1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунёдаги энг гўзал музей

15:00 / 04.08.2021 2258 pdf Ўқиш режими + -

National Geographic журнали Дубайда жойлашган «Келажак музейи» ни дунёнинг энг гўзал 14 музейидан бири ва уни архитектура мўъжизаси деб атади. Ҳозирда музей очилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳомийлар кенгаши раиси ўринбосари ва Дубай келажаги фонди бошқарувчи директори Муҳаммад Ал Гергавининг таъкидлашича, музей ўзига хос дизайн ва энг сўнги технологиялардан фойдалангани туфайли БАА ҳамда бутун дунё учун келажак эшиги бўлади.

Етти қаватли бино 30 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Баландлиги 77 метр, фасад майдони 17 минг кв метрга етади. Амирлик рассом Маттар бин Лаҳеж томонидан араб хаттотлиги билан безатилган. Фасадда вице президент, БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори, шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Биз юз йиллар яшамаслигимиз мумкин. Лекин биз кетганимиздан кейин бизнинг бадиий меросимиз асрлар давомида сақланиб қолади».

Фасад 1024 та пластинадан иборат бўлиб, бир ярим йил давомида йиғилган. Ҳар бир панел алоҳида ўрнатилади. Ушбу бино муҳандис Шон Кеила томонидан лойиҳалаштирилган.

Музей экспозицияси бизнинг давримиз таҳдидлари ва имкониятлари ҳамда келажак технологиясини ўрганишга бағишланади. Ичкарида капсулали лифтлар, сезувчи деворлар ва юрувчи ёрдамчи роботлар бор. Дубаи Футуре Фоундатион томонидан яратилган музей сунъий интеллект ва инновациялар соҳасида янги ечимларни ишлаб чиқмоқда.

Emirates News Agency ахборот агентлигининг хабар беришича, асосий эътибор иқлим ўзгариши учта асосий муаммога қаратилади: тоза сувдан фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва шаҳар қурилиши модернизацияси. Бу муаммоларни ҳал қилиш бутун инсоният ҳаётини яхшилайди ва жаҳон иқтисодиётини мустаҳкамлайди.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Африка Қуръон нашрлари ва жаҳон мусулмон ёшлари уюшмаси томонидан имзолагган битимга кўра, Африканинг учта давлатига 120 минг дона Қуръони карим нашрдан давоми...

2340 15:03 / 07.02.2019
Жорий йилнинг 59 апрель кунлари Тошкент Марказий Осиё тарихида биринчи марта Парламентлараро Иттифоқнинг 150юбилей ассамблеясига мезбонлик қилмоқда. Ўз сафида 181 давоми...

1166 15:58 / 08.04.2025
Академия араб тили, шаръий илмлар ва замонавий касбларга ихтисослашган бўлиб Истанбул шаҳрида жойлашган. Академия Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3488 19:36 / 05.07.2022
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4144 13:49 / 29.06.2021