1446 йил 25 шаввол | 2025 йил 23 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Саҳиҳул Бухорий» ҳадислар тўпламининг таржимаси Россияда илк бор тақдим этилди

16:24 / 29.03.2021 2081 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 28 март куни Махачқаланинг «Дўстлик уйи» майдонида «Саҳиҳул Бухорий» ҳадислар тўпламининг рус тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда islam-today.ru нашри хабар берди.

Тақдимотда Доғистон муфтийси шайх Aҳмад Aфанди, Татаристон муфтийси Комил Хазрат Самигуллин, Доғистон Республикасининг миллий сиёсат ва диний ишлар вазири Энрик Муслимов, Доғистон Республикаси муфтиятининг ходими Хаджийев Магомед Пахрудинович, Татаристон Республикаси Мусулмонлари Диний Бошқармаси бўлими мутахассиси, Татаристон Республикаси муфтийсининг ахборот сиёсати бўйича ўринбосари, Қозон Ислом университети ўқитувчиси Aҳмад Aбу Яҳё Aл-Ҳанафий, «Хузур» нашриёт уйининг раҳбари Ришат Хамидуллин ва нашр муаллифлари аъзолари фан ва таълим бўлими раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, асар муаллифлари билан учрашувга Доғистоннинг мусулмон диний ва жамоат арбоблари, олим-диншунослар, илоҳиёт фанлари докторлари, университет ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ва Доғистонлик таниқли олим Умар Дияуддиннинг авлодлари тадбирнинг фахрий меҳмонлари бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, тадбир Доғистон Республикаси Миллий сиёсат ва диний ишлар вазирлиги кўмагида бўлиб ўтди.

«Саҳиҳул Бухорий» — мусулмонлар учун Қуръондан кейинги иккинчи муҳим китоб ва суннийларнинг асосий ҳадис тўпламларидан бири.

Тақдимот Доғистон Республикаси Миллий сиёсат ва дин ишлари бўйича вазири Энрик Муслимовнинг самимий сўзлари билан бошланди. У ҳадислар тўплами ҳар бир мусулмон учун зарур китоб бўлиб, кундалик ҳаётидаги барча саволларга жавоб топиши мумкинлигини таъкидлади. Сўнгра, муфтий Комил ҳазрат Самигуллин сўзга чиқиб шундай деди: «Бу китоб татар халқининг Доғистонга ўзаро маънавий совғасидир. 2016 йилда Махачқалада таниқли татар олимлари шайх Баязид Хайрулин ва шайх Зайнулла Ишан Расулев шарафига иккита масжид очилган».

«Имом Раббонийнинг «Мактубат» китобида айтилишича, Aллоҳ Ўз китобидан ташқари яна бир китоб ишончли бўлишини хоҳламаган. Шунинг учун таржималардаги ноаниқликлар ва камчиликлар одатий ҳолдир. Бизнинг китобимиз миллий диний меросни тиклаш йўлидаги биринчи қадамдир», деди Татаристон Республикаси муфтийси Камил Ҳазрат. Шунингдек, у таржима қилинган «Зубдатул Бухорий» китобининг асл нусхасини шайх Aҳмад Aфандига совға қилди.

«Хузур» нашриёти раҳбари Ришат Хамидуллин замонавий китоб бозори мониторинги натижалари ҳақида сўзлаб берди ва таржима қилинган китобларга бўлган талаб ва асл матнларни бузиш муаммосини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Татаристон ва Доғистон муфтиятларидан «Саҳиҳул Бухорий» нинг «Зубдат» таржимаси савдоси бошланган ва тираж аллақачон буюртма асосида тўлиқ сотилиб бўлинган. Китоб 3 минг нусхада чоп этилди ва қўшимча равишда нашр этилади.

Тақдимот сўнгида Доғистон муфтийси шайх Aҳмад Aфанди ва Камил Самигуллин ҳазратлари томонидан муаллифлар жамоасига миннатдорчилик билдирилди.

«Зубдатул-Бухорий» — бу Татаристон Республикаси Мусулмонлари Диний Бошқармаси ва Доғистон муфтияти ўртасидаги исломий матнларнинг классик таржималари соҳасида ҳамкорликнинг биринчиси эмас. Aввалроқ, Қозон шаҳрида Қуръоннинг рус тилига семантик таржимаси «Калам Шариф. Маъноларнинг таржимаси» Доғистон шариат мутахассислари иштирокида тайёрланган ва рус уламолари орасида тан олинган. Икки муфтиятнинг биргаликдаги фаолияти 2019 йил декабрь ойида Махачқалада имзоланган бўлиб, ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади.

Умуман олганда, ҳужжат тинчлик, тотувлик ва Россиянинг мусулмонлар жамоатининг митингини кучайтиришда, маънавий ва диний ҳаёт муаммолари бўйича минтақалараро музокаралар ва алоқаларни амалга оширишда, шунингдек, ёш авлодни тарбиялаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни назарда тутади. Исломий фазилатларни янада кенгайтириш, ватанпарварлик ва ўз халқига ва ўз мамлакатига содиқ хизмат қилиш руҳи, мамлакатнинг миллий, тарихий, маданий ва диний анъаналарига ҳурматни тарғиб қилиш ҳисобланади.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 3 октябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига Бангладеш давлатидан замонамизнинг етук уламоси, муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари ташриф буюрдилар. Бу зот бир давоми...

1241 18:36 / 03.10.2023
БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси берган маълумотга кўра, 2018 йилда бу мамлакатдаги қуролли тўқнашувларда жами 3804 киши ҳалок бўлган, 7189 нафар фуқаро эса турли давоми...

1655 10:45 / 27.02.2019
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

1876 15:31 / 11.07.2019
Қуръоннинг энг қадимги ва нодир қўлёзма нусхаларидан бири ndash Катта Лангар Қуръони реставрацияси якунланди. Лойиҳа устида Маданият ва санъатни ривожлантириш давоми...

2143 19:32 / 11.06.2021