1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

ОЙ МЎЪЖИЗАСИ

05:00 / 07.03.2017 4873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фахри Коинот пайғамбаримиз (с.а.в.) мингга яқин мўъжиза кўрсатганлар. Улар инсоният оламининг ойлари ва юлдузлари бўлиб порлаган саҳобаларнинг шундай кўз ўнгида содир этилган ва ёлғончиликдан ҳазар этгувчи бу нуроний жамоат улар ҳақида бутун икир-чикирларигача келгуси наслларга етказган. "Менинг номимдан атай ёлғон тўқиган кимса ўзига Жаҳаннам оловидан жой ҳозирлайверсин" маъносидаги ҳадиси шарифдаги огоҳлантиришнинг маъносини саҳобаи киромлар теран тушунишар, бинобарин, оғизларидан чиқаётган ҳар сўзга нисбатан ўта эҳтиёткорлик ва ҳассосият кўрсатишар эди. Айниқса, ёлғон хабар қаршисида жим туришлари асло мумкин эмасди. Шундай бир иймон қаҳрамонларидан бизгача етиб келган ҳадис ва мўъжизалар бугун замонавий илм томонидан ҳам бирма-бир тасдиқланмоқда, тан олинмоқда. Ислом манбаларида "Шаққи қамар" ёхуд "Иншиқоқи қамар" дея ифодаланган "Ойнинг иккига бўлиниши" мўъжизаси ҳам шулардан биридир.

МЎЪЖИЗА ҚАНДАЙ РЎЙ БЕРДИ?

Шаққи қамар мўъжизаси Сарвари Олам (с.а.в.) пайғамбарлик билан вазифалантирилганларидан сўнг воқеъ бўлди. Қурайш қабиласининг пешволаридан бир гуруҳ мушриклар Аллоҳнинг расулидан пайғамбарлигини исботлайдиган бир мўъжиза кўрсатишларини сўрашга келишиб олиб, бир жойга тўпланишди.
Кечанинг илк соатлари эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) порлоқ ойнинг ёруғи остида Ҳазрати Али, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жубайр ибн Мутъим ва Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) каби саҳобалар даврасида суҳбат қуриб ўтирар эдилар. Мушриклар нурли ҳалқа атрофини ўраб олиб, пайғамбаримиздан мўъжиза кўрсатишларини қайта-қайта талаб этишди.
Ниҳоят, Фахри Коинот (са.в.) ўринларидан туриб, муборак қўлларини осмонда олтин товоқ бўлиб нур сочаётган ойга қаратдилар. Яратилганидан бери вазифасидан бир сония ҳам адашмаган ой коинотнинг яратилишига сабаб бўлган у Зотнинг (са.в.) бир ишоратлари ила шу заҳоти иккига бўлинди. Мино тоғи ойнинг икки парчаси ўртасида қолиб, муҳташам бир манзара юзага келди.
Сарвари Коинот (с.а.в.) атрофларидаги саҳобаларига "Шоҳид бўлинглар! Шоҳид бўлинглар!" дея такрорлар эканлар, Қурайш кофирлари ҳайронлик билан бир-бирига қарар, "Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди", дер эди. Мушриклардан бири: "Муҳаммад (с.а.в.) бизни сеҳрлаб қўйди, холос: У кўзимизга ойни икки парча қилиб кўрсатди. Бу ҳодисани атрофдан келаётган қобила ва карвонлардан сўраш керак", деди. Табиийки, бу таклиф бошқаларга ҳам маъқул бўлди. Эртаси куни эрталаб Яман ва бошқа тарафлардан келган карвонларга саволлар ёмғирдек ёғилди. Карвонлар асосан кечалари йўл юргани учун Ойнинг иккига бўлинганига улар ҳам гувоҳ бўлган эди. Қайсар маккалик мушриклар энди: "Абу Толибнинг асрандиси кўрсатган сеҳр самога ҳам таъсирини ўтказди", дея бошлашди. Ва гарчи Саййидул Башарнинг (с.а.в.) ёнларида ҳозир бўлишларига қарамай, бу мўъжизани кўрган бошқа мушриклар каби, куфрларида собит қолдилар. Уша аснода Аллоҳнинг каломи нозил бўлди:
" (Киёмат) соати яқинлашиб колди ва ой ҳам бўлинди. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам, у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!" дерлар. Улар (пайғамбарни) ёлғонги қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз жойини топгувчидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур)" (Қамар сураси, 1—3 - оятлар).

ОЙНИНГ БЎЛИНГАНИГА ҲИНДИСТОНЛИКЛАР ҲАМ ГУВОҲ

Ой мўъжизасини агар ҳамма бирданига кўрганида, Ҳақ таолонинг дунёни ва инсонни яратишдан мақсадига — "имтиҳон сири"га терс тушар ва унда бутун инсоният истаса ҳам, истамаса ҳам, (табиийки) иймонга келишга мажбур қолар эди. Шу сабабли ойнинг икки бўлакка ажратилиши ҳодисаси инсонлар уйқудалигида, уйдалик пайтда, оний ва қисқа вақт ичида содир бўлди. Ой ҳар куни фарқли соатларда чиқади ва фарқли манзилларда бўлади. Қолаверса, у замонларда кўк юзини тўхтовсиз тадқиқ этадиган олимлар ҳам бармоқ билан санарли даражада оз эди. Айни чоғда ўша дақиқаларда туман ва булут каби тўсиқлар бўлиши мумкин, яна бошқа жойларда соат фарқи туфайли, ой бўлинган пайт кундузга тўғри келгандир. Масалан, бу мўъжиза бўлиб ўтаётган онда Англия ва Испанияда қуёш эндигина ботаётган, Амриқода эса, кундуз вақти эди. Ойнинг кўриниши учун етарли бўлган шартлар Арабистон ярим оролидан ташқари Ҳиндистонда ҳам яққол вужудга келган ва бутун икир-чикирларгача кузатилган эди. Chamal дарёси қирғоғидаги саройнинг кўшкидан ойнинг иккига бўлинганини кўрган қирол: "Дунё охирлаб қолди", деб ўйлаб қўрқувдан дир-дир титраган, кейинроқ бу ҳодиса Арабистонда зуҳур этган Пайғамбарнинг бир мўъжизаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, вазирини Маккага юборган. Рожанинг вазири Пайғамбаримиз (са.в.) билан учрашиш шарафига ноил бўлган ва Шаққи Қамар ул Зотнинг мўъжизалари эканлигини билгач, Исломиятни танлаган.
Бугун бу бахтиёр ҳукумдорнинг неваралари бўлмиш Бижоҳзодалар Ҳиндистондаги Дҳар шаҳрининг шундай ташқарисида истиқомат этмоқдалар.
Шаққи Қамар мўъжизасини фақатгина Рожа ва саройдагилар эмас, ҳинд халқи ҳам томоша қилган эди. Мўъжиза содир бўлган вақт кейинчалик йил боши ўлароқ қабул қилинди ва баъзи асарларда қайд этилди ҳам. Ҳатто бу ўлкадан топилган бир ҳайкалда: "Ой бўлинган йили ясалган" ёзуви бор. Бу топилма баъзи муфассирлар томонидан тез-тез нақл этилган ва жуда" аҳамиятли бир далил сифатида қабул қилинган.

ФОТО СУРАТЛАРДА ОЙНИНГ ДАРЗИ КЎРИЛМОКДА

Ўн тўрт аср олдин фалакиёт илми ва хабарлашув имконлари анча тор бўлгани сабабли яққол кўрилмаган, кўрилган бўлса ҳам, бунинг хабари бутун дунёга ёйилмаган Шаққи Қамар мўъжизаси 1967 йил 4 май куни Флоридадаги "Саре Кеnnеdy" номидаги Фазо марказидан учирилган "Орбитер-4" само йўлдошидан олинган ой суратлари туфайли ўз-ўзидан ўртага чиқди. "Орбитер-4" нинг бу тадқиқотида ойнинг дунёмиздан кўринмайдиган орқа юзасм расмга туширилган эди. Уч минг чақирим масофадан олинган бу фотосуратлар ёрдамида Ой юзасининг тўқсон беш фоиз қисмини тадқиқ қилишга муваффақ бўлинди. Махсус архивда "67 - 1805" рақами билан сақланаётган бу фотосуратларда дастлаб кичик бўлаклар ҳолида олинган ой расмларидаги фарқ этиб бўлмайдиган баъзи хусуслар кўзга ташланади. Ойнинг орқа юзаси узўнлиги 240, кенглиги 8 километрга тенг бир ёриқлик-дарз билан бошдан-оёқ ўраб олинган. Бу дарзларнинг маркази 65 даража жануб ва 105 даража шарқ ўлароқ белгиланган.
Табиий сабаблар туфайли пайдо бўладиган ёриқлар, тўлқинсимон ва тартибсиз чизиқни ташкил қилгани ҳолда, бу дарз мукаммал бир тўғри чизиқ шаклидадир. Буларнинг махсус сабаби бор, дея таассурот уйғотадиган ёриқлар ойга илк бора қадам босган астронавт Нейл Армстронгнинг ҳам диққатини жалб қилган ва ўз ифодаси билан айтганда, уни "ҳайратга солган". Таржима қилиб олганимиз ушбу мақоланинг асл инглизча нусхаси "The Muslim Digest" номли жаридада эълон қилинган бўлиб, у ерда қайд қилинишича, мисрлик олимлар Нейл Армсторнгга Шаққи Қамар мўъжизасини тушунтириб беришган.

УЧ АСРЛИК ХАРИТА

Куръон, ҳадис ва нақлларнинг хабарига кўра, Шаққи Қамар мўъжизаси ҳақиқатан рўй берган, ой икки парчага бўлинган. Ой ортида топилган дарз бу парчалар қайтадан бирлашаётган пайтда пайдо бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Модомики шундай экан, бундай чизиқлар ойнинг ҳар икки юзида ҳам қолиши керак. Яъни, бирлашув чизиғи ёки дарз ойнинг дунёга қараган юзида ҳам акс этиши лозим. Фазо тадқиқотларини олиб борган ўлкалар шу вақтга қадар ойнинг юзида дарз борми-йўқми эканидан баҳс этмади. Бироқ ҳозир "Зафар" тадқиқот гуруҳидан олиниб эътиборингизга ҳавола этиладиган бир далил, фикримизча, астрономия соҳасида илгари қўл урилмаган ва ёки кўзлардан сақлаб келинган. Бу далил италян само олими Кассинининг бундан 311 йил олдин чизган ой харитаси расмидир.
Замонавий астрономия билан шуғулланувчи илм одамлари томонидан фавқулодда аҳамиятли бир манба сифатида қабул қилинган ва илмий жиҳати тортишилмагани учун бир неча китобдан жой олган бу харита ойнинг кунимизда олинган фотосуратларига ниҳоятда ўхшайди. Кассинининг 311 йиллик бу харита сида ойнинг дунёмиздан кўринган юзини "кесиб ўтган" ва тасодифан пайдо бўлмайдиган даражада муаззам бўлган бир чизиқ очиқ-равшан кўзга ташланади. Фотосуратини тақдим қилаётганимиз бу харитани тадқиқ этган олимлар чизғич билан чизилгандай мунтазам бу чизиқни қандай изоҳларкинлар — билмаймиз» Аммо икки катта тошнинг устма-уст қўйилгани ёхуд баъзи жойларда чуқур чизиқлар пайдо бўлганини кўрибоқ, буларни самоликлар қилган, дея иддао этадиган Даникен каби сохта олимлар бу харита қаршисида мум тишлаб қолишларининг сабабини озми кўпми тахмин қила оламиз.

Cassini 311 йил олдин чизган бу ой харитасиннинг ўртасидан қамар каби ўтган чизиққа эътибор беринг. Раиl Аbnеrtнинг "Каlender fur sternfreunde 1984" китобининг 171- саҳифасида эълон қилинган бу расмдаги тўғри чизиқларни баъзи олимлар"' ҳозир магмага тўлиб қолган ва қуёш нури урилганда порловги ёриқлар" дея баҳолашмоқда.

ОЙНИНГ САТҲИ ЎЗГАРАДИМИ?

Бу мақолада Кассинининг харитасидан баҳс этишимизнинг боиси шуки, бу харита мўъжиза юз берган вақтга энг яқин манба эканидандир. Чунки Шаққи Қамардан буён ўтган 14 аср ичида Ой сатҳида аҳамиятли ўзгаришлар содир бўлиши ва дарз ёриқларнинг шакли бузилиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас.
Ой сатҳидаги ўзгаришларнинг бир сабаби суюқ ҳолдаги лаваларнинг тошишидан, деб аниқланган. Утмишдаги йиқилиш ва бузилишларнинг кўпига ана шу (лава) тошқинлари сабаб бўлган. Масалан, Эбемқушоғи кўрфази (Sinus iridum) бунинг яққол мисолидир. Яқин ўтмишгача доира шаклида бўлган бу кўрфаз суюқ ҳолдаги лавалар таъсирида ёй шаклига келиб қолган.
Ой сатҳининг ўзгаришига сабаб бўладиган бошқа бир омил эса, иссиқлик даражасидаги олий фарқлиликдир. Қуёш ой юзидаги маълум бир нуқта устига чиқиши билан ой сатҳидаги ҳарорат 80 даража совуқ-дан 120 даража иссиққа кўтарилиб кетади. Қуёш ботганда ҳарорат яна тушади. Натижада қоялар ёрилиб парчаланади ва узоқ муддат давомида ой сатҳининг кўринишини ўзгартириб юборади.
Ой ниҳоятда қуюқ бир метеор ёмғири остида қолса ҳам, сатҳи тезда ўзгариб кетиши мумкин. Оғирлиги баъзан бир неча тонна келадиган осмон жbсмлари келтирадиган вайронагарчиликлар, бир сўз билав айтганда, даҳшатлидир. Ҳатто сонияда 40 чақирим тезлик билан тушган бир граммлик осмон тошлари ўқдек таъсир ўтказади ва энг мустаҳкам қояларда ҳам ками билан чуқурлиги 30 см, кенглиги 60 cм лик излар ҳосил қилади. Дунёмизни ўраб олган атмосфера қатлами эса, бундай тошларни тўсувчи қалқон вазифасини ўтаб турибди. Шунга қарамай, онда-сонда тушган осмов жисмлари ерда ҳам баҳайбат кратерлар очадики, бу нарса ҳеч қандай атмосферага эга бўлмаган ой сатҳининг оқибати ҳақида тасаввур бера олади.
Юқорида санаб ўтилган сабаблар туфайли ойнинг чеҳраси ҳар онда ўзгармоқда ва фарқли кайфиятга кирмоқда. Шу боис, ҳозирда ўзгарган ва изи қисман билинмай кетган бўлса-да, 311 йил олдинги ой харитасида акс этган у муаззам дарз (ёриқ) аҳамият касб этади.
Шаққи Қамар мўъжизасининг далиллари турли сабаблар ила Холиқи Коинот томонидан яширилиб ўралган ва имтиҳон сирига уйғун ҳолга келтирилгандир...

ХУЛОСА

Замонавий астрономия илмининг Шаққи Қамар мўъжизасига алоқадор тасдиқлари ёхуд инкорлари ҳар қандай ҳолда ҳам, мўминлар учун заррача аҳамиятга эга эмас. Чунки бу мўъжиза ҳақида Аллоҳнинг ўзи хабар берган ва Қуръонда очиқ-ойдин зикр этилгандир:
"(Киёмат) соати яқинлашиб колди ва ой ҳам бўлинди. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам, у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!" дерлар. Улар (пайғамбарни) ёлғонги қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз жойини топгувчидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур)" (Қамар сураси, 1—3 - оятлар).
Ҳа, бу мўъжизага тааллуқли Қуръон оятларининг маъноси ана шудир. Ва у оятларда билдирилган ҳақиқатлар олдида бўйин эгишга мажбур бўлган ва дарс беришга аҳд қилгандай кўринган замонавий илм, талаба ўриндиқларида ўтириб тадқиқотларида давом этмоқда. Ой расмлар орқалигина эмас, геологик жиҳатдан ҳам текширилганда, Шаққи Қамар мўъжизаси умуман бошқача салоҳият қозона олар эди.
Профессор Закои Кўнрапа Пайғамбаримиз, Ислом дини ва Ашараи мубашшара" (Т, 1995, "Моваруннаҳр" нашриёти) асарида ёзишича, фаранг астроном олими Лалланда ойнинг ўтмишдаги ҳаракатларини тадқиқ қилиш жараёнида "Иншиқоқи Қамар" мўъжизасининг дарҳақиқат содир бўлганини тан олади ва буни ҳеч бир эътирозсиз қабул қилишга мажбур қолади.

"ТАФСИРИ ҲИЛОЛ" дан (Қамар сураси 1-3 оятлар тафсири)

1. Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.
Қуръони Каримда Қиёмат куни турли исмлар билан номланган, буни бошқа сураларда ҳам кўрдик. Қамар сурасида қиёмат «соат» деб номланяпти. Қиёматнинг яқинлиги нисбий тушунчадир. Унинг қачон бўлишини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади, ҳатто Пайғамбарлар, фаришталарнинг улуғлари ҳам билмайди. Инсоният тарихида қиёматнинг бўлиш вақтини тайин қилиб шарманда бўлганлар жуда ҳам кўп. Унинг қачон бўлишини фақат Аллоҳ билади, биздан талаб этиладигани Ўша куннинг бўлишига шак-шубҳасиз ишониш ва ўшанда шарманда бўлиб қолмаслик учун доим у кунга тайёр бўлиб юриш. Чунки ҳар бир келувчининг келиши яқиндир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ҳам ривоят қилинган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда ибн Умар айтдиларки: «Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Асрдан сўнг қуёш ботай деб қолганда у зот, Сизлар билан аввал ўтирганларнинг умрини таққослаб кўрилса, бу куннинг ўтган қисми билан қолган қисмига ўхшайди, дедилар. Яъни, аввал ўтганларнинг вақти тонг отгандан кун ботиш арафасигача ўтган оралиқ вақтга ўхшайди. Қиёматгача келган вақт эса қуёш ботгунча қолган вақтга ўхшайди».
Саҳл ибн Саъддан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Менинг Пайғамбар қилиб юборилишим билан қиёмат мана бундоқдир», деб кўрсатгич бармоқлари билан ўрта бармоқларини кўрсатган эканлар.
Ойнинг ёрилиши ҳақида ривоятлардан баъзилари суранинг умумий маъносини тушунтириш давомида зикр қилиб ўтилди. Бу жуда ҳам машҳур ҳодиса бўлиб, ўша кечада ким унга назар солган бўлса, ойнинг ёрилганини кўрган, мулоҳаза қилган. Яқинда Ҳиндистонда тарихий ёдгорликларни ўрганиш жараёнида бир ибодатхонанинг қурилиш тарихига оид ҳужжатлар кўриб чиқилди. Буни қарангки, мазкур ҳужжатда «бу ибодахона ой ёрилган кечанинг эртаси куни қурила бошланган», деб ёзилган экан. Энг кучли далил-оят тушгандан сўнг мушриклар бу хабарни сон-саноқсиз марта эшитганлар, ўзлари ҳам ўқиганлар, лекин бирортаси, қачон ой ёрилган эди, нимага ёлғон айтяпсизлар, деган эмас. Шунингдек, ўзларининг «бу сеҳр» деб айтган гапларини ҳам тан олиб жим туришган. Ҳолбуки, ўша пайтда душманлар Қуръондан, Пайғамбар алайҳиссаломдан, мусулмонлардан сал бўлса ҳам айб топиш учун барча имкониятларни ишга солган эдилар.
Ойнинг ёрилиши масаласига келсак, бу иш Аллоҳ учун ҳеч нарса эмас. Кофирлар доимо ўз номаъқулчиликларини ҳаспўшлаш мақсадида турли баҳона, таклифлар қилиб туришади. Аввалги ўтган барча Пайғамбарларга ҳам шундай қилганлар. Аллоҳ Ўз Пайғамбарларининг ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминларнинг имконини мустаҳкамлаш учун у Пайғамбарларга ўз замонаси ва қавмига мос мўъжизаларни берган. Ўтган Пайғамбарлар мазкур мўъжизаларни ўз ўрнида ишлатганлар. Лекин уларнинг вафотлари билан барча мўъжизалар ҳам амалдан қолган. Муҳаммад алайҳиссаломга эса абадий ва улкан мўъжиза қилиб Қуръон берилган.
У зоти бобарокат ўтганларидан сўнг ҳам мўъжизалари бўлмиш Қуръон то қиёмат тургунча барҳаётдир. Шунинг учун ҳам қачон мушрик ва кофирлар у кишидан Пайғамбарликларини тасдиқловчи мўъжиза талаб қилишса, доимо Қуръони Каримни рўкач қилганлар.
Бошқа Пайғамбарларга улкан мўъжиза бўлиб хизмат қилган ҳодисалар Муҳаммад алайҳиссалом учун оддий бир иш эди. Деярли ҳамма Пайғамбарларга берилган мўъжизаларга ўхшаш ишлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларида ҳам бўлиб ўтган. Бу ҳақдаги хабарлар ҳадис китобларида бор. Лекин бу нарсалар такрорланавериб оддий бир ҳолатга айланиб қолгандан, катта шов-шув қилинмасди.
Ойнинг ёрилиши ҳам худди шундай оддий иш. Хатто баъзи тафсирчилар, бу сурадаги ойнинг ёрилиши ҳақидаги маъно қиёмат куни бўлади, дейишган ҳам. Лекин кўпчилик суранинг умумий маъносини ва қилинган сонсиз ривоятларни эътиборга олиб, оятда айнан ўша ҳодиса устида сўз кетаётганини таъкидлаганлар. Икки маъно бир-бирига қўшилса, тўлиқроқ ҳам бўлади.
Аслини олганда ақли расо, ўзини таниган инсон учун ойнинг ёрилиши Аллоҳнинг борлигига, Пайғамбарнинг ҳақлигига далил бўлиши шарт эмас. Балки ойнинг ҳозирги ҳолатининг ўзи унинг жойлашуви, ҳажми, нур таратиши, янгиланиши, чиқиши ва ҳоказолар улкан мўъжизадир. Аллоҳ таоло ушбу ҳодисани оятда зикр қилиб, собит қилишни ихтиёр этган экан шундоқ бўлди. Ҳақиқатда ҳиссий мўъжизалар инсонга ўзига хос таъсир ўтказади. Ҳар бир инсон ҳам ушбу оятни ўқиганида, эшитганида, ўрганганида яна шундай таъсирланиб турмоғи лозим.

2. Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва бу ўткинчи сеҳр, дерлар.
Яъни, мушриклар Пайғамбар ўзининг ҳақлигига далил бўлган мўъжизани кўрсатса, ўзлари шуни талаб қилганликларига қарамай, бу ўткинчи, вақтинчалик сеҳр, дейишади. Бу оятда мушриклар, кофирлар, динсизлар доимо Исломга, иймонга юрмаслик учун баҳона ахтаришларига ишора бордир. Шу билан бирга Макка мушрикларининг қилган ишларини эсга солиш ҳам бор. Аввал ривоят қилинганидек, мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш учун мўъжиза кўрсатишни шарт қилишган эди. Яъни, ойни икки бўлиб юборсанг, биз сенга иймон келтирамиз деган маънодаги гап айтган эдилар. Айтганлари амалга ошди. Пайғамбар алайҳиссалом илтижо ила дуо қилган эдилар, Аллоҳ Ўз суюкли бандасига икром кўрсатиб, дуони қабул қилди ва ой иккига бўлинди. Буни ҳамма-дўст ҳам, душман ҳам, мушрик ҳам, муслим ҳам кўрди. Мўминларнинг иймони зиёда бўлди. Мушриклар эса ўз одатларга кўра, баҳона ахтаришди, Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди, дейишди. Уларнинг фикрича аслида ой бўлинмай бутунлигича турибди-ю, лекин Пайғамбар алайҳиссалом сеҳргарлик қилиб, уларни сеҳрлаб, кўзларига ойни иккига бўлинган қилиб кўрсатган эмишлар. Шунинг учун ҳам бирорта йўловчи кишини кутишди. Аммо йўловчилар ҳам ойнинг ёрилган ҳолини кўрганларини айтишди. Шундай қилиб, ҳидоят йўлини танлашга яна бир катта имконият туғилганига қарамай, яна ўз ҳатоларида давом этавердилар ва, Муҳаммад буларни ҳам сеҳрлаб қўйибди, дейишди.
Шу ўринда сеҳр билан Пайғамбарларнинг мўъжизалари орасидаги фарқ ҳам аён бўлади. Сеҳргар ўз ҳийласини ишлатиб, ёнида турган одамларгагина аслида бўлмаган нарсани бўлгандек қилиб кўрсатади. Бундан ташқари у ўз фаолиятида махфий тайёрланган воситалар, чаққон ҳаракатлар ва турли таъсир кўрсатиш услублардан фойдаланади. Пайғамбарларнинг мўъжизалари эса ҳеч қандай воситасиз дуо билан чиндан ҳам фавқулодда ҳодисанинг рўй бериши билан собит бўлади. Мисол учун ойни олайлик. Ой битта бўлиб, у ўзидан-ўзи ёки бирор восита ёрдамида бўлиниши мумкин эмас. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб яратган. Унга шунга яраша хусусиятлар берган. Лекин Ўзининг Пайғамбари ҳурматидан унинг дуосини қабул қилиб, маълум муддатга ойнинг доимий хусусиятларини амалдан қолдирди ва унинг иккига бўлинишини ирода қилди. Бу воқеа ҳақиқатда рўй берди. Шунинг учун ҳам ҳижратдан аввал Маккада Муҳаммад алайҳиссалом шу дуони ўқиганларида ёнларида бирга турган инсонлар ҳам, йўловчилар ҳам, Ҳиндистонда ибодатхона қурмоқчи бўлганлар ҳам, хуллас, бутун инсоният бирдек кўрди.
Мушриклар бу кўрсатилган оят-мўъжизани инкор этиб, уни сеҳрга йўйиш билан чегараланиб қолмадилар, балки:

3. Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир.
Қуръони Каримнинг мўъжизакорлиги ҳар бир оятда ўз аксини топган. Ушбу оятда «Ёлғонга чиқардилар» дейилган. Нимани? Ёки кимни? Бу саволга ўқувчининг ўзи жавоб топади. Шунинг учун ҳам мазкур оятнинг тафсирида уламолар турлича жавоб айтганлар. Жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломни, белги-мўъжизани, Қуръонни дейишган. Аслида, ҳаммаси ҳам тўғри, чунки бу ерда умумлашган маънони тушунмоқ лозим. Ҳавойи нафсга эргашиш динсизларнинг сиймоларини белгилайдиган асосий хусусият ҳисобланади. Улар Аллоҳнинг амрига эмас, балки ҳавойи нафсларига бўйсунадилар. Аллоҳга эмас, ўз хоҳиш-истакларига банда бўладилар. Лекин ҳар бир иш-катта бўлсин, кичик бўлсин, яхши бўлсин, ёмон бўлсин, охир оқибат ўз ўрнини топади. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Аллоҳнинг амри шу.

"ҲАДИС ВА ҲАЁТ-19" дан

ОЙНИНГ БЎЛИНИШИ

Ана шундоқ оғир пайтда кушойиш томон яна бир қадам босилди. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини улкан мўъжиза ила қўллади. Ойнинг ёрилишини у зотга мўъжиза этиб берди.
Имом Бухорий ривоят қилишларича, Макка аҳли Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳақиқий Пайғамбар эканликларига далил сифатида ҳужжат-мўъжиза кўрсатишни сўрадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Аллоҳ таоло у кишининг дуоларини қабул қилди ва ой иккига бўлинди. Икки бўлакнинг орасида Ҳиро ғори кўриниб турарди.
Имом Аҳмад Жубайр ибн Матъамдан бундай ривоят қиладилар:
«Набий алайҳиссаломнинг вақтларида ой ёрилиб, иккига бўлинди. Бир бўлаги манави тоғ устида, иккинчи бўлаги анави тоғнинг устида кўринди. Мушриклар, Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди, дейишди. Сўнг улар, агар бизни сеҳрласа ҳам, барчани сеҳрлай олмайди, мусофирлар келишини кутиб туринглар, дейишди.
Мусофирлар келишганда, улардан сўраб кўрушувди, мусофирлар ҳам ойнинг ёрилганини кўришганини айтдилар. Шунда мушриклар, Муҳаммад ҳаммани сеҳрлаб қўйди, дейишди. Аллоҳ таоло «Қамар» сураси аввалини туширди».
Бу жуда ҳам машҳур ҳодиса бўлиб, ўша кечада ким унга назар солган бўлса, ойнинг ёрилганини кўрган, мулоҳаза қилган.
Яқинда Ҳиндистонда тарихий ёдгорликларни ўрганиш жараёнида бир ибодатхонанинг қурилиш тарихига оид ҳужжатлар кўриб чиқилди. Буни қарангки, мазкур ҳужжатда «бу ибодахона ой ёрилган кечанинг эртаси куни қурила бошланган», деб ёзилган экан.
Энг кучли далил-оят тушгандан сўнг мушриклар бу хабарни сон-саноқсиз марта эшитганлар, ўзлари ҳам ўқиганлар, лекин бирортаси, қачон ой ёрилган эди, нимага ёлғон айтяпсизлар, деган эмас.
Шунингдек, ўзларининг «бу сеҳр» деб айтган гапларини ҳам тан олиб жим туришган. Ҳолбуки, ўша пайтда душманлар Қуръондан, Пайғамбар алайҳиссаломдан, мусулмонлардан сал бўлса ҳам айб топиш учун барча имкониятларни ишга солган эдилар.
Ойнинг ёрилиши масаласига келсак, бу иш Аллоҳ учун ҳеч нарса эмас. Кофирлар доимо ўз номаъқулчиликларини ҳаспўшлаш мақсадида турли баҳона, таклифлар қилиб туришади. Аввалги ўтган барча Пайғамбарларга ҳам шундай қилганлар. Аллоҳ Ўз Пайғамбарларининг ҳақлигини тасдиқлаш, кофирларни ожиз қолдириш, мўминларнинг имконини мустаҳкамлаш учун у Пайғамбарларга ўз замонаси ва қавмига мос мўъжизаларни берган. Ўтган Пайғамбарлар мазкур мўъжизаларни ўз ўрнида ишлатганлар. Лекин уларнинг вафотлари билан барча мўъжизалар ҳам амалдан қолган. Муҳаммад алайҳиссаломга эса абадий ва улкан мўъжиза қилиб Қуръон берилган.
У зоти бобарокат ўтганларидан сўнг ҳам мўъжизалари бўлмиш Қуръон то қиёмат тургунча барҳаётдир. Шунинг учун ҳам қачон мушрик ва кофирлар у кишидан Пайғамбарликларини тасдиқловчи мўъжиза талаб қилишса, доимо Қуръони Каримни рўкач қилганлар.
Бошқа Пайғамбарларга улкан мўъжиза бўлиб хизмат қилган ҳодисалар Муҳаммад алайҳиссалом учун оддий бир иш эди. Деярли ҳамма Пайғамбарларга берилган мўъжизаларга ўхшаш ишлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларида ҳам бўлиб ўтган. Бу ҳақдаги хабарлар ҳадис китобларида бор. Лекин бу нарсалар такрорланавериб оддий бир ҳолатга айланиб қол-гандан, катта шов-шув қилинмасди.
Ойнинг ёрилиши ҳам худди шундай оддий иш. Ҳатто баъзи тафсирчилар, бу сурадаги ойнинг ёрилиши ҳақидаги маъно қиёмат куни бўлади, дейишган ҳам. Лекин кўпчилик суранинг умумий маъносини ва қилинган сонсиз ривоятларни эътиборга олиб, оятда айнан ўша ҳодиса устида сўз кетаётганини таъкидлаганлар. Икки маъно бир-бирига қўшилса, тўлиқроқ ҳам бўлади.
Аслини олганда ақли расо, ўзини таниган инсон учун ойнинг ёрилиши Аллоҳнинг борлигига, Пайғамбарнинг ҳақлигига далил бўлиши шарт эмас. Балки ойнинг ҳозирги ҳолатининг ўзи, унинг жойлашуви, ҳажми, нур таратиши, янгиланиши, чиқиши ва ҳоказолар улкан мўъжизадир. Аллоҳ таоло ушбу ҳодисани оятда зикр қилиб, собит қилишни ихтиёр этган экан шундоқ бўлди. Ҳақиқатда ҳиссий мўъжизалар инсонга ўзига хос таъсир ўтказади. Ҳар бир инсон ҳам ушбу оятни ўқиганида, эшитганида, ўрганганида яна шундай таъсирланиб турмоғи лозим.
Шундоқ қилиб Аллоҳ таоло бирин-кетин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қўлловчи ва маҳзунликларини кетказувчи омилларни рўёбга чиқара бошлади.
Ана ўша омилларнинг гултожи Аллоҳ таолонинг Ўз ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўз ҳузурига чорлаши, шахсий қабулга даъват қилиши, Исро ва Меърож ҳодисаси бўлди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда ўзларини .маданиятли, дейдиган ўлкалардаги мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсий сўзлари дейишади ва бу гапларига давоми...

4085 05:00 / 06.03.2017
Қуръон шафоатиАбу Муслим Сафтар етук ва буюк олимлардан эди. Бир кун сафарга чиқиб кемага минди. Кемада кўп одамлар бор эди. Сафар асносида бирданига шамол туриб, давоми...

8818 19:00 / 14.03.2017
quotБизни мусулмон қилган Қуръондаги сонларнинг сиридирquot дейди математик олим, доктор Матрикс.Байналмилал бир конференсага иштирок этиш учун Будапештга келган давоми...

5294 05:00 / 07.03.2017
quotСулаймон пайғамбарлик ва подшоҳликда Довудга ворис бўлди ва айтди quotЭй, одамлар, бизга қушлар тили билдирилди. Албатта, бу аниқ фазлнинг ўзидирquot Намл сураси, давоми...

3950 05:00 / 09.03.2017