1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳнинг Мусаввирлигига боқинг!

15:54 / 16.11.2022 2560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга кулранг қанотлар ва оқим шаклидаги антенналарга эга.

Бу унга ҳужум қилиши мумкин бўлган қушларни қўрқитишда ас қотади.

Қаранг, бу тасвирда қандайдир бир жонзот қараб тургани акс этган.

Аллоҳ таолонинг Мусаввирлигига, тадбирига, санъатига боқинг.

Аллоҳ таоло бу капалакни ана шундай ҳимоя воситаси билан жиҳозлаб қўйган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга яратганлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин!

У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айлаб, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмондан чайқалачайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам давоми...

5841 13:30 / 24.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. Ториқ нималигини сенга не билдирди У нур сочиб турувчи юлдуздир, давоми...

3239 10:00 / 07.05.2021
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

4889 10:56 / 15.02.2022
Францияда жойлашган Сорбонна универститетининг фаранг, католик насроний табиба ва ўқитувчиси ҳайз қони ҳақида гап бошлаб.Дарҳақиқат Оврупа аёлларда келадиган давоми...

6093 16:00 / 09.08.2020