочидан, Алақ сураси, давоми...

3120 14:55 / 11.12.2023
Тошбақа узоқ умр кўрадиган, бардошли жонзот бўлиб, Аллоҳ таоло уни инсонни яратишидан 200 миллион йил олдин яратган ва Ўзининг қудратига далолат қиладиган кўплаб давоми...

6966 17:00 / 03.12.2020
Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий давоми...

2924 19:15 / 19.03.2024
учинчи мақолаҚизилўнгачимиз.Қизилўнгач овқат ҳазм қилиш тизимининг ҳалқум билан ошқозон ўртасидаги қисми. Одамда қизилўнгач орқа кўкс оралиғида жойлашган 2325 см давоми...

2443 17:15 / 10.02.2021