1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сизлар ўзи кимсизлар?

17:00 / 23.08.2021 4963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхши бир инсон намоздан кейин фойдаланишим учун қимматбаҳо тасбеҳ совға қилди. Унга ташаккур айтиб совғани қабул қилдим. Сўнг уйга бориб, мен ҳам уни неварамга совға қилдим.

Бир неча кун ўтиб ўша киши: «Совға қилган тасбеҳимни ишлатаётганингизни кўрмадим» деб қолди.

Жавоб қилдим: «Мен сизнинг яхшилигингизни қадрлайман. Лекин намоздан кейинги зикрлар икки ё уч дақиқадан ортиқ вақтимни олмайди. Шунинг учун бунга бармоқларимни ишлатишни маъқул кўрдим. Менимча, бунга саноқ асбоби керакмас».

Бу суҳбатни кузатиб турган бир йигит мени тўхтатди ва менга: «Нега унга тасбеҳ ишлатиш бидъат демадингиз?», деди. Мен унга бу киши тасбеҳни мажбурий равишда ишлатмаслигини ва ўзим майда-чуйда ишлар билан машғул бўлмаслигимни айтдим.

Йигит: «Унда Қуръони Каримни «Содақоллоҳул ъазийм» (яъни, «Буюк Аллоҳ рост айтди») жумласи билан тугатилишига қандай қарайсиз?» деди.

«Буни такрорлаётган одам тўғри қиляпти, деб ўйлайман», дедим.

У: «Нима демоқчилигингизни тушунмадим» деди.

Мен жавоб қилдим: «Мўминлар муҳим ишларида ёки ўзлари истаган масалаларида шундай деб келишган.

Масалан, «Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади» (Аҳзоб сураси, 22-оят).

Бошқа оятда: «Аллоҳ рост сўзлар, деб айтинг!» дея буюради. Қуръон ўқувчи киши Қуръон ажойиботи, ҳидояти улуғворлиги ва мўъжиза қувватини ҳис қилиб бу сўзларни қалбидан айтади, деб умид этаман.

«Бунга ҳеч қанақа амр йўқ!» - деди у.

Мен: «Ундан қайтарилган ҳам эмас!» , дедим.

У: «Бидъатларга бепарво бўляпсиз», деди.

Мен: «Майда нарсалар билан шуғулланишдан нафратланаман!». Атрофида пашша ғўнғиллаганда бошқаларни ёрдамга чақирган киши аҳмоқ кишидир. Бундай одам агар қарға ҳужум қилса қочиб қолади», дедим.

Ғазабланган ҳолда сўзимда давом этдим: «Дунёнинг катталари заифларига суъиқасд қилаётганда, жоҳиллари уламоларини тириклайин кўмаётганда, мен эса уларнинг муаммоларини ҳал қилишга ва ишларига бош бўлишга ожиз турганимда, миянгни тўлдирган бу ахлатинг билан вақтимни олмоқчимисан?!

Дунё сиёсатдонлари исломни бўғиш ва иймон устунларини бузиш режаларини моҳирона амалга ошираётганда ва ислом ерларига бостириб кириб, уни суғуриб ташлашни истаб туришганда, сизлар ўзингиз ҳалокат ёқасида бўлганингиз ҳолда, ибодатнинг жузъий масалаларида фиқҳий ихтилоф билан ёки қайсидир сўздаги лафзий қарама-қаршилик билан умматни машғул қилишни хоҳлайсиз!

Сизлар ўзи кимсизлар?!

Сизлар бу безовта замоннинг хавориж зурриётисизлар!

Иймон устунлари, гўзал ахлоқлар ва буюк ишлар қаерда қолди?!

Ақл эгалари қани?!

Мен даъватчи ва мураббийларга Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларини эслатиб насиҳат қиламан:

«Албатта Аллоҳ таоло буюк ва шарафли ишларни яхши кўради. Майдаларини ёмон кўради».

                                                                                                                 Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг қайси миллатга мансублигингизнинг Холиққа нима аҳамияти бор Аввало, сиз инсонсиз. Бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутманг. Миллатингиз билан фахрланманг, чунки давоми...

3722 09:00 / 05.05.2021
Замон шиддат билан тараққий этаётган бир даврда одамлар иложи борича кўпроқ молдунё тўплашга, ҳашаматли уйлар қуришга интилмоқда. Аксарият кишилар фикру хаёли давоми...

9125 17:10 / 07.03.2019
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асламлик бир кишига одамлар ичида .Ким бирон нарса еган бўлса, куннинг давоми...

4680 18:30 / 14.07.2024
Ер шари қуруқлик қисмининг умумий майдони борган сари қисқариб бораётганини биласизми Музликларнинг муттасил равишда эриб бораётгани натижасида пастқам давоми...

6149 10:00 / 22.08.2023
Аудиолар

228508 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147190 14:35 / 11.08.2021