1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Суннат намозларни ўқимайдиганларга танбеҳ!

14:00 / 07.08.2021 2140 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атиги бир йилда шунча фарқ:

- Кундалик равотиб суннат намозларини ўқиган ва уларни ўқимаган кишининг фарқи 4320 ракат биландир!

- Ҳар куни витр намозини ўқиган ва ўқимаганнинг фарқ (1095) 365 ракат.

- Зуҳо намозининг икки ракатини ўқиган ва ўқимаганнинг фарқи 730 ракат.

- Кундалик суннат намозларга риоя қиладиганлар ва уларга эътибор қилмайдиганларнинг фарқи бир йилда 5415 ракатни ташкил қилар экан.

Кўриб турганингиздек фарқ жуда улкан. Лекин биз дангасалик ва эътиборсизлик қилиб буларни унутамиз. Шуни билингки, ҳар бир ракатда икки сажда бордир. Демак, жаннатда ҳар ракат учун икки даража кўтарилиш бордир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Абдураҳмон Савбон дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: «Сен ўзингга саждани лозим тут. Чунки Аллоҳ учун бир саждани амалга оширсанг Аллоҳ у билан сени бир даража кўтариб, сендан бир  хатоингни ўчиради», дедилар».

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди. Бу амрни мўмин ва мўминаларга баробар йўллади. Кейинроқ қарашни батамом тақиқлаганлар келишди. Энди аёл кўриши ё давоми...

3274 09:00 / 06.07.2022
Гарчи муболаға ва кўп сўзлаш билан бўлса ҳам Исломнинг тақозоси икки аразлашган мусулмонни яраштиришдир.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамлар давоми...

902 08:20 / 07.08.2025
Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа давоми...

3666 04:30 / 20.03.2022
Ҳайвонот оламида биз инсонлар учун кўплаб ибратлар бор. Аллоҳ таоло баъзи ҳайвонларни иззату шараф ва жасорат тимсоли қилган бўлса, баъзиларини тубанлик, давоми...

1117 10:57 / 23.09.2025