1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент интервьюсига муносабат

16:00 / 24.08.2021 2312 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси Малайзия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлигига асосланиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Фариза Шом, Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор:

– Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатни диққат билан ўқиб чиқдим. Аввало, Малайзия Ўзбекистонда сиёсий-ҳуқуқий соҳада, шунингдек, виждон ва дин эркинлигини таъминлаш, дин соҳасини эркинлаштириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлашни истардим.

Дарҳақиқат, сўнгги беш йилда Ўзбекистон учун жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида мураккаб ўзгаришлар даври белгиланди. Шу нуқтаи назардан ислом цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ўзбек илоҳиётчилари ва мутафаккирларининг илмий-маънавий меросини янада чуқур ўрганиш ва оммалаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида эътиборга лойиқдир.

Фақат сўнгги йилларда Ўзбекистонда йирик илмий муассасалар ўз фаолиятини бошлади, улар орасида Самарқанддаги Имом Бухорий ва Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Тошкентдаги Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам бор.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ўзбек халқининг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашда муҳим ўрин тутишига шубҳа йўқ. Марказнинг янги биноси Марказий Осиёда меҳнат қилиб, жаҳон маданияти ва мусулмон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим ва мутафаккирларнинг улкан билим ва ижод қатламини тўплаши мени руҳлантиради.

Шу ўринда аминманки, янги Ўзбекистон қурилиши ислом оламининг буюк мутафаккирларининг ноёб маданий меросини чуқурроқ ўрганиш билан давом этади, бу эса, шубҳасиз, мамлакатда Учинчи Ренессанс даврининг қайта тикланишига замин яратади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайитиrdquo байрами нишонланиши муносабати билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт давоми...

1464 10:58 / 25.06.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни АлХоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбари 2022 йил августда Урганч давоми...

938 21:56 / 30.04.2025
Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда давоми...

3372 09:28 / 25.03.2019
Миср Араб Республикасидаги .Дорул Ифто, фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри давоми...

2492 09:45 / 21.07.2020